α - қурилиш майдончасининг сейсмиклигига қараб, 2.7-жадвалдан аниқланадиган коэффициент;
Qk – 2.1 бандга мувофиқ конструкцияга таъсир қилувчи ҳисобий юклардан аниқланадиган ҳисобий схеманинг k нуқтасига (2.1-расм) қўйилган бино (иншоот) вазни;
Wi - 2.14 бандга кўра аниқланадиган спектрал коэффициент;
Кδ - 2.16 бандга кўра аниқланадиган диссипация коэффициенти;
Кp - 2.25 бандга мувофиқ аниқланадиган мунтазамлик коэффициенти;
К0 - 2.3-жадвал асосида қабул қилинадиган масъуллик коэффициенти;
Кэт - бино (иншоот) қаватлар сонига боғлиқ ҳолда, 2.17 бандга кўра аниқланадиган коэффициент;
ηik - бино (иншоот) i-шакли бўйича тебранганда хусусий тебранишлар шаклига ва ҳисобий схемада юкларнинг жойлашув ўрнига боғлиқ коэффициент, 2.18 ва 2.19 бандлар бўйича аниқланади;
Кп - зилзиланинг такрорийлигини ҳисобга олувчи коэффициент, 2.4-жадвалдан аниқланади.
2.7-жадвал
Қурилиш майдончасининг сейсмиклиги, балларда
|
7
|
8
|
9
|
>9
|
9*
|
α коэффициент
|
0,25
|
0,5
|
1,0
|
1,4
|
2
|
2.14. Wi спектрал коэффициент 2.8-жадвалдан ёки 2.2-расмда келтирилган графиклар асосида лойиҳаланаётган объектнинг i-шаклига мос хусусий тебранишларининг даврига, 2.2-жадвалда келтирилган минтақалар индексига ҳамда грунтларнинг сейсмиклик хоссалари бўйича тоифасига боғлиқ ҳолда аниқланади. Бунда барча ҳолатларда, бино (иншооот) ларни 2.6.б бандига мувофиқ сейсмик таъсирларга ҳисоблашда сейсмиклик хоссалари бўйича грунтнинг I ва II тоифаси учун спектрал коэффициент Wi қиймати 0,32 дан кам, III тоифаси учун эса 0,4 дан кам бўлмаслиги керак.
Бино (иншоот)нинг юк кўтариш қобилиятини ҳисоблашда, 2.6 а) банд талабларига мувофиқ кейинчалик, динамик услубда текшириш шарти билан спектрал коэффициентнинг минимал қийматини чегараламасдан 2.8-жадвалдаги маълумотлар ёки 2.2-расмдаги графиклар бўйича аниқлашга рухсат этилади.
2.15. Бино (иншоот) ларнинг динамик тавсифларини аниқлашда асоснинг силжиш ва буралишга эластикликка мойиллиги ҳисобга олиниши зарур.
2.16. Кδ коэффициенти қуйидаги формуладан аниқланиши лозим:
, (2.6)
бу ерда δ - тебранишлар декременти, лойиҳаланаётган биноларга ўхшаш бино эластик ишлаш босқичида намуналарни синаш натижалари бўйича қабул қилинади, имкони бўлмаган ҳолларда эса 2.9-жадвалдан аниқланади;
Т1 - бино (иншоот) ларнинг асосий шакли бўйича хусусий тебранишлар даври.
2.17. Кэт коэффициент 2.10-жадвалдан қабул қилинади.
2.18. Консолли схема бўйича ҳисобланадиган бино (иншоот)лар учун қиймати қуйидаги формуладан аниқланади (2.1-расмга қаранг):
, (2.6)
бу ерда Xi(xk), Xi(xj) – i-шакли бўйича хусусий тебранишга мос қаралаётган k нуқтада ва массалар тўпланган j нуқталарда бино ёки иншоотнинг кўчиши;
Do'stlaringiz bilan baham: |