Урганч – 2020 маъруза мавзулари ва унинг ҳажми «Тасдиклайман» Кафeдра мудири



Download 5,43 Mb.
bet26/48
Sana12.04.2022
Hajmi5,43 Mb.
#545276
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   48
Bog'liq
Марузалар матни (2)

НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР
1. Қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш режими деганда нимани тушунасиз?
2. Экинларни мавсумий суғориш меъёри нима? Ҳисоблаш услубини кўрсатинг.
3. Суғориш меъёри нима? Унинг ўлчамларини қандай омиллар белгилайди? Ҳисоблаш услубини кўрсатинг.
4. Иқлим, тупроқ-гидрогеологик шароитларга ва суғориш усулларига боғлиқ ҳолда суғориш ва мавсумий суғориш меъёрлари қандай ўзгаради?
5. Экинларни суғориш сони ва схемаси нима?
6. Суғоришларнинг календар муддатларини аниқлаш услубини кўрсатинг.
7. Суғориш муддатларини ўсимликларнинг физиологик кўрсаткичларига кўра белгилаш услубини баён этинг.
8. Суғориш муддатларини ўсимликларнинг ташқи белгиларига кўра аниқлаш услубиятини сўзлаб беринг.
9. Суғориш муддатларини тупроқ намлигига кўра белгиланг.
10. Суғориш муддатларини белгилаш услубларига қиёсий баҳо беринг.
11. Суғориш гидромодули графиги (табақалаштирилган ва табақалаштирилмаган) ҳақида нималарни биласиз?


НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР
1. Суғориладиган ерларни районлаштиришнинг аҳамияти нимада?
2. Районлаштиришда қандай омиллар ҳисобга олинади?
3. Пахтачилик районлари қандай иқлим минтақаларига бўлинган? Уларни тавсифланг.
4. Гидрогеологик районларни баён этинг.
5. Гидрогеологик районлар бўйича гидрогеологик коэффициент ва сизот сувларидан фойдаланиш миқдорлари қандай?
6. Ўзбекистондаги суғориладиган ерларни гидромодуль районлаштиришни баён этинг.
7. Гидромодуль районлаштиришда қандай омиллар ҳисобга олинади?


9- мавзу: ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЭКИНЛАРИНИ СУҒОРИШ


Режа:
1. Ғўзани суғориш режими.
2. Иқлим минтақалари ва гидромодуль районлар бўйича ғўзани суғориш режими ва ўлчамлари.
3. Иқлим минтақалари ва гидромодуль районлар бўйича буғдойни суғориш режими ва ўлчамлари.

1. Ғўзани суғориш режимини иқлим, тупроқ, гидрогеологик, ташкилий-хўжалик шароитлар, ўсимликнинг биологик хусусиятлари каби омиллар белгилайди. Ғўзани суғориш унинг сувга бўлган муносабатига кўра ўсиб ривожланиш даврларига мувофиқ амалга оширилади.


Ғўзани гуллаш фазасигача бўлган даврда ўсимликда 8–10 тагача ҳосил шохлари ва илдиз тизими шаклланади. Бу жараённи мўътадил кечиши унинг суғориш режимини қай даражада тўғри белгиланиши ва таъминланишига боғлиқ: ўтказиладиган суғоришлар ғўзани жадал ўсиб кетишига сабаб бўлмаслиги, гуллаш фазасини ўз вақтида бошланиши ҳамда ўсимлик тупининг қуйи ярусларидаги ҳосил тугунлари ва кўсакларни деярли тўлиқ сақланишини таъминлашга йўналтирилган бўлиши лозим. Ғўзани жуда эрта ва катта меъёрларда суғориш тупроқ ҳароратини пасайишига сабаб бўлади, тупроқ ортиқча зичлашиб кетади, унинг ҳаво ва озиқ режимлари ёмонлашади, тупроқда кечувчи микробиологик жараёнлар сусаяди. Суғориш ўз муддатидан кечиктирилиб ўтказилса ҳосил тугунлари кўплаб тўкилиб кетади, ўсимликнинг ер устки органларини ўсиши секинлашади, натижада кўсаклар кеч шаклланади ва ҳосил кечки бўлиб қолади. Шимолий иқлим минтақасидаги сизот сувлари чуқурда ётган ерларда ғўза гуллашгача бир марта, марказий минтақада икки ва жанубий минтақада 2–3 марта суғорилади. Сизот сувлари 1–2 м чуқурликда ётган ўтлоқи тупроқларда бир марта суғориш кифоя қилса, 1 м. гача чуқурликда жойлашган тупроқларда эса экин суғорилмайди ёки гуллашга яқин бир маротаба суғорилади. Сизот сувлари 2 м. гача чуқурликда ётган бўз-ўтлоқи тупроқларда ғўза енгил қумоқ тупроқларда 600–700 ва оғир қумоқ тупроқларда 800–900 м3/га меъёрда 1 марта суғорилиши керак.
Ўсимликни сув билан таъминлашда энг маъсулиятли давр – бу ғўзани гуллаш-мева тўплаш даври бўлиб, одатда у июль–август ойларига тўғри келади. Ушбу даврда ҳосил органларининг шаклланиши ўсиш жараёнига нисбатан кучли кечишига, мавжуд ҳосил элементларини тўкилишдан сақлаб қолиш ва уларни сув билан етарлича таъминлашга эришмоқ лозим: суғоришларни бироз бўлсада кечиктириб ўтказиш шона ва ҳосил тугунларини кўплаб тўкилишига сабаб бўлади, ҳосилдорлик кескин камайиб кетади. Бу даврда экинни ортиқча суғоришга йўл қўйиб бўлмайди: тупроқ намлигини меъёридан ортиқча бўлиши ўсимликни жадал ўсиши (ғовлаб кетиши)га, қуйи яруснинг кучли сояланиши ҳисобига ҳосил элементларини тўкилиб кетишига, сақланиб қолган кўсакларни кеч очилишига олиб келади. Натижада совуқ ургунга қадар етиладиган ҳосил кам бўлади.
Сизот сувлари чуқурда жойлашган бўз тупроқларда ғўза гуллаш-мева тўплаш даврида сув билан таъминланганлик мўътадил йиллари 4–5 марта, намгарчилик кўп йиллари 3–4 марта, 1 м. гача чуқурликда ётган ерларда 2 марта, жанубий иқлим минтақасида эса 4–6 марта суғорилиши лозим.
Катта қатламга эга қумоқ ва соз тупроқларда суғоришлар орасидаги давр 16–18 кун, суғориш меъёри эса 1100–1200 м3/га. ни ташкил этади. Енгил қумоқ ва қумлоқ тупроқларда, шунингдек, шағал-тош ётқизиқли кичик қатламга эга қумоқ тупроқларда ғўза 700–800 м3/га меъёрда 10–12 кун оралатиб 5–6 марта суғорилади. Ўтлоқи тупроқлар шароитида суғориш меъёри сизот сувлар сатҳига мувофиқ камайтирилади ва суғоришлар орасидаги давр узайтирилади. Сизот сувлари 2–3 м чуқурликда ётган бўз-ўтлоқи тупроқларда ғўзани 900–1000 м3/га меъёрда 18–20 кун оралатиб 3–4 марта суғориш кифоя қилса, 1–2 м чуқурликда жойлашган тупроқларда 20–25 кун оралатиб 2–3 марта суғорилади.
Ғўзанинг пишиш даври одатда август ойининг охири ва сентябрнинг бошларида бошланади. Бу даврда ўсимликнинг ҳаёт фаолияти сустлашади ва шунга кўра унинг сувга эҳтиёжи анча камаяди. Ушбу даврда ўсимликни қайта ўсишига имкон бермайдиган, кўсакларни мўътадил озиқланиши ва етилишига шароит туғдирувчи тупроқ намлигини таъминловчи суғориш режими қўлланилади. Суғоришни жуда эрта якунлаш тупроқ намлигини етарлича бўлмаслигига олиб келади. Оқибатда тупроқдан ўсимлик органларига сув ва озиқ моддалар ўтиши ёмонлашади, кўсаклар яхши ривожланмай барвақт очилади ва тола тўлиқ пишмай қолади.
Кўсакларнинг мўътадил етилиши учун ушбу даврда қуйидаги суғориш режими қўлланилади: сизот сувлари чуқурда жойлашган бўз тупроқлар шароитида энг сўнгги суғориш 800–900 м3/га меъёрда 5–10 сентябрдан кечиктирилмасдан ўтказилиши лозим. Машина теримига мўлжалланган далаларда охирги сув дефоляциядан камида 5–10 кун аввал ўтказилади.
Сизот сувлари 2–3 ва 1–2 м чуқурликда жойлашган ерларда ғўза пишиш даврида 20–25 августдан кечиктирмасдан бир марта суғорилса, 1 м. гача чуқурликда жойлашган ерларда эса суғоришлар ўтказилмайди. Ўсимликнинг пишиш даврида вегетатив ўсиш кучли кузатилаётган бўлса суғоришларни зудлик билан тўхтатиш талаб этилади.
2. Шимолий иқлим минтақасидаги сизот сувлари чуқурда жойлашган (3–4 м) ўртача ва оғир қумоқ бўз тупроқларда ғўза гуллаш фазасигача нисбатан эрта муддатларда бир марта 800–1000 м3/га меъёрда, енгил қумоқ тупроқларда 14–16 кун оралатиб 2 марта 600–800 м3/га меъёрларда суғорилади: биринчи суғориш ўсимликда 3–4 чинбарг пайдо бўлганда ва иккинчи суғориш шоналаш даврида ўтказилади. Сизот сувлари ер юзасига яқин жойлашган (1 м. гача) ўтлоқи тупроқларда биринчи суғориш муддати орқага сурилади, яъни гуллашга яқин амалга оширилади.
Оғир қумоқ бўз-ўтлоқи тупроқларда (сизот сувлари 2 м атрофида) ғўза гуллашгача бир марта 800–900 м3/га, енгил қумоқ тупроқларда эса 600–700 м3/га меъёрда суғорилса кифоя қилади. Мазкур зонадаги шўрланмаган ерларда ғўзанинг гуллаш фазасига қадар тупроқ намлигини ЧДНС га нисбатан 65–70%, шўрланган ерларда 70–75% дан юқорида тутиб туриш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ғўзани гуллаш-мева тўплаш даврида навбатдаги суғоришлар 18–24 кун оралатиб ўтказилади. Суғоришларнинг галлик меъёри оғир қумоқ тупроқларда 1000–1200 м3/га, сизот сувлари 1 м. гача чуқурликда жойлашган ўтлоқи ва ўтлоқи-ботқоқ тупроқларда 800–900 м3/га. ни ташкил этади. Сизот сувлари 1–2 м чуқурда ётган ерларда ғўза 20–22 кун оралатиб 2–3 марта 1000 м3/га меъёрларда суғорилади.
Ғўзани пишиш даврида енгил қумоқ тупроқларда 1–2 марта 600–700 м3/га меъёрда суғориш лозим. Сизот сувлари чуқурда ётган ерларда ғўза август ойининг охирида 1 марта суғорилади.
Қорақалпоғистон республикасининг жанубий зонасидаги сизот сувлари 2–3 м чуқурликда жойлашган оғир қумоқ ва соз тупроқларида ғўза 2–3–0 схемада умумий 5100 м3/га меъёрда 5 марта суғорилса, сизот сувлари ер юзасига яқин жойлашган (0,5–1 м) енгил қумоқ ва қумлоқ ҳамда оғир қумоқ ва соз тупроқларда 1–3–0 схемада тегишли равишда 3400 ва 4400 м3/га умумий меъёрда суғорилади. Сизот сувлари ер юзасига яқин жойлашганлиги туфайли бундай ерларда ғўза пишиш даврида суғорилмайди. Суғоришларнинг галлик меъёри 800–1200 м3/га. ни ташкил этади.
Минтақанинг шимолий зонасидаги сизот сувлари 3 м. дан чуқурда ётган тупроқларда ғўза 2–4–1 схемада умумий 6100 м3/га меъёрда 7 марта суғорилса, 2–3 м чуқурликда жойлашган енгил ва ўртача қумоқ ҳамда соз тупроқлар шароитида 1–4–0 схемада 4400–5300 м3/га умумий меъёрда 5 марта, 0,5–1 м чуқурликда жойлашган гидроморф тупроқларда эса 0–3–0 ва 1–2–0 схемада 2900–3800 м3/га умумий меъёрда 3 марта суғорилади. Республикада ғўзани суғориш май ойининг 3- декадасида бошланиб, август ойнинг охирларида тугалланади. Ғўза гуллаш давригача 20–25 кун оралатиб суғорилса, гуллаш-мева тўплаш даврида суғоришлар оралигидаги давр 15–20 кунни ташкил этади.
Хоразм вилоятидаги бўз тупроқлар минтақасининг сизот сувлари 2–3 м чуқурликда жойлашган ўртача қумоқ ва соз тупроқларида ғўза 1–4–1 схемада, 1 м. гача чуқурликда жойлашган енгил қумоқ ва қумоқ тупроқлари шароитида 1–3–0 схемада тегишли равишда 5100 ва 3400 м3/га умумий меъёрларда 5 ва 4 марта суғорилади. Саҳро минтақасидаги гидроморф-автоморф (сизот сувлари 1–2 м чуқурликда) туп-роқларда 1–4–1 схемада умумий 6100, қумоқ ва соз гидроморф (0,5–1 м) тупроқларда эса 1–3–0 схемада 4400 м3/га умумий меъёрда 5 ва 4 марта суғорилади. Суғоришлар 1–6 июндан 25 август–5 сентябргача давом этади. Ғўза гуллашгача 15–20 кун, гуллаш-мева тўплаш даврида 10–15 ва пишиш даврида 20–25 кун оралатиб суғорилади.

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish