|
|
bet | 9/10 | Sana | 03.04.2023 | Hajmi | 1,04 Mb. | | #924607 |
| Bog'liq 13маъруза2022
- 7-расм. Бетон қоришмасини қулай қуйилувчанлигини аниқлашнинг соддалаштирилган усули.
- а-асбобнинг умумий кўриниши; б-тебранишга қадар бетон қоришмаси; в-аксинча ,тебранишдан сўнг; 1-конус; 2-куб қолип; 3-бетон қоришмаси; 4-титратгич.
Асбобни титратувчи мослама устига зич ўрнатадилар. Сўнг идишга конус шаклидаги металл қолип туширилади. Конус ўлчамлари юқорида кўрсатилган. Конус-шаклни махсус айлана-тутқич ёрдамида асбобга маҳкамланади ва қоришмани учга бўлиб ҳар бирини алоҳида металл таёқча билан зичлаштириб тўлдириб чиқилади. Сўнг конусни маҳкамлаб, штативни буриб, бетон қоришмаси устига келтирилади ва титратувчи мослама ишга туширилади. Амплитудаси 0,5 мм бўлган титратиш жараёни цемент ҳамири дискнинг икки тешигидан чиққунгача давом эттирилади. Титратиш давом этган вақт – бетон қоришмасининг бикирлик кўрсаткичидир. Лабораторияларда баъзан Б. Г. Скрамтаев томонидан тавсия этилган бетон бикирлигини аниқлашнинг соддалаштирилган усулидан фойдаланадилар. Бу усул билан тадқиқотларни қуйидаги тартибда ўтказадилар. Кублар тайёрланадиган ўлчамлари 20х20х20 см бўлган оддий қолипга стандарт конус ўрнатилади. Олдиндан ундан таянчларни олиб ташлаб куб ичига жойлашиши учун унинг пастки асосининг диаметри камайтирилади (7-расм). Конусни одатдагидек уч босқичда тўлдирилади. Металл конус олингандан сўнг лаборатория майдончасида бетон қоришмасини титратилади. Титратиш жараёни бетон қоришмаси кубнинг барча бурчакларини қоплаб, юзаси текислангунча давом эттирилади. - Асбобни титратувчи мослама устига зич ўрнатадилар. Сўнг идишга конус шаклидаги металл қолип туширилади. Конус ўлчамлари юқорида кўрсатилган. Конус-шаклни махсус айлана-тутқич ёрдамида асбобга маҳкамланади ва қоришмани учга бўлиб ҳар бирини алоҳида металл таёқча билан зичлаштириб тўлдириб чиқилади. Сўнг конусни маҳкамлаб, штативни буриб, бетон қоришмаси устига келтирилади ва титратувчи мослама ишга туширилади. Амплитудаси 0,5 мм бўлган титратиш жараёни цемент ҳамири дискнинг икки тешигидан чиққунгача давом эттирилади. Титратиш давом этган вақт – бетон қоришмасининг бикирлик кўрсаткичидир. Лабораторияларда баъзан Б. Г. Скрамтаев томонидан тавсия этилган бетон бикирлигини аниқлашнинг соддалаштирилган усулидан фойдаланадилар. Бу усул билан тадқиқотларни қуйидаги тартибда ўтказадилар. Кублар тайёрланадиган ўлчамлари 20х20х20 см бўлган оддий қолипга стандарт конус ўрнатилади. Олдиндан ундан таянчларни олиб ташлаб куб ичига жойлашиши учун унинг пастки асосининг диаметри камайтирилади (7-расм). Конусни одатдагидек уч босқичда тўлдирилади. Металл конус олингандан сўнг лаборатория майдончасида бетон қоришмасини титратилади. Титратиш жараёни бетон қоришмаси кубнинг барча бурчакларини қоплаб, юзаси текислангунча давом эттирилади.
- Титратишнинг давомийлигини (с) бетон қоришмасининг бикирлик даражаси сифатида қабул қилинади. Стандарт титратиш майдончаси қуйидаги қийматларга мос тушиши керак: кинематик моменти 0,1 Н.м; амплитудаси 0,5 мм; тебранишлар даври 3000-1. Тажрибаларнинг кўрсатишича стандарт асбобда аниқланган бикирлик даражаси Б. Г. Скрамтаев усули билан олинган қийматлардан тахминан 1,5-2 марта камлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|