Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Download 0,55 Mb.
bet129/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

БУЮК БРИТАНИЯ
Буюк британия учун умумий давлат тиббий суғуртасига асосланган давлат соғлиқни сақлаш модели хос. Унга қўшимча хусусий суғурта ва пуллик тиббий ёрдам хисоботи ҳам фаолият олиб боради. Бу биринчи миллий соғлиқни сақлаш хизматини яратган капиталистик давлат. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини тузиш ҳақидаги ҳужжат Буюк британияда иккинчи жаҳон урушидан кейин 1946 йил қабул қилинди, лекин у барча амалиёт шифокорлари шу тизимда ишлашга рози бўлгандан кейин 1948 йил кучга кирди. Буюк британия миллий соғлиқни сақлаш тизими барча давлат тиббиёт муассасаларини бирлаштиради, шу тизим қоидалари асосида ишлаш мажбуриятини олган хусусий тиббиёт институтларининг фаолиятини пул билан таъминлайди ва назорат қилади.
Миллий соғлиқни сақлаш хизматини ташкил этиш ва ривожлантириш аҳолининг кўпчилик қисми учун тиббий ёрдамдан фойдаланишни енгиллаштиради ва давлатга тиббий муассасалар фаолиятини назорат қилишни таьминлайди, бу эса даволаниш нархини ўсишини тўхтатиб туради.
Буюк британияда соғлиқни сақлашнинг молиявий холатини соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлашни бошқарувнинг худудий органлари бошқаради. Пул маблағларини тақсимлаш тизими тиббий хизмат нархини тартибга солиб турувчи омил ҳисобланади, бу эса тиббий хизматнинг иқтисодий жиҳатдан самарадор шаклларини излашга сабаб бўлади, даволаш жиагностик жараёнларга янги технологиялар, қимматбахо техникаларни тадбиқ этишни маълум жихатдан чегаралайди.
Давлат томонидан молиявий таьминот бажарилган фаолият бўйича амалга оширилади, шунинг учун ҳам тиббий ёрдам кўрсатишда даволаш – профилактика муассасалар харажатлар сметаси бўйича ҳеч қанақа лимит ва чегирмаларга эга эмас. Буюк британия соғлиқни сақлаш тизимининг афзалликларига қарамай, у охирги 10-15 йил ичида катта қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, асосий муаммо, соғлиқни сақлашнинг давлат дастури амалга оширилгандан бошлаб , аҳоли орасида титтй хизматла нархиҳақидаги тушунча йўқолди. Кўпгина Буюк британия аҳолиси хусусий тиббий суғурта сотиб олмоқда. Тиббиёт муассасалари аҳоли учун оммабоп бўлишига қарамасдан бўлишига қарамасдан, Буюк британияда етарли даволаниш учун молиявий ва номолиявий тўсиқлар мавжуд. Тиббий хизматнинг сезиларли қисми пулга, баъзида жудаям катта пулга кўрсатилади. Больницадаги айрим хизматлар беморнинг шахсий бюджети ҳисобига қопланади: овқатланиш, кўзойнак сотиб олиш, дорилар учун рецептлар бланкаларини тўлғазиш. Дориларни рецепт билан олиш, рецептсиз олганга нисбатан анча арзонга тушади. арзонга тушади. Аҳолининг баъзи қатламларидан ташқари (16 ёшгача бўлган болалар, хомиладор ва эмизувчи аёллар) стоматолог ва офталмологда даволанишни учун ҳаражатларни мазказнинг ўзи тўлайди. Керакли тиббий хизмат олиш учун жиддий тўсиқ, бу бюджетдан ажратилган маблағнинг етишмаслигидир. Буюк британиянинг миллий бюджетининг бир қисми бўлган, соғлиқни сақлаш бюджетининг миқдори давлатнинг бошқа ҳаражатларига боғлиқ. Миллий соғлиқни сақлашнинг хизматининг заиф молиявий базаси жиддий муаммо бўлиб қолмоқда, у аҳолининг асосий қисмига ўз таьсирини кўрсатмоқда. Соғлиқни сақлаш тизимида юзага келган камчиликларни хусусий тиббий суғуртанинг ривожланиши енгиллаштиради. Давлат соғлиқни сақлаш тизими аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш масаласини тўла ҳал қила олмаётганлиги сабабли, пуллик тиббий ёрдам хизматини кенгайтиришни хусусий тиббий суғурта имкониятларини оширишга олиб келмоқда.
Буюк британияда хусусий тиббий суғурта билан кўплаб суғурта компаниялари шуғулланади. Улар орасида етакчи ўринни, 1947 йил кичик суғурта ташкилотлар бирлашиши натижасида юзага келган ва ҳозирги вақтда тиббий суғурта бозорининг асосий қисмини бошқараётган БУПА суғурта ассоциацияси эгаллайди. БУПА фаолиятининг асосий принципи - давлат соғлиқни сақлашига қўшимча ёрдам. У миллий соғлиқни сақлаш хизмати ўз зиммасига олмаган тиббий ёрдамнинг турлари бўйича суғурта объекти бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун тиббий суғурта фаолияти маълум даражада чекланган бўлиб, ҳам тижорат, ҳам давлат муассасаларидаги пуллик тиббий хизматни қамраб олади. Ўзининг юридик статуси буйича БУПА нотижорат ташкилот бўлиб, давлат томонидан молиявий қўллаб қувватланади. Бундан ташқари, БУПА солиқ бўйича ҳам имтиёзларга эга. Ассоциация жамғармаси таьсисчилар - хайрия жамғармалари, диний ташкилотлар, хукумат маҳаллий хокимият ташкилотлар взносларидан ташкил топган. Унинг хўжалик-ҳуқуқий статусининг асосий ўзига хос томони-асосий даромадларни фақат соғлиқни сақлашнинг пуллик секторини ривожлантиришга сарфлашдан иборат. Суғуртадан тушган пул маблағлари тўлиқ (шифохоналар, ҳамшира парвариш уйлари, диагностик марказлар, шифохонадан кейинги патронаж хизмати) тижорат тиббиёт муассасалар тармоқларини такомиллаштириш ва кенгайтиришга сарфланади.
БУПА суғуртанинг 3та тоифасини таклиф қилади, уларнинг ҳар бири маълум суғурта взноси миқдорларига эга. Тоифа орасидаги фарқлар шифохонадаги хизматлар нархлари билан боғлиқ. Ҳар бир шифохона суғурта тоифасига тўғри келадиган ўз унвонини олади. Суғуртанинг ҳамма тоифалари учун тиббий ёрдам сифати бир хил, фақат сервис хизматида фарқ бор, чунки ҳар бир суғурта тоифаси ва шифохона даражаси, уларнинг техник жиҳозланиши, кадрлар таркиби, илмий тадқиқот даражаси ва.б. параметрларини акс эттиради. Бундан ташқари БУПА қуйидаги суғурта турларини мўлжаллайди; ёлғизлар, оилалилар болали ва бошқа боқимандали оилалар учун. Натижада суғурта взносларининг миқдори танланган суғурта тоифасига, суғурта қилинганлар сонига боғлиқ, яна оила бошланғичининг ёшига боғлиқ, чунки 65 ёшдан катта шахслар суғурта қилинмайди. Бу чекланмалар суғурта полиси сотиб олаётган пайтдагина кучга эга бўлади. Суғурта эгалари 65 ёшга киргандан кейин тиббий хизмат ҳуқуқидан маҳрум бўлмайдилар.
Суғурта взнослар миқдори 1 йилда бир марта қайта кўриб чиқилади, лекин 1 йил давомида улар барқарор сақланиб қолади. Агар суғурта қилинганлар госпитализация қилинган ҳолатда маълум ҳаражатларни (150 фунт стерлинг) тўлаш мажбуриятини олса, у суғурта мукофат миқдорида катта чегирмага эга бўлади. Суғуртанинг бундай тури саломатлик ҳолати яхши шахсларни ўзига тортади. БУПА учун бу госпиталлар сонини чегаралаш воситаси, янада суғурта қилинганларни ўз саломатлигига кўпроқ рационал мунособатда бўлишига эришишдир.
Тиббий муассаса билан ҳисоб-китоб мажбуриятини БУПА ўз зиммасига олади. Ассоциация мижози фақат ҳисобни текшириб, қўл қуйиб бериш керак. Қолган ишларни БУПА ўзи бўйнига олади.
Хусусий тиббий суғурта қоидаларида суғурта қилинганларга кўрсатиладиган тиббий хизмат турларининг кўлами тўлиқ кўрсатилган бўлади. Суғурта полисига эга шахслар учун афзалликлар – бу суғурта дастурида иштирок этувчи шифохоналарнинг истаган биттасида, навбатсиз ва мижоз ҳоҳлаган вақтда тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга. Беморга алоҳида палата берилади, касаллик буйича қўшимча нафақа тўланади, тикловчи даволаш хизмати кўлами жуда ҳам кенг.
Хусусий тиббий суғурта хизматининг бошқа турлари – бу тор доирадаги олий тоифали врачлардан мутахассислар маслаҳатлар олиш. Мутахассисга мурожаат этиш учун умумий амалиёт шифокорининг тавсияси керак. Бу эса кераксиз мурожатлар сонини камайтиради, миллий соғлиқни сақлаш хизмати ва хусусий тиббий суғурта ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштиради. Консультантлар ўз шифохоналарида шахсий беморларни қабул қилиш ҳуқуқига эга, фақат асосий ишдан ташқари вақтда. Улар фаолиятининг пуллик ва бепул қисмининг нисбати маъмурият томонидан қаттиқ назорат қилинади.
Соғлиқни сақлашнинг хусусий сектори юқори ижтимоий табақага кирувчи бой мижозлар учун мўлжалланган. Пуллик тиббий хизматнинг ижобий томони сифатли бўлганидек, унинг салбий томонлари ҳам бор. Хусусан, моддий маблағлар ва кадрлар ресурслари, ва ўринлар фондидан унумли фойдаланилмайди. Масалан: яхши таьминланган шахс унча оғир бўлмаган касаллик билан давлат шифохоналарида пуллик ўринни эгаллаб ётган бир вақтда, камроқ таьминланган ва оғир касаллик билан касалланган бемор керакли давони ола олмай кутиб ётади.
Буюк британияда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан бошқариладиган марказлашган соғлиқни сақлаш тизими мавжуд. Соғлиқни сақлашни бошқаришни амалда худудий бошқармалар бажаради. Худудий бошқармалар вазифасига аҳолининг тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда соҳани молиявий кадрлар, муассасалар билан таъминлашни лойиҳалаштириш, шифокорлар ва даволаш муассасалари иши устидан назорат киради. Худудий бошқарувга 200дан ортиқ участка минтақавий 90та маҳаллий хизматлар бўйсунади.
Буюк британия соғлиқни сақлаш тизимида қуйидаги хизматлар фарқланади: жамоат саломатлиги, умумий ва госпитал амалиёт. Жамоат соғлиқни сақлаш хизматида фақат ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари; акушеркалар, хамшира патронажи, ижтимоий ишчилар ишлайди. Уларнинг вазифасига профилактик чора-тадбирлар олиб бориш, беморларни парваришлаш, шифокорларнинг тиббий тавсияларини бажариш, керак бўлганда асоратсиз туғруқларни уйда қабул қилиш киради. Умумий амалиёт хизматига (шифохонадан ташқари) УАШ, стоматологлар, офталмологлар ва фармацевтлар киради. Буюк британия аҳолисининг асосий қисми хусусий амалиёт билан шуғулланувчи УАШ хизматдан фойдаланади. УАШ беморларнинг жинси, ёши ва касаллигидан қатъий назар, уларнинг барчасини бепул қабул қилади. У тиббий ёрдамни ўз ваколати доирасида кўрсатади, профилактика билан шуғулланади, беморларни тор доирали хусусий амалиёт билан шуғулланувчи шифокорлар қабулига юборади. Гонорар миқдори кўрсатилган хизматига эмас, беморлар сонига қараб тўланади. УАШ ўз худудида доимий ва вақтинча яшовчи ҳар бир одамга, 60 ёшдан катта шахсларга, тунги ва ишдан ташқари вақтдаги ишига, узоқ туманлар ва қишлоқ жойларидаги ишига иш ҳақи олади. Шифокорнинг иш ҳақига унинг иш стажи ҳам таьсир қилади. Ҳар хил соҳа бўйича хусусий амалиёт билан шуғулланувчи шифокорлари миллий соғлиқни сақлаш тизмида 1%ни ташкил қилсада, аҳолининг 10%и уларнинг хизматидан фойдаланади.
Госпитал хизматда тор доирадаги шифокорлар ишлайди. Участка принципи бўйича, улар мутахасислиги бўйича амбулатор қабул қилади, ҳамда стационарда беморларга тиббий ёрдам кўрсатади. Тиббиёт ходимларни ёлланма ишчилар ташкил қилади. Тиббий хизматнинг пуллик қисмини қоплайдиган шахсий пулдан тушган шифохона бюджети тиббий ходимлар орасида тақсимланмайди, ушбу пул миллий соғлиқни сақлаш тизимининг умумий бюджетига ўтказилади. Буюк британия ягона капиталистик давлат ҳисобланиб, шифохонанинг аксарият қисми (95%) давлатга қарашли. Бирламчи тиббий санитар ёрдам кўрсатиш тизими алоҳида роль уйнайди. Тиббий ёрдамга мурожаат қилганларнинг 90% УАШга тегишли. Ҳамма шифокорлар ўзига шифокорни мустақил танлайди, УАШ қабулига ёзилгандан кейин, бу шифокор бемор учун маълум давр “мажбурий” бўлиб қолади. Айнан УАШ ўз беморини врач – мутахассисга юборади ёки керак бўлганда шифохонага ётқизади.
Бундай тизим “бошланғич даволаш” ва “махсус даволаш” орасидаги фарқка асосланган бўлиб, биринчиси УАШдан, иккинчиси қоида буйича стационарларда таьминланади. Бундай типдаги танлов, оғир ходисаларни, диспансердан шифохонага юбориб саралашга ёрдам беради. УАШ ўз бизнесига эга бўлиб, улар давлат хизматчилари ҳисобланмайди. Миллий соғлиқни сақлаш тизими билан шартнома асосида ишлайди. Улар касалхона шифокорларига нисбатан ўз фаолиятини қўшимча тиббий хизмат ҳисобига кенгайтириш имкониятига эга. Қоида буйича, УАШ юқори даромад олади. УАШ даромадининг асосий қисми, уларнинг ҳисобида турадиган бемор сонига мутаносибдир. Бундан ташқари УАШ ёрдамчи персонал, хона ва солиқ тўлашга қўшимча пул, яна алоҳида хизмат турлари кўрсатганига қўшимча иш ҳақи олади. Ўртача битта УАШга 2000га яқин одам тўғри келади.
Буюк британияда ташкил қилинган миллий соғлиқни сақлаш тизими узоқ вақтлар давомида ривожланган мамлакатлар учун ўрнак бўлиб келган, чунки биринчи марта бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда оммабоп ва бепул принцип асосида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг давлат модели ташкил қилинди.
Ҳозирги вақтда Буюк британияда соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Бор ресурслардан самарали фойдаланишга бўлган эҳтиёж; госпитализацияга навбатнинг мавжудлиги; профилактик ишларнинг сустлиги; ҳар доим ҳам адекват тиббий ёрдам кўрсатишда УАШ учун рағбатнинг етишмаслиги (унинг сифатининг пасайишига олибкелади ва давлат регионлари ҳар хил туманларда яшовчиларнинг малакали тиббий ёрдам олишда ижтимоий тенгсизлик) ислоҳатнинг дастлабки шарти бўлиб хизмат қилди.
Ислоҳатнинг асосий мақсади - мамлакатда бозор қонунлари бўйича иш олиб борадиган, шифокорлик амалиёти хизматининг рақобатли тизимини яратиш.УАШ ҳар бир қабул қилган қарорига молиявий жавобгарликни ўз зиммасига олади. Шифокор учун ажратилган пулнинг маълум қисми шифохона билан диагностик текшириш маслаҳат, операция ва.б ўтказиш учун тузилган шартномага ишлатилади. Инглиз мутахассисларининг фикрича, аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича олиб борилаётган ишни самарали ва сифатли қилади, чунки УАШ сифатли натижа учун тежалган маблағдан тақдирланади, агар нотўғри даволаса жазоланади. Ислоҳат шарти шуки, ходим самарали иш ва юқори сифатли хизматга интилиш керак, чунки бу унинг даромадини ошишини таьминлайди. Буюк британия миллий соғлиқни сақлаш хизматининг ислоҳати беморнинг саломатлик ҳолатини ҳисобга олиб уларга тўланадиган ҳаражатлар тизимини қайта ишлаб чиқишни кўзда тутади.


Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish