Материалларнинг сувда юмшаш коэффициенти (Кюм) унинг сув шимгандан кейинги мустаҳкамлигини (Rтўй) қуруқ ҳолатдаги мустаҳкамлигига (Rқур) нисбатидир:
КюмRтўйRқур
Юмшаш коэффициенти 0 дан (хом гилтупроқ асосидаги материаллар) 1 гача (металлар) бўлиши мумкин.
Давлатлараро стандартлар талабига мувофиқ материалларнинг юмшаш коэффиценти 0,8 дан кам бўлса, сув муҳитида ишлатиладиган конструкциялар тайёрлаш руҳсат этилмайди.
Намликдан деформацияланиш - материалларнинг нисбий намлик ўзгаришидан ҳосил бўладиган чизиқли ёки ҳажмий ўлчамларининг ўзгаришидир. Бу хусусият материалларнинг ғоваклигига боғлиқ бўлади. Зич материалларда намликдан деформацияланиш оз бўлади (пластмасса, зич керамика, гранит), ёки умуман бўлмайди (пўлат, ойна, битум). Ғовак материаллар (ёғоч, бетон, гилтупроқ) нам таъсирида кенгаяди, намлик камайса, киришиши ҳисобига деформация ҳам камаяди. Материалларнинг бу холати улардан конструкциялар тайёрланган пайтда жуда катта аҳамиятга эга.
Сув ўтказувчанлик-материалларнинг босим остида ўзидан сувни ўтказиш хусусияти бўлиб, филтрация коэффиценти билан ифодаланади (м/соат):
Kф=Vc·a/[S·(p1-p2)·t] ,
бу ерда: филтрация коэффиценти (Кф) 1 м2 юзали девордан (а) 1 соат (t) давомида ўзгармас босимда (р1-р2=1 м сув уст.) оқиб ўтган сув миқдори (Vc) билан ўлчанади.
Совуққа чидамлилик - материални сувга тўйинган холатда – 15-170С музлатиб, қайта эритилганда (1 цикл) сиқилишдаги мустаҳкамлиги 25%, массаси 5% дан ортиқ камаймаса, бу материал совуққа чидамли деб ҳисобланади. Материал ғовакларидаги сувнинг музлаш ҳарорати капилляр ғовакларнинг диаметрига боғлиқ бўлиб, сув музлаганда катта ички зўриқиш ҳосил қилади. Ҳарорат - 200С гача пасайганда материал ғовакларидаги муз 210 МПа зўриқиш ҳосил қилади. Зўриқиш йўналиши тўрт томонга бўлгани учун улар бир-бирини нейтраллайди. Шу сабабли совуқ таъсирида материаллар қирра бурчакларидан бузила бошлайди. Материалларга совуққа чидамлилик уларнинг ишлатилиш сохасига нисбатан белгиланади.
Атмосфера муҳитида ишлатиладиган оддий оғир бетон совуққа чидамлилиги 50; 100; 200, гидротехник иншоотларда 500 циклгача, ташқи деворбоп ғиштлар, блоклар, енгил бетонлар 15; 25; 35 циклга тенг бўлади. Материалларнинг совуққа чидамлилиги совутиш камераларида синалади. Музлатилган намунани эритиш нормал ҳароратда (20-250С) сувда амалга оширилади. Намунанинг турига қараб, музлатиш ва эритиш учун 4-6 соат вақт кетади.
Айрим ҳолларда материалнинг совуққа чидамлилигини тезкор (кимёвий) усул билан ҳам аниқланади. Бунда тўйинган натрий сульфат тузи эритмасини (Na2SO4.1OH2O) намунага тўла шимдирилиб, сўнг қуритиш шкафида 1105 0С ҳароратда қуритилади. Бу иш 3-15 марта такрорланади. Бунда намунанинг очиқ ва туташ ғоваклари туз эритмаси билан тўлади, қуритилганда туз кристалланиб (сув музлагандагидек) ҳажми кенгаяди, натижада намунада катта ички зўриқиш ҳосил бўлиб, материалларнинг бузилишига олиб келади.
Атмосфера таъсирига чидамлилик материални 25 ва ундан кўп марта намланиб қуритилганда унинг шакли ва мустаҳкамлик кўрсаткичининг ўзгаришига айтилади. Ташқи муҳитда ёғингарчилик, қуёш радиацияси, шамол, турли газлар ва х.к. омилларнинг таъсирида материаллар аста-секинлик билан бузила бошлайди. Айниқса, юқори ҳарорат композицион материаллар таркибидаги намни буғлантириб, материал кимёвий таркибини ўзгартиради ва мустаҳкамлигини пасайтиради.
Материалларнинг ташқи омиллар таъсирига чидамлилигини иссиқ-совуққа бардошлилиги орқали ифодалаш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |