Bog'liq Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-
Оммавий, ёппасига мажбурий тиббий суғурта дастури давлат томонидан бошқариладиган, хусусий соғлиқни сақлаш модели. Умумий мажбурий тиббий суғуртанинг замонавийроқ ва мукаммалроқ модели XIX аср охирида Германияда юзага келди ва биринчи жаҳон урушидан кейин кўпчилик европа давлатларида ривожлана бошлади. Бундай моделнинг асосий характеристикаси – бунда давлат аҳолини (бойлардан ташқари) асосий қисмини кафолатланган тиббий ёрдам билан таьминлаш мақсадида, ҳамма иш билан таьминловчилар ва фуқароларнинг ўзини даромадларидан маълум қисмини тиббий суғуртага ажратиш мажбуриятини юклайди. Давлат тиббий хизмат кўрсатувчиларни, суғурта ташкилотлари билан ҳамкорликда мажбурий тиббий суғурта дастури буйича давлат меъёрлари доирасида барча суғурталанганларни тиббий ёрдам билан таьминлашни мажбурлайди. Соғлиқни сақлашни бошқариш ташкилотлари, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида иштирок этмайди. Давлат ягона вертикал бошқармасининг йўқлиги сабабли, соғлиқни сақлашни бошқариш ташкилотлари фақат назорат қилиш вазифасини ўз зиммасига олади. Иш билан таьминловчилар пул маблағларини суғурта компанияларига ўтказади, улар эса ўз навбатида пулни аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббий муассасага ўтказади.
Шундай қилиб, давлат тиббий хизматни ташкиллаштиришда тўғридан-тўғри иштирок этмасдан, фақат ҳуқуқий жиҳатдан аҳолининг тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжини таьминлайди. Бундан ташқари, давлат соғлиқни сақлашни бошқариш давлат ташкилотлари минтақаларда ва эксперт-аналитик вазифасини бажаради, давлат ва худудий тиббий - ижтимоий дастурни амалга оширади, мамлакатда аҳолининг санитария эпидемиология жиҳатдан хотиржамлиги таъминлайди.
Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш тизими мустақил субъектлари орасидаги ўзаро мунособатлар ҳамкорни эркин танлаш ва индивидуал шартнома мажбуриятлари асосида амалга оширилади. Давлат маълум тўлов миқдорларини амалга ошириш орқали умумий ҳаражатлар буйича бошқарувни ўз қўлига олиши мумкин ва шундан келиб чиққан ҳолда, ўз фуқаролари ҳуқуқларини тўлиқ таьминлаб бериши мумкин. Шу билан бир қаторда вақтда мажбурий тиббий суғурта дастури доирасида тиббий фаолият ҳажми ва унинг молиявий базаси тўла мувофиқлашмаган бўлиши мумкин.
Хизмат кўрсатиш ҳажмини тебранишини, уларнинг таннархини ва тегишли молиявий харажатларини амплитудасини камайтириш мақсадида қатор билвосита бошқариш усулдан фойдаланади. Жумладан, фуқароларнинг, тиббий ёрдамга мурожаатларини қисқартириш, суғурта бадалларининг маълум қисмини (30-50%) фуқароларнинг шахсий маблағлари хисобига тўлаш, ҳамда харажатларнинг (10-15 %) тиббий ёрдам олишга мурожаат қилган бевосита тўлашни амалга ошириш орқали қоплаш мумкин. Суғурта компанияларининг молиявий турғунлигини сақлаш учун захира жамғармалари ташкил этилади. Суғурта қилинган контингентларни селектив танлашни олдини олиш учун (қачонки компаниялар фақат корхонани суғурта қилишга ҳаракат қилса) суғурта майдонини худудий қоплаш ёки ишчилар оила аъзоларини мажбурий суғурта қилиш принципи қўлланилади. Хизматлар ҳажмини камайтириш учун, ДПМ ҳисоботлари, ҳисоб - рақамлари суғурта компаниялари томонидан назорат қилинади, дори-дармонлар, хизматлар нархи ва ассортиментлар камайтирилади, “қиммат” ДПМлар мажбурий тиббий суғурта тизимидан чиқарилади.
Кўпчилик ривожланган мамлакатларда мажбурий тиббий суғурта умум миллий тизимини қўллаш, уларнинг аҳолисини кафолатланган тиббий ёрдам билан таьминлашга, соғлиқни сақлашни самарадорлигини ошишига ва сарф - харажатларни кескин камайтиришга олиб келди. Самарадорлиги буйича мажбурий тиббий суғурта принципига асосланган соғлиқни сақлаш фақат давлат соғлиқни сақлаш тизимидан кейин туради (давлат тиббий-ижтимоий суғурта ва давлат соғлиқни сақлаш тизими).
Ҳозирги вақтда бу модел Германия ва Францияда яхши ривожланган. Бу тизим у ёки бу даражада давлат томонидан бошқарилаётганлиги сабабли, у “бошқариладиган соғлиқни суғурталаш тизим” деб номланади.
Умумий мажбурий тиббий суғурта дастури давлат томонидан бошқариладиган моделга қуйидаги хусусиятлар хос;
молиялашни бир неча асосий манбаларининг мавжудлиги: тиббий суғурта буйича мажбурий тўловлар (иш билан таьминловчи, ҳамда ишчиларнинг ўзи томонидан амалга оширилади), мажбурий тиббий суғурта дастурига ихтиёрий пул ўтказиш, пуллик хизматларга фуқароларнинг шахсий бадаллари;