Қурилиш материалларининг асосий хоссалари Маърузачи: в б,доцент. Х. М. Сабуров Қурилиш материалларининг асосий хоссалари



Download 233,58 Kb.
bet1/8
Sana02.06.2023
Hajmi233,58 Kb.
#948132
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 боб Қурилиш материалларининг асосий хоссалари


Қурилиш материалларининг асосий хоссалари
Маърузачи: в.б,доцент. Х.М.Сабуров
Қурилиш материалларининг асосий хоссалари
Таянч иборалар: қурилиш материаллари ва буюмлари, стандартлаш, сертификация, ГОСТлар, микроструктура, макроструктура, физик хоссалар, гидрофизик хоссалар, иссиқлик-физик хоссалар, мустаҳкамлик, деформативлик, технологик хоссалар, радиацияга бардошлилик.
Қурилиш материалларининг ҳар бир тури ўзига хос физик, механик, кимёвий ва маҳсус хоссаларга эга бўлади. Материалларнинг таркиби, структураси физик-кимёвий ва технологик жараёнлар таъсирида ўзгариши билан уларнинг барча хосса ва хусусиятлари ўзгаради.
Қурилиш материаллари келиб чиқишига кўра табиий ва сунъий бўлади. Улар хоссаларига нисбатан пластик (битум, гилтупроқ) эластик (ёғоч, пўлат, резина), мўрт (сопол, шиша, бетон, чўян), материал мустаҳкамлигига қараб мустаҳкамлиги юқори (пўлат, гранит, шиша, шишапласт, ситалл, бетон-полимер), мустаҳкам (бетон, ёғоч, полимербетон, пишиқ ғишт) ва мустаҳкамлиги кичик (гипс, оҳактош, ҳом ғишт, кўпикбетон, газбетон) турларга бўлинади.
Умумий маълумотлар
Материалларнинг ишлатилиш шароитига кўра конструктив (табиий тош материаллари, бетон, қоришма, сопол, ёғоч, полимербетон, пластмасса ва ҳ.к.) ва маҳсус (иссиқлик ва товуш изоляцияси, гидроизоляция, безак, коррозияга чидамли, оловга бардошли, радиациядан ҳимояловчи, биологик муҳитга чидамли ва ҳ.к.) турларга бўлинади. Қурилиш материаллари хоссаларини рақамлар билан баҳолаш мақсадида Республика стандарти (РСт), Тармоқ стандарти (ТСт), Корхона стандарти (КСт), Давлатлараро стандарт (ДСт) лар жорий этилган. Қурилиш материаллари стандартлари Давлат стандарти қўмитаси билан ЎзР Давлатархитектқурилиш томонидан тасдиқланади.
Қурилиш материалларининг хоссалари уларнинг таркибига ва тузилишига боғлиқ бўлади. Материалларнинг кимёвий, минерал ва фазавий таркибларини текширмасдан, улар асосида тайёрланган буюм ва конструкцияларни муайян муҳитда ишлатишга тавсия этилмайди.
Материалларнинг кимёвий таркиби элементлар ва оксидлар орқали ифодаланиб, улар хоссаларининг-мустаҳкамлигини, коррозия муҳити ва оловга бардошлилигини, сувга муносабати кабиларни белгилайди. Материал таркибида кимёвий элементлар ва оксидлар эркин холда бўлмасдан ўзаро минералларга бириккан бўлади.
Материалларнинг минерал таркиби уларнинг қандай минераллардан қанча миқдорда ташкил топганини билдиради. Гилтупроқ, оҳактош, гипс тоши ва ш.к. ларнинг минерал таркиби улардан олинган керамик материаллар ҳавойи ва минерал боғловчиларнинг мустаҳкамлигини ва турли муҳитларга чидамлилигини белгилайди.
Материалларнинг фазавий таркиби қаттиқ, суюқ ва газсимон холатда бўлиб, уларни муайян шаклда ушлаб турувчи, деворлар ҳосил қилувчи (каркас) қаттиқ фазадан, деворлар орасида ҳосил бўлган ғоваклар ичидаги сувдан, ҳаводан ёки сув-ҳаво аралашмасидан иборат бўлиши мумкин. Материал структурасини уч даражада тушуниш зарур: молекуляр-ион, микроструктура ва макроструктура
Молекуляр-ион даражаси материалларнинг элемент, оксид, минерал, олигомер, полимер ва ш.к. кимёвий моддалардан ҳосил бўлишини белгилайди. Материалларни бу даражада ўрганиш дифференциал-термик, рентгенфазавий, электрон микроскопик, инфрақизил спектроскопик ва ш.к. текшириш усуллари билан амалга оширилади.
МОЛЕКУЛЯР-ИОН СТРУКТУРА
Микроструктура материалнинг тузилиши ва ундаги ғовакларнинг ўта кичиклигини (1-2.10-7см гача) билдирувчи кўрсаткич. Материалда микроғоваклар буюмнинг киришиши натижасида ҳосил бўлади ва улар ўзаро туташ ёки ҳар томонлари берк бўлиши мумкин. Материални ташкил этувчи боғловчи (портландцемент, гипс, битум, полимер), ўта майда тўлдирувчи (қум кукуни, андезит) минерал ёки полимер қўшимчалар, сув ва ш.к. компонентлардан иборат мажмуадир. Микроструктура хоссаларига боғловчининг активлиги, дисперслиги, микроғоваклиги, ўта майда тўлдирувчиларнинг юза табиати катта таъсир этади.
МИКРОСТРУКТУРА
Макроструктура материалларнинг тузилиши ва ундаги ғоваклар йирик, кўзга кўринадиган ҳолатдаги кўрсаткич бўлиб, у микроструктура, майда-йирик тўлдиргичлар ва бошқа тўлдирувчи ёки арматураловчи компонентлар мажмуасидан ибратдир. Макроструктура композит (конгломерат), уячали, майда ғовакли, толасимон, қатламли, донадор шаклларда бўлиши мумкин.
Композитларга бетонлар, қурилиш қоришмалари, керамика, силикалцитлар, полимербетонлар ва ш.к. киради. Бундай материаллар сунъий конгломератлар ҳам деб юритилади.
МАКРОСТРУКТУРА
Майда ғовакли материалларга сув ёки ёнувчи қўшилмалар аралаштирилиб куйдирилган керамика, пластмассаларнинг баъзи турлари киради.
Уяча структурали материалларга газбетонлар, кўпикбетонлар, кўпик пластмассалар, маҳсус қоғоздан ясалган турли шаклдаги бўшлиқли буюмлар киради.
Қатламли структурага ўрама, листли, тахтасимон, қатламли тўлдирувчи асосидаги пластмассалар (текстолит, шишапласт, қоғозпласт) киради.
Донали структура бетон, қоришма, полимербетон ва ш.к. лар учун майда ва йирик тўлдирувчилар (қум, чақиқ тош) киради.
Толали структура ёғоч, шиша толали ва минерал толали материаллар учун хосдир.
Материаллар хоссалари (мустаҳкамлиги, иссиқлик ўтказувчанлиги) толалари бўйлаб ва кўндаланг йўналишларда турлича бўлади.
Материаллар тузилиши кристалл, аморф ва кристалл-аморф ҳолда бўлади. Кристалл тузилишли материаллар юқори мустаҳкамликка, турли муҳитларга чидамлиликка эга. Одатда кўпчилик материаллар аморфдан кристалл тузилишга ўтади. Бир материал ҳам кристалл (кварц), ҳам аморф тузилишда бўлиши мумкин. Материалнинг тузилиши ҳолатига қараб бу материалларнинг кимёвий бирикишларида иштирок этиши турли тезликда ва шароитда бўлиши мумкин.
Кристалл тузилишдаги материаллар ўзгармас босимда муайян эриш ҳароратига эга бўлади. Кристалл панжарани нейтрал атомлар, ионлар, молекулалар ҳосил қилиши мумкин. Мураккаб кристаллар (калций, дала шпати) ковалент ва ион боғланишларда бўлганликлари сабабли уларнинг ҳоссалари турличадир. Қурилиш материалларининг асосий жинс ҳосил қилувчи минераллари-силикатлар мураккаб тузилишга эга бўлиб, тетраэдрлардан тузилган ва ҳажмий панжара тузилишига эга. Шу сабабли силикатлар ноорганик полимерлар дейилиши ҳам мумкин.
ФИЗИК ХОССАЛАРИ
Зичлик  (гсм3, кгм3) - абсолют зич материалнинг ҳажм бирлигидаги массасидир.
PmVa
Абсолют зич материаллар жуда кам бўлиб, уларга кварц, шиша, пўлат, пластмассаларнинг баъзи турлари киради.
Битум........... 0,9-1,2 Гранит........ 2,6-2,9
Шағал ............ 2,7-2,9 Ёғоч ........... 1,35-1,6
Сопол ғишт ....... 2,5-2,8 Кварц қуми ......2,6-2,7
Портландцемент ................ 2,9-3,1
Шиша .......... 2,5-3,0 Пўлат .......... 7,8-7,9

Download 233,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish