«Қурилиш» факультети “Мехнат ва атроф мухит мухофазаси”


Маъруза буйича таянч иборалари руйхати



Download 1,8 Mb.
bet4/43
Sana04.07.2022
Hajmi1,8 Mb.
#738685
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Geologiya maruza kitobcha

Маъруза буйича таянч иборалари руйхати
Геология фани, геология фанининг кисмлари, минералогия, петрография, фойдали казилмалар геологияси, тарихий геология, геоморфология, гидрогеология, инженерлик геологияси, биринчи Урта Осиё олимлари, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, XX асрдаги Урта Осиё олимлари, геология фаннинг халк хужалигида фойдаланиш, космик кемалардан ер шарини фотосуратга олиш.
Такрорлаш учун саволлар

  1. Геология фани нима ургатади?

  2. Геология фанининг булимлари.

  3. Геморфология, тупрокшунослик фанлари нима ургатади?

  4. Урта Осиедаги олимларнинг роли геология фанининг ривожланишида?

  5. Геология фани нима беради халк хужалигига?

  6. Абу Райхон Беруний ва унинг езган асарларнинг роли.

  7. Абу Али Ибн Сино – унинг геология илмий ишлари.

  8. “Тарихий геология” ва унинг максади ва вазифаси.

  9. ЎЗБЕКИСТОН да екилги казилма бойликлари.

  10. Медицина сохасидаги дорилар минераллари.



2 – МАЪРУЗА.
Мавзу. Ернинг хосил булиши ва тузилиши.
Маъруза режаси:
2.1 Ернинг хосил булиши ва тузилиши.
2.2 Ернинг шакли.
2.3 Атмосферанинг тузилиши.
2.4 Литосфера.
2.5 Ер кобигининг иссиклик режими.


2.1 Куёш системасига Куёш ва туккизта сайёра: Меркурий, Венера, Ер, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран, Нептун, Плутон ва ун минглаб майда сайёра, комета ва метеоритлар киради. Куёш системаси мураккаб ва турли киефада булиб, улар хали яхши урганилмаган. (1)
Куёш системаси ва унга кирувчи Ер сайёрасининг пайдо бу­лиши масаласи кадим замонлардан бери олимларни кизиктириб келган. Деярли 100 йил давомида Кант-Лаплас гипотезаси хукм сурди. Бунга биноан Куёш ва унинг атрофида айланувчи улкан сайёралар кизиган чангсимон; зарраларнинг зичлашувидан хосил булган. Коинотда хосил булган чангсимон туманликлар уз уки атрофида айланиб, харакат тезлигини ошириб борган. Ер сайёраси аввал суюк кизиган холда булса, кейинчалик совий бошлаган ва унинг сатхи каттик кобикка айланган.
Кейинчалик астрономия, математика ва физика, фанларининг тез ривожланиши натижасида, Ер сайёраси ва Куёш системаси хакида куп кимматли маълумотлар тупланди. Натижада Кант-Лаплас гипотезасининг асоссизлиги тасдикланди. (1)
XX асрнинг 40 йилларида совет астроном олими О. Ю. Шмидт (1891—1956) Куёш системаси сайёраларини, шу жумладан Ер­нинг пайдо булиш гнпотезасини яратди. Шунга кура Куёш уз харакати йулида Галактиканинг чанг холатдаги зарраларини кесиб утиб, уни узи билан бирга харакатга келтирган. Шунинг учун хам сайёралар кизиган газ ёки газсимон моддалардан эмас, балки совук холдаги метеор чанг, зарраларидан хосил булган ва Куёш атрофида айлана бошлаган. Кейинчалик чанг-зарраларининг зичлашуви ва куюклашуви сайёраларнинг пайдо булишига сабаб булган.
О. Ю. Шмидтнинг фикрича Ер дастлаб совук холда булиб - хажми катталашгап сари унинг марказий кисми кизиб борган. Ер барридаги иссиклик радиоактив элементларнинг парчаланишидан хосил булган. Ернинг ички кисми пластик холатга келиб зич моддалар унинг марказида, енгиллари эса четки кисмларида жойлашган. О. Ю. Шмидт гипотезасига кура катламланиш хозирги давргача давом этмокда. Купгина олимлар фикрича бу ходиса ер кобиридаги тектоник харакатларнинг асосий сабабчиси хисобланади.
Олим В. Г. Фесенков Ернинг пайдо булиши хакидаги назарияни янада ривожлантирди. Унинг гипотезасига кура юлдузлар ва Куёшда портлаш жараёнлари содир булади. Шу жараёнлардан бири Куёшнинг тез кисилишига ва айланиш тезлигининг ошишига олиб келган. Натижада аввал Куёш массасидан бир булаги ажралиб чикиб, кейинчалик у парчаланиб айрим сайёраларни пайдо килган.


2.2 Ер юзаси меридиан ейининг узунлиги экваторда кутб доирасидагига нисбатан кискароктир. Меридиан ёйининг бир градус узунлиги экваторда 110,9 км, Парижда 111,3 км, кутб доирасида эса 111,9 км. Ер кутбларида бир оз кесилган булиб, кутб уклари узунлиги 12714 км, экватор буйича диаметри 12756 км, радиуси 6371,221 км га тенг. Демак, ернинг сикиклиги 42 км ни ташкил этади. (1, 2.)
Кейинги вактларда олиб борилган аник улчаш ишлари ер­нинг эллипсоид шаклига якин эканлигини курсатди. Агар эква­ториал ва кутбий укларнинг узунлигидаги фаркнинг кичик эканлигини хисобга олсак, бундай эллипсоидни сфероид деб аташ мумкин. Лекин ер юзаси бизга маълум булган бирор геометрик шаклга тугри келмайди. Химолой тогидаги Жомолунгма (Эве­рест) чуккисининг баландлиги океан юзасидан 8848 м, Тинч океанинг энг чукур жойи 11022 м эканлигини ва ер юзаси рельефи узгаришининг карийб 20 км дан ошиклигини хисобга олсак, у узига хос геоид шаклга эга эканлигини курамиз. Ер юзаси 510 млн. км2, хажми 1,083*1012 км3, массаси 5,974*1027 г, уртача зичлиги 5,52 г/см3га тенгдир. Ер ички кисмининг тузилишини ва таркибини кузатиш йули билан аниклаб булмайди, шунинг учун хам у билвосита геофизик, сейсмологии, гравиметрик ва астрономик усуллар ёрдамида аникланади.
Ер юзасида тез-тез, учраб турадиган моддаларнинг уртача зичлиги 2,7 г/см3, бу эса ернинг уртача зичлигидан камрокдир.


2.3 Ер шари асосан бир неча концентрик кобиклардан иборат булиб, унинг зичлиги сиртидан марказга караб ошиб боради. Бу кобиклар йигиндиси геосфера деб аталади. Геосфера уз навбатида атмосфера, гидросфера, биосфера ва литосфера деб аталувчи катламлардан иборат. Ернинг маркаэий кисми ядро деб аталади. (1, 2.)

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish