БЕТОН ҚОРИШМАЛАРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ - БЕТОН ҚОРИШМАЛАРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
- Бетон хусусиятлари қолиплаш уни тайёрлаш, жойлаш ва қотишидан бошланади. Бу жараёнлар бетоннинг, конструкциянинг ва буюмларнинг сифатини аниқлайди. Шу сабабли бетон қоришмасини хусусиятларини, унинг турли факторларга боғлиқлигини, берилган хусусиятдаги бетон қоришмасини олишни билиш, бетон қоришмасини тайёрлаш жараёнларини, ёйишни ва қотиш даврларини уқувли бошқариш катта аҳамият касб этади.
- Бетон қоришмасига хусусиятли бўлган жиҳатлардан бири унинг қулай тўшалувчанлиги, ёки шаклланувчанлиги, жумладан, берилган шаклни бир текисда ёйилиб қоплаши ва айни вақтда бир турлигини ва монолитлигини сақлашидир. Қулай тўшалувчанлик бетон қоришмасининг шаклни (қолипни) тўлдириш жараёнида ҳаракатчанлиги(оқувчанлиги), пластиклиги, яъни ёрилмасдан деформацияланиши билан аниқланади.
- Бетон қоришмасининг турли шароитларда ўзини тутишини таърифлаш учун унинг реологик ҳарактеристикаларидан фойдаланадилар: сурилишдаги чегаравий зўриқиш, релаксация даври ва қовушқоқлик. Бундай хусусиятларни аниқлаш учун вискозиметрлардан фойдаланилади (3-расм). Бундай тажрибалар асосан илмий-тадқиқот лабораторияларда амалга оширилади. Ишлаб чиқариш шароитларида эса одатда бетон қоришмасини ҳаракатчанлигини (оқувчанлиги) турли мосламалар ёрдамида назорат қиладилар. Бу жиҳозлар тез ва нисбатан оддий ҳолда бетон қоришмасининг зарурий ҳарактеристикаларини олиш имконини беради.
- 3-расм.Цемент ҳамири ва бетон қоришмасининг реологик хусусиятларини аниқлайдиган асбобларнинг схемалари.
- а-тешикдан қоришманинг оқиш тезлигини ўлчайдиган; б-конуснинг чўкиш чуқурлигини ўлчайдиган; в-шарчанинг чўкиш тезлигини ўлчайдиган; г-тортилишдаги зуриқишни ўлчайдиган; д-коаксиал цилиндрларнинг айланишдаги зўриқишини ўлчайдиган.
- Бетон қоришмасини тўлиқ баҳолаш ва бетон ва темир-бетон буюмларини ва конструкцияларини ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этиш учун қоришманинг бошқа хусусиятларини ҳам билиш зарур, уларга қуйидагилар киради: унинг зичлашуви, бир турлилиги, қатламлашувчанлиги, ҳажмининг қотиш жараёнида ўзгариши, ҳаво ютувчанлиги, бирламчи мустаҳкамлиги (зудлик билан қолипдан чиқариладиган бикир бетон қоришмалари учун).
- Бетон қоришмасининг ўзига хослиги асосан унинг хусусиятлари (аксарият кўп ёки оз жиҳатдан) тайёрлаш бошланишидан қотгунича доимий ўзгариб тариши бўлиб, бетон қоришмасида ва бетонда кетадиган мураккаб физикавий-кимёвий жараёнларга боғлиқ.
- Бу хусусиятларга асосан цемент ҳамирининг миқдори ва сифати ўз таъсирини кўрсатади, чунки айнан цемент ҳамиригина дисперс система бўлиб, суюқ ва қаттиқ фазалар орасида катта оралиққа эгалиги ва бунда молекуляр тишлашиш кучларининг кучайишига ҳамда системанинг боғланганлигини ошишига олиб келади. Бетон қоришмасининг хусусиятига сув сарфи хал қилувчи таъсирга эга, чунки фақат сув бутун система учун ҳарактерли бўлган боғлиқлик ва ҳаракатчанликни берувчи, ҳажм ва суюқ фазанинг тузилишида ҳамда боғланиш кучларини ортишида асосий аҳамият касб этади.
- Цементнинг гидратацияланиши жараёнида (қотишдан аввал) янада кўпроқ янги ташкил топган гелсимон гидрат боғланмалар юзага келади ва улар қаттиқ фазанинг дисперслигини ошишига олиб келади. Айни пайтда бу жараён бетон қоришмасида цемент ҳамирининг елимловчи ва пластификацияловчи хусусиятларини ҳам ошириб, унинг боғловчилик аҳамиятини кўтаради. Шу билан бирга бетон қоришмасининг ҳаракатчанлиги камая боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |