РИВОЖЛАНАЁТГАН МАМЛАКАТЛАРДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Кўпчилик ривожланаётган мамлакатлар учун аҳолининг айрим қатлами учун МТС дастури давлат томонидан бошқариладиган хусусий соғлиқни сақлаш модели хос. Осиё ва Африканинг бир қатор ёмон ривожланган мамлакатларида давлат томонидан бошқарилмайдиган хусусий соғлиқни сақлаш модели мавжуд.
Бу мамлакатлар учун шахарларда махсус - даволаш ёрдами ривожланган регионал ва босқичли соғлиқни сақлаш тизими хос. Кўпчилик Шарқий, Ўртаер денгизи ва Африка мамлакатларида марказлашган ёки қисман марказлашмаган соғлиқни сақлаш тизими мавжуд бўлиб, улар вазирлик томонидан бошқарилади. Унинг вазифасига давлат тиббиёт муассасалари устидан назорат, уларни лойиҳалаштириш, кадрлар билан тайёрлаш, ҳалқаро ҳамкорлик, карантинли ва бошқа касалликлар билан курашиш вазифалари киради.
Лотин Америка мамлакатларида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг марказлашмаган тизими тарқалган.
Тиббий ёрдамнинг ташкил этиш структураси кўплаб умумий характер қонунларга эга. Улар турли йилларда ЖССТ таклиф қилган соғлиқни сақлаш тизимининг ягона схемасига асосланган биринчи навбатда аҳолининг кўпчилик қисмини ташкил қилувчи қишлоқ аҳолисига бирламчи тиббий ёрдам санитар ёрдам кўрсатадиган муассаса тармоқларини ташкиллаштиришни ўз ичига олади. Аммо, ягона мақсад ва вазифанинг борлигига қарамасдан, бу мамлакатларда тиббий ёрдам кўрсатиш босқичи ва даражалари, бирламчи тиббий санитар ёрдам муассасаларини қуришда бир хил бўлмайди. Шу билан бирга бирламчи бўғиндаги тиббиёт муассаса номи (диспансерлар, соғлиқни сақлаш марказлари, соғлиқни сақлашнинг коммунал марказлари ва б.) уларнинг бажарадиган иш ҳажми, хизмат кўрсатадиган аҳоли сони, хизмат кўрсатиш радиуси бир – биридан анча фарқ қилади. Ривожланаётган мамлакатларда соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишни қуйидаги асосий босқичлари фарқланади;
I - босқич – бирламчи звено (бўғин). Тиббий ёрдам диспансерлар, кичик марказлар, тиббиёт пунктларда кўрсатилади. Бу муассасаларнинг вазифасига бирламчи шифокоргача ёрдам, туғруқда ёрдам, эпидемияга қарши элементар чора - тадбирлар ўтказишдан иборат. Бирламчи звенода битта ишчи ишлайди (ҳамшира ёки кичик тиббиёт ходим). Тиббий ёрдам хизмат радиуси 5-10 км. ва хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 1000 кишига яқин бўлган 1та ёки бир нечта қишлоқларда кўрсатилади. Диспансерлар мослаштирилган биноларда жойлаштирилади, уларнинг баъзиларида шошилинч ва транспортда олиб юриб беморлар учун 2-7 ўрин бор.
II - босқич – бу соғлиқни сақлаш тизими. ЖССТ таьрифи бўйича -бу соғлиқни сақлаш тизимининг маҳаллий муассасаси бўлиб, унинг вазифасига аҳоли яшаш пунктларида санитар-гигиеник шароитларни яхшилаш ва тиббий ёрдам кўрсатиш: жумладан, касалликка ташхис қуйиш ва даволаш, юқумли касалликлар билан курашиш, туғруққа ёрдам, профилактик ва санитар тарғибот ишлари, атроф муҳит гигиенаси, тиббий статистика киради. Соғлиқни сақлаш марказини ўрта маълумотга ва 3-8 ойлик махсус тайёргарликдан ўтиш эга шифокор ёрдамчиси бошқаради. Бундан ташқари марказ штатларига ҳамшира, акушерка, тиббий ва санитар инспекторлари, санитарлар киради. Марказларда беморлар госпитализацияси ва туғруқ даврида ёрдам учун 5-10 ўрин жойлаштирилади.
Соғлиқни сақлаш маркази 60-70 минг ва ундан кўп аҳолига мўлжалланган. Аммо турли мамлакатларда аҳоли сони ва хизмат кўрсатиш радиуси ҳар хил. Масалан, Кенияда 15-80 минг кишига, Танзанияда 50-100 минг, Нигерияда 150-200 минг кишига хизмат кўрсатади. Кўпчилик қишлоқ аҳолиси учун соғлиқни сақлаш марказлари тиббий ёрдам олиши мумкин бўлган ягона муассаса ҳисобланади. Бироқ марказнинг кичик штати 50 ва ундан кўп км. радиусдаги бириктирилган ҳамма аҳолига тиббий ёрдам хизматини кўрсата олмайди. Марказ фаолиятидаги иккинчи муҳим камчиликлардан бу шифокор назоратининг ва керакли маслахатнинг йўқлиги. Бундан ташқари, тиббиёт ходимларига жуда катта иш юклатилган. Масалан, битта касалга 2 минут вақт кетади, стационарда туғадиган аёллар 1 кундан ортиқ ётмайди, кўпчилик марказларда стационар ёрдами кўрсатилмайди. Ҳамма ходимлар ҳафтанинг 2-3 кунида марказда ишлайди, бошқа кунлари қишлоқларда диспансер базасида амбулатор қабул ўтказади.
III-босқич - бу қишлоқ касалхоналари ёки госпиталлари. Бу босқичда бирламчи врачлик ёрдами кўрсатилади. Бириктирилган аҳоли сони мамлакатларда 500 мингдан 1,5 млн гача. Ҳар хил регионда, қишлоқ касалхоналари 10 тадан 100 тагача ўринга эга. Бу муассасалар штатига 2та врач, уларнинг биттаси терапевт, иккинчиси жарроҳ ва акушер-гинеколог вазифасини бажаради. Тиббиёт ходимлари вазифасига ҳам амбулатор ҳам стационар шароитда беморларни даволаш ва ташхис қуйиш киради. Шифокорларга катта ҳажмдаги иш юклатилганлиги, ташхис қуйиш ва даволаш жиҳозлар, дори-дармонлар йўқлиги, ўринлар етишмаслиги, шифохона ва кўрпа-тушакларининг ва хисобот ҳужжатларининг йўқлиги, бемор бир кунда бир марта овқатланади, бемор палаталарга жинсидан қатьий назар ётқизилади, улар шифокорни рухсатисиз шифохонадан чиқиб кетиш ҳолатлари кузатилади.
IV-босқич – туман босқичи, губерния ва бошқа маъмурий туманлар касалхоналарини бирлаштиради. Бу босқичда ихтисослашган шифокор ёрдами кўрсатилади. Бу шифохоналарнинг стационарлар қуввати ҳар хил ва улар ўртача 150-200 ўринни ташкил қилади. Шифохоналарнинг баъзиларида ўнталаб шифокорлар, бошқалари эса битта мутахассис билан чекланган. Бу муассасаларнинг вазифасига ташхислаш, даволаш ишидан ташқари қишлоқ касалхоналарига маслаҳат бериш, эпидемияга қарши курашиш, санитар-гигиеник чора-тадбирлар ўтказиш устидан назорат киради.
V-босқич – малакатлараро пойтахтларда жойлашган ихтисослашган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатадиган катта тиббиёт муассасаси ҳисобланади. Юқорида санаб ўтилган тиббиёт муассасалар ичида ҳам молиявий томондан ҳам кадрлар билан энг яхши таьминланган муассаса ҳисобланади. Мамлакат соғлиқни сақлаш бюджетининг ярмидан кўпи пойтахтда тиббий ёрдамни ривожлантиришга ажратилади. Бу ерда тиббиёт ходимларининг ярмидан кўпи ишлайди.
Кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда соғлиқни сақлашнинг аралаш хусусий-давлат шакллари мавжудлиги туфайли, шифохоналарнинг кўпгина қисми давлат қарамоғида эмас, балки тижорат ва нотижорат ташкилотларга қарайди. Давлат секторига умумий профильдаги маълум бўлимларга (терапия, жарроҳлик, акушерлик ва гинекология, педиатрия) билан чекланган стационарлар киради. Улар аҳолининг кам таьминланган қатламига хизмат кўрсатади. Ихтисослашган шифохоналар (юқумли, силга қарши, туғруқхоналар, болалар касалхоналари) асосан хусусий секторда жойлашган, тўловлари катталиги сабабли аҳолининг кўпчилиги уларнинг хизматидан фойдалана олмайди. Патологиянинг ўзгарувчанлигига қарамасдан, ихтисослашган кардиологик, онкологик ва б. шифохоналар ташкил қилишни талаб қилса ҳам ривожланаётган мамлакатларда бундай муассасалар саноқли.
Ижтимоий таьминот органлари ўзининг тиббиёт муассасалари тармоғига эга, улар саноат корхона ишчилари, хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига тиббий ёрдам хизматини кўрсатади. Айрим туманларда қатор саноат корхоналари ўз шифохоналарига эга, ўз ишчиларига пуллик хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, хайрия шифохоналари, хусусий врач-мутахассис касалхоналари булар энг қиммат шифохоналар), ҳамда эмигрантлар ассоциациясига қарашли шифохоналар (испан, португал, немис ва б.) мавжуд.
Ривожланаётган мамлакатларда соғлиқни сақлашининг асосий хусусиятларига уларнинг марказлашмаганлиги, қишлоқ ва шахарлар орасида бир текис ташкил этилмаганлиги, тиббий ёрдамнинг оммабоп эмаслиги, тиббий ходимларга ортиқча иш юклатилганлиги, соғлиқни сақлашнинг моддий-техник базасининг сустлиги кабилар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |