Айрим давлат ва регионларда соғлиқни сақлашни ташкил этиш
Америка Қўшма Штатлари
Қушма штатлар конституцияси аҳолини маълум гуруҳларидан ташқари, хаммасини давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам билан таьминлашни назарда тутмаган. АҚШдаги соғлиқни сақлаш мажбурий тиббий суғурта дастурларини давлат томонидан бошқариладиган хусусий соғлиқни сақлаш модели ёки соғлиқни сақлашнинг 2 модели хос.
Американинг соғлиқни сақлаш ижтимоий-иқтисодий модели тармоқларда жуда мухим молиявий ресурсларни жамлашга ёрдам берди, бу эса кучли моддий техник базаларни яратиш, юқори малакали кадрларни жалб қилиш имконини берди. Сифатни ҳар томонлама назорат килиш билан, тиббиёт ходимларини моддий қизиққанлиги биргаликда АҚШдаги тиббиёт ва соғлиқни сақлашни юқори обрўйини сақлаб турмоқда.
Шу билан бирга бундай тизимнинг маълум камчиликлари ҳам бор, улар орасидан асосийлари қуйидагилар: биринчидан, тиббий ёрдамнинг хамма ахоли учун оммабоп эмаслиги. 40 млн.га яқин америкаликлар суғурта полисига эга эмас. Бундан ташқари, турли территориялардаги соғлиқни сақлаш нафақат молиявий жиҳатдан чекланган, балки оммабоплиги ҳам етарли эмас. Соғлиқни сақлашнинг молиявий томондан, тиббий кадрлар билан таьминланганлиги штат ва туманлари буйича бир текис эмас. Айниқса қишлоқ жойларида тиббий ёрдам сезиларли даражада етишмайди.
Иккинчидан, доимо тиббий хизматга сарф харажатлар ошиб бораётганлиги сабабли суғурта бадалларини ошишга ва тармоқни молиялаш муаммосини кучайтирмоқда.
Учинчидан соғлиқни сақлашга сарфланган маблағнинг самараси паст. АҚШ дунё буйича битта одам учун ва абсолют маблағ сарфлаш буйича биринчи ўринда туради (Германия, Францияга нисбатан 2 баробар кўп, Японияга нисбатан 2,5 баробар, Буюкбританияга нисбатан 3 баробар). Шунга қарамасдан, жамият саломатлигининг кўпгина муҳим параметрлари бўйича давлат лидерликдан узоқда (ўртача умр давомийлиги бўйича дунёда 15 ўринда, болалар ўлими даражаси бўйича 17 ўринда).
Тўртинчидан, вақтда тармоқ фаолиятида «оғирлик маркази» даволанишга тўғри келади, профилактикага эса керакли эътибор қаратилмаган.
АҚШда соғлиқни сақлашнинг марказлашмаган тизими амал қилади. Соғлиқни сақлашнинг умумий миллий мақсадларини амалга оширишда давлатнинг ҳар бир қатлами ўзига тегишли ролни бажаради. АҚШда соғлиқни сақлашни, одатда соғлиқни сақлаш (вазирлиги) ва ижтимоий хизмат (ССВИХ) Департаменти бошқаради, аммо унинг вазифалари анчагина чегараланган. ССВИХ таркибига жамоат соғлиқни сақлаш хизмати киради. ЖСС хизматига ушбу вазирликнинг – тиббиёт ва соғлиқни сақлаш ишлари бўйича вазирлик Котиби ёрдамчиси - яъни бош врач бошқаради.
Жамоат соғлиғини сақлаш хизматининг асосий вазифалари:
чегарани санитария мухофазаси;
атроф-мухит гигиенаси;
санитария статистикаси;
соғлиқни сақлашни миллий институтларини бошқариш;
фуқаро мудофаси тиббиёт хизмати;
ташқи тиббий алоқалар ўрнатиш.
ЖССХ ахолининг фақат маълум гурухларига: уруш қатнашчилари, савдо флотининг ходимлари, қуролланган кучлар шахсий таркиби, давлат хизматчилари, америкалик индейцларига тиббий ёрдамни (амбулатория ва стационар) ташкил этиш билан шуғулланади. Соғлиқни сақлаш департаменти 9 та регионда бўлимлардан ташкил топган, уларни директор бошқаради. Ҳар бир регионга бир нечта штатлар киради. Ҳар бир штат ўз соғлиқни сақлаш департаментига эга. Унинг вазифасига лаборатория хизмати билан боғлиқ, санитария эпидемияга қарши ҳимоянинг асосий масалалари киради. ЖССХ қуйи бўғинига шаҳар ва туманларда юқумли касалликлар, сил, венерик касалликлар ва малярияга қарши курашиш, уларни қайд қилиш ва демографик статистикани олиб борувчи ташкилотлар киради.
Ривожланган давлатлардан фақат АҚШда давлат томонидан соғлиқни суғурталаш тизими йўқ. Бу аҳолининг кўпчилик қисми (50 %) хусусий тиббий суғуртага эга эканлигидан далолат беради. Шундан 46% иш жойидан суғуртага эга, 13% эса индивидуал суғурта сотиб олади. 27% аҳоли давлат суғуртасига эга, шундан 13% -“Мэдикэр”, 10% - “Мэдикейд” ва 4% - армия ветеранлар фодидан. АҚШнинг 4% аҳолиси ҳеч қандай суғуртага эга эмас. Тиббий суғуртага эга бўлмаган шахслар, тиббий ёрдамдан бутунлай махрум эмас.Уларга, суғуртага эга одамларга нисбатан, тиббий хизматлар сони кам ва тиббий хизмат ташкилоти ёмонроқ, уларнинг кўпчилиги тиббий ёрдамни ҳайрия сифатида тиббий хизматни маблағ билан таьминловчи хусусий суғурта фирмалар, маҳаллий ҳукумат, алоҳида штатлар ўтказадиган соғлиқни сақлаш дастурлари орқали давлат шифохоналарида ва клиникаларида олади.
АҚШда 1000 дан ортиқ хусусий суғурта тиббий ширкатлар мавжуд. Уларнинг ичида энг йирикларидан “Кўк крест” ва “Кўк қалқон” ҳисобланади. Бу нотижорат ташкилотлари гарчи барча ҳоҳловчиларни суғурта қилишга мажбур бўлса ҳам, даволашга тўловни 2-3 йилга кечиктириб беради. Суғурта взнослари жуда катта бўлиши мумкин. “Кўк крест” ва “Кўк қалқон” ларнинг кичик корхоналар хизмати бюроси орқали ҳар бир суғурта қилинганлардан оладиган ҳар ойлик взноси 1000 доллардан ошади.
Шу билан бирга “Кўк крест” ва “Кўк қалқон” хусусий компаниялар ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари белгилаган суғурта взнослари охирги вақтларда ошиб бормоқда, ишга ёлловчилар взнослар буйича мажбуриятларни хизматчиларнинг ўзларига юклаб қуйишга харакат қилишади. Кўпчилик суғурта компаниялари ишга қабул қилувчиларнинг ишига таьсир кўрсатмайдиган, аммо даволаш учун кўп маблағ талаб қиладиган касалликларини аниқлашга кўпроқ ёндошмоқда. Агар бунда ишчи ёки унинг оила аъзоси кўп маблағ талаб қиладиган оғир касаллик билан касалланган бўлса, у ишсиз қолиши мумкин. АҚШда бундай дискриминация деярли қонунлаштирилган.
Юқорида айтилганлардан ташқари АҚШда альтернатив суғурта тизими мавжуд. Булар хусусий тижорат компаниялари ва соғлиқни мухофазалаш ташкилотлари. Улар суғурта қилинувчиларни танлашга катта аҳамият беради ва суғурта қилинаётган шахсларда катта маблағларни сарфлашни талаб этадиган касалликлар бўлса, уларни суғурталамайди. Улар соғлом шахсларга суғурта таклиф қилаётганда “Кўк крест” ва “Кўк қалқон”га нисбатан камроқ суғурта взносларини белгилайди. Лекин суғурталашда улар ҳар хил шартлар қуйиши мумкин, масалан; шифокор танлашни чеклаш: беморларни шифокор ёрдамчиси ёки хамшира кўригидан ўтмагунча шифокорга мурожат қилишни тақиқлаш ва .б. Одатда, федерал ҳукумат суғурта компанияларнинг фаолиятини назорат қилиш билан шуғулланмайди, бу билан алоҳида штатлардаги суғурта бўйича комиссия шуғулланади. АҚШда соғлиқни суғурталашнинг асосий 3 та тури бор; асосий госпитал суғурта, асосий тиббий ва умумий тиббий суғурта. Асосий госпитал суғурта шифохона чиқимларини қоплайди, амма шифохонада даволаниш муддати ва даволанишга бўлган умумий харажатни суғурта компаниясининг ўзи белгилайди. Асосий тиббий суғурта эса шифохонада шифокорга мурожаат , шифокор тиббий хизмати билан боғлиқ сарф ҳаражатни қоплайди. Бу суғурта буйича тўлов нарх ва вақт буйича буйича чекланган. Умумий тиббий суғурта – сарф харажатлар, госпитал суғурта ва асосий тиббий суғурта доираидан чиқиб кетганда қўшимча сарф харажатни қоплаш учун хизмат қилади.
Тўланадиган компенсация миқдори суғурта шартномаси ва компания сиёсатига боғлиқ. Баъзида шартномада 100% харажатларни қоплаш кўзда тутилган бўлади, лекин кўпинча суғурталанган шахс қўшимча харажатларни ўзи чўнтагидан тўлашга мажбур бўлади. Юқорида санаб ўтилган асосий комплекс тиббий суғурта турларидан ташқари ўз саломатлигини суғурта қилишнинг бир неча имкониятлари мавжуд. Масалан, бахтсиз ходисадан суғурталаш фақат шартномада кўрсатилган бахтсиз ходиса ва иш қобилиятини йўқотганда (кўзни йўқотиш ходисасида суғурта) амалга ошади. Бундай суғуртанинг нархи юқори эмас, бундай бахтсиз ходисанинг юз бериш эҳтимоли кам. Аниқ битта касалликдан суғурта қилинганда шартномада кўрсатилган (масалан, ўсма) касалликлар учун маблағ ажратилади.
Қўшимча тиббий ёрдамлар учун суғурталаш, узоқ вақт давомида тиббий парвариш учун кетган маблағни қоплайди. Бу суғурта ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин:
малакали тиббий ёрдам, шифокор бошчилигида малакали хамшира ёрдамида амалга оширилади – бу суғуртанинг энг қиммат тури;
тиббий маълумотларни тўплашни ўз ичига олувчи ёрдам (ҳароратни, қон босимни ўлчаш, ва.б.) умумий парвариш, овқатланиш, парҳез назорат;
васийлик парвариш, ёки кундалик маиший эҳтиёжларни амалга оширишда ёрдам (дори қабул қилиш, овқатланиш, кийиниш ва.б) шартнома шартларига қараб, баъзи ёрдам турлари шифохонада, уй шароитида, махсус пансионатда кўрсатилиши мумкин, хизмат кечаю-кундуз ёки куннинг маълум бир вақтида бўлиши мумкин.
Давлат дастурлари қариялар, ногиронлар ва баъзи камбағал гуруҳларини таьминлашга қаратилган. Тиббий суғурта бўйича хусусий ва давлат дастурлари, бериладиган имтиёзлар сифати ва миқдори бўйича бир-биридан фарқ қилади, маблағ билан таьминлаш манбалари ҳар хил, соғлиқни сақлаш муассасалари ва тиббиёт ходимларига ҳақ тўлаш миқдори ҳар хил. Хусусий ва давлат ташкилотлари орасида келишмовчиликлар кўп. Тиббий хизматга ҳақни тўлашда жамият ёрдами ҳам давлат ҳам хусусий хайрия ташкилотлари томонидан кўрсатилади. Асосий давлат дастурларига булар: “Мэдикэр” ва “Мэдикейд” киради.
Мэдикэр – бу иш қобилиятини йўқотган шахслар ва қариялар учун давлат томонидан кўрсатиладиган ягона ёрдам дастури. Мэдикэр дастуридан 65 ёшга кирган, нафақа олувчи, бундан ташқари, иш турига қараб 5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга шахслар фойдаланиш мумкин. Бу дастур буйича имтиёзни, 65 ёшга кирмаган, лекин ишга қобилиятсизлиги туфайли 2 йилдан бери социал таъминот дастури орқали нафақа олувчи, бундан ташқари давлат ишида маълум йиллар ишлаган шахслар олиши мумкин. 65 ёшга кирган, лекин “Мэдикэр” ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар ҳар ойига пул тўлаб бу суғуртани олиши мумкин. Мэдикэр дастури мамлакатда аҳолининг 13 % ини суғурта билан таьминловчи энг катта суғурта компанияси.
Мэдикэр дастури 2 та қисмдан иборат: А ва В. А қисм –бу шифохонада ётган вақтига, уйда ва хосписда малакали тиббий парвариш учун тўлайдиган суғурта. Мэдикэр шифохонада ётган биринчи 60 куни ва палата 2-4 кишилик стандарт тиббий хизмат, овқатланиш, дори, операция ва .б. ўз ичига оладиган асосий хизматлар ҳақини тўлиқ тўлайди. Қўшимча хизматлар (алоҳида хона, телевизор, телефон ва б.) ҳақини беморлар ўзлари тулайди. Мэдикэрнинг В қисми ностационар даволаш курсининг тўловини ўз ичига олади. Бу тиббий муассаса ва уйда шифокор хизматлари.
Мэдикэйд – кам таьминланган оилаларга тиббий ёрдам кўрсатиш давлат дастури. У аҳолининг 10 % ини қамраб олган ва федерал хукумат томонидан ёрдам пул ажратилади, лекин штатлар қонунлари билан назорат қилинади. Оилавий харажати ҳар бир штатда белгиланган миқдордан кам бўлган оила Мэдикэйд дастурининг имтиёзига эга бўлиш хуқуқига эга. Камбағал бир вақтнинг ўзида қари, ёки кўр, ёки хомиладор, ёки ишга қобилиятсиз, ёки кўп болали шахслар “Мэдикэйд” дастурига эга бўлиши мумкин. Шунинг учун камбағалликнинг расмий даражасидан паст яшовчи камбағалларнинг 60 % га яқини ушбу дастурга киритилмаган. Мэдикэйд ўткир касалликлар даволашни ва узоқ муддатда тиббий ёрдам харажатларни қоплайди.
Шифохонадан ташқари тиббий ёрдам, асосан хусусий амалиёт шифокорлари қўлида, улар умумий шифокорларнинг 70 % ини ташкил қилади.
Улар умумий амалиёт ёки оилавий шифокорларидир. АҚШда умумий амалиёт шифокорини эркин танлаш ва қўшимча тўловга асосан тор доирадаги мутахассисни танлаш кенг тарқалган. Оилавий шифокорлар маҳаллий бошқарув ташкилотлари билан шартнома буйича ишлайди. Шартномада тиббий ёрдамнинг ҳамма турлари ва профилактик чора – тадбирлар, яна шифокорнинг беморнинг даволаниши учун, ҳатто шифокор касал ёки сафарда пайтида ҳам жавобгарлиги айтиб ўтилади. Бундай ҳолатларда унинг ўзи бемор ҳақида уйлаши керак. Оилавий шифокор клиник амалиёт жиҳатдан маълум эркинликка эга: масалан ҳамма оилавий шифокорлар ҳам ҳомиладор аёлларга тиббий ёрдамни кўрсатишни ўз зиммасига олмайди. Кўпчилик шифокорлар беморларни кечаю-кундуз қабул қилишни ўз бўйнига олади. Бунинг учун улар бирлашмага аъзо бўлади ёки махсус тоифадаги мутахассислар - тижорат асосда ишловчи шифокор ассистентлар хизматидан фойдаланади. Шунинг учун 30% шифокорлар бир жойда бирлашган амалиёт билан гуруҳ бўлиб шуғулланишни мақул кўради. Гуруҳий амалиёт келишувга қараб, ҳар хил шаклга эга. Улар даромадни тенг ёки кўрсатилган хизматига қараб тақсимлаши мумкин. Аммо, деярли ҳар доим ҳамма умумий хона, жиҳозлар ва ходимлар хизматидан фойдаланишади.
Хусусий ва ёки гуруҳий амалиёт билан шуғулланувчи врачлар беморга ҳар доим ҳам мижозга керакли комплекс тиббий хизмат ва жихозларни тақдим қила олмайди. Шунинг учун улар больницалар билан хамкорлик қилади. Больницада ҳам шартнома муносабатлари амал қилади.
Соғлиқни сақлашни бошқариш ташкилотлари шифохоналар билан шартнома тузиб даволаш - диагностик ёрдам ва харажатларни қоплаш меъёрлари ҳажмини белгилаб беради. АҚШ аҳолиси стационар тиббий ёрдамини больницаларда олади, улар кимга бўйсунишга қараб 2та асосий гуруҳга бўлинади; федерал - марказий хукуматга ёки федерал ташкилотга бўйсунувчи ва нофедерал - штат маъмуриятига, шахар муниципалитетига, ҳайрия ташкилотларига, черковга ёки хусусий шахсга буйсунувчи.
АҚШда 6700га яқин шифохона фаолият кўрсатади, улардан 5480 - жамоавий, тез тиббий ёрдам кўрсувчи жамоат шифохонаси, 880 - ихтисослашган (психиатрик, реабилитацион, узоқ вақт тиббий ёрдам ва .б), 340 - федерал, фақат ҳарбийлар, уруш фахрийлари ва индусларга хизмат кўрсатади. 5480 жамоавий шифохонадан 59 % нотижорат шифохоналар, 27 % маҳаллий хукумат руйхатидаги шифохоналар, 14 % тижорат клиникалар.
Маҳаллий шифохоналар мулк шаклига қараб бир неча типга бўлинади; хусусий даромадли шифохоналар (14%), хусусий даромадсиз шифохоналар (59 %) ва давлат шифохоналари (27 %).
Хусусий даромадли шифохоналар - бу хусусий корхона, акционерларга тегишли, улар даромад олиш учун шифохоналарга пул маблағлари ажратади. Ҳар қандай бизнес каби, бундай шифохоналарнинг даромади солиқ солишга кетади. Бу шифохоналар фаолиятини бизнес каби юритиб, улар фақат энг қиммат тиббий хизмат турларини кўрсатади, керакли лекин қиммат ва даромадсиз ёрдам турларидан воз кечади, масалан, жароҳатларда, СПИДда ва.б. фақир ва суғурта қилинмаган беморларга хизмат кўрсатмайди.
Хусусий даромадсиз шифохоналар диний ташкилотлар ёки маҳаллий жамият тузган гуруҳлар томонидан бошқарилади ва назорат қилинади. Бу шифохоналар ҳайрия ташкилотлари ҳисобланади, шунинг учун улар солиқлардан озод қилинган. Шифохонага тушган даромад хайрия мақсадида ишлатилиши керак, қоида буйича, шифохонанинг ўзига ишлатилади.хукумат шифохоналари ҳар бир беморнинг пул тўлаш шароитидан қатьий назар уларнинг ҳаммасига ёрдам кўрсатади. Улар ночор ва суғурта қилинмаган аҳолини ҳам тиббий ёрдам билан таьминлайди. Хукумат шифохоналари суғурта қилинмаган ОИТС беморларига ёрдам маркази ва жабр кўрганлар учун травпунктларни ишлаши учун тадбирлар ўтказади.
Америка хусусий тиббий суғурта тизимининг камчилиги, аҳолининг маълум қисмини соғлиғини суғуртасиз қолдирияпти. Суғурта қилинмаганлар ичида кўпчилиги ёшлар, кичик корхоналар ишчилари ва уларнинг оила аъзолари. Америка соғлиқни сақлашнинг бошқа муассасаси, тиббий хизматларнинг хақининг бирдан ошиши, бу эса кичик фирмаларнинг ўз ишчиларини суғурталай олмаслигига олиб келади. АҚШнинг молиявий ҳолати шундаки, агар соғлиқни сақлашга маблағ кўп кетса, тиббий хизмат ҳажми, умуман, қисқаради. Инфляциянинг ўсишини тиббий хизмат бозорида тартибсизликларни келтириб чиқарди. Бу тиббий хизмат ҳажмининг ошишига олиб келди. Тиббий хизмат доирасида янги технологияларни тадбиқ этиш, тиббий ёрдамнинг оммабоплиги, тиббий ёрдамнинг стандартларга ҳар доим мос бўлиши (шифохоналар хатога йўл қуйганда) шифохонларни суғурта қилиш тизими, АҚШ аҳолиси орасида ёши катта одамлар сонининг ошиши инфляцияни кўчайтиради.
АҚШда ҳозирги вақтдаги соғлиқни сақлаш тизмининг қимматлигидан миллионлаб америкаликлар малакали ва ихтисослашган тиббий ёрдамдан фойдалана олмайди. Шунинг учун, ЯИМ (11-13%)дан тиббиёт харажатларининг улуши, уларнинг умумий ҳажмининг 1 триллион долларга яқинлиги буйича, АҚШ дунёда етакчи ўринни эгаллайди, самарадорлиги бўйича эса қатор давлатлардан орқада. Умумэътироф қилинганки, АҚШнинг миллий соғлиқни сақлаш тизими оғир хасталикка чалинган. Шунинг учун, энг тўғри йўл соғлиқни сақлаш ислоҳатлар ўтказиш ҳисобланади, унинг ёрдамида ҳамма аҳоли учун оммабоп малакали тиббий хизмат яратиш мумкин. АҚШда ҳозирги вақтда тиббий хусусий суғурта қилишга эмас, балки айнан ижтимоий ёппасига суғурта тизимига қадам қўйилмоқда, бу кейинги йилларда америка соғлиқни сақлаш тизимининг асоси бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |