Бетоннинг ишлаб чиқаришдаги, конструкциядаги ёки буюмдаги юқори сифатини таъминлашда бетон қоришмасининг қуюқлик даражаси ва тўшалишдаги қўйиладиган талабларга тўлиқ жавоб бериши катта аҳамият касб этади. Бетоннинг қуюқлик даражаси унинг таркибига кўра бикирдан бир оз намланган қуюқ (ҳамирсимон) ҳолатидан, суюқ – осон оқувчан ҳолатгача бўлиши мумкин. Бетон қоришмасининг қуюклик даражасига қараб унинг технологик хусусиятларини аниқлашнинг у ёки бу усулидан фойдаланадилар. - Бетоннинг ишлаб чиқаришдаги, конструкциядаги ёки буюмдаги юқори сифатини таъминлашда бетон қоришмасининг қуюқлик даражаси ва тўшалишдаги қўйиладиган талабларга тўлиқ жавоб бериши катта аҳамият касб этади. Бетоннинг қуюқлик даражаси унинг таркибига кўра бикирдан бир оз намланган қуюқ (ҳамирсимон) ҳолатидан, суюқ – осон оқувчан ҳолатгача бўлиши мумкин. Бетон қоришмасининг қуюклик даражасига қараб унинг технологик хусусиятларини аниқлашнинг у ёки бу усулидан фойдаланадилар.
- Ҳаракатчанликни, жумладан қоришманинг ўз оғирлиги таъсирида ёйилиши ва бетон қоришмасини боғланганлигини аниқлаш учун стандарт конусдан фойдаланилади. Конус икки тарафи очиқ, 1 мм, қалинликдаги пўлат тунукадан тайёрланади. Конуснинг баландлиги 300 мм, пастки асосининг диаметри 200 мм, юқори оғизининг диаметри 100 мм. Тажриба ўтказишдан аввал конуснинг ички юзаси ва конус қўйилаётган идиш сув билан намланади. Конусни идишга ўрнатилгандан сўнг бетон қоришмасини учга бўлиб, ҳар босқичда зичлаштириб тўлдирилади ва ортиқча қоришма олиб ташланади. Конус тўлдирилган заҳоти аниқ тик йўналишда юқорига конус бандидан тутиб аста кўтарилади. Ҳаракатчан бетон қоришмаси конусдан озод бўлгандан сўнг чўкади ёки баъзан ёйилиб ҳам кетади. Қоришмани ўз оғирлигида ёйилиш баландлиги конус чўқиши дейилади. Қоришманинг ҳаракатчанлик даражасини конус чўкиши белгилаб беради ва бу чўкиш конус олинган заҳоти ўлчанади (5-расм). Ҳар бир қоришма тайёр бўлгандан сўнг намуна икки маротаба олинади ва конус чўкиши ўлчаниб ўртача натижа қабул қилинади.
Конус чўкишига қараб кам ҳаракатчан (пластик 1-4 см.), ҳаракатчан (5-11 см), ўта ҳаракатчан (12-19 см) ва оқувчан (>20 см) бетон қоришмаларига бўлинади. Сув сарфи кам бўлган ҳолларда бетон қоришмалари конусда чўкиш бермайдилар, бироқ, ташқи куч таъсири қўйилганда бундай қоришмалар турли (сув сарфи ва бетон таркибига кўра) қолиплаш хусусиятларини намоётн этадилар. Бундай қоришмаларни бикир қоришмалар деб атайдилар. Бундай қоришмаларнинг хусусиятларини аниқлаш учун махсус асбобдан фойдаланиб, улар ёрдамида қоришманинг оқувчанлигини титратиш орқали аниқлайдилар. - Конус чўкишига қараб кам ҳаракатчан (пластик 1-4 см.), ҳаракатчан (5-11 см), ўта ҳаракатчан (12-19 см) ва оқувчан (>20 см) бетон қоришмаларига бўлинади. Сув сарфи кам бўлган ҳолларда бетон қоришмалари конусда чўкиш бермайдилар, бироқ, ташқи куч таъсири қўйилганда бундай қоришмалар турли (сув сарфи ва бетон таркибига кўра) қолиплаш хусусиятларини намоётн этадилар. Бундай қоришмаларни бикир қоришмалар деб атайдилар. Бундай қоришмаларнинг хусусиятларини аниқлаш учун махсус асбобдан фойдаланиб, улар ёрдамида қоришманинг оқувчанлигини титратиш орқали аниқлайдилар.
- Бундай асбоб баландлиги 200 мм, ички диаметри 240 мм бўлган цилиндрик идишдан иборат. Бу идишга бетон чўкишини ўлчовчи кўрсаткичли штатив сифатидаги мослама, штанга ва қалинлиги 4 мм бўлган 6 та тешикли метал диск маҳкамланган (1.8-расм).
- 6-расм. Бетон қоришмасининг бикирлигини аниқлайдиган стандарт асбоб.
- 1- қолип; 2- конус маҳкамланадиган тутқичлар; 3- конус; 4- воронка; 5- штанга; 6- йўналтирувчи втулка; 7-дис маҳкамланадиган втулка; 8- олтита тешикли диск; 9- штатив (тутқич); 10- штативнинг маҳкамловчи мосламаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |