Урганч – 2020 маъруза мавзулари ва унинг ҳажми «Тасдиклайман» Кафeдра мудири



Download 5,43 Mb.
bet28/48
Sana12.04.2022
Hajmi5,43 Mb.
#545276
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   48
Bog'liq
Марузалар матни (2)

Жанубий минтақада ғўзани суғориш сони ва умумий меъёрини бирмунча ошириш талаб этилади: суғоришлар сони 6–10, мавсумий суғориш меъёри 8–10 минг м3/га. ни ташкил этади. Минтақада ғўзанинг кечпишар навлари, шу жумладан сувга нисбатан талабчан ингичка толали ғўза етиштирилади. Уларнинг суғориш режимини муайян шароит учун илмий асосланган ҳолда танлаш ва таъминлаш юқори сифатли ҳосил гаровидир. Сурхон-Шеробод воҳасида ингичка толали ғўза, асосан, янгидан ўзлаштирилган сизот сувлари чуқурда жойлашган тақирсимон-бўз тупроқларда етиштирилади. Қиш ва баҳор ойларида ёғингарчилик кам бўлиши туфайли бундай ерларда экиш даврида тупроқнинг табиий намлиги етарли даражада бўлмайди. Бу эса мажбурий равишда 1200–1600 м3/га меъёрда экишдан олдин суғориш ўтказишни тақозо этади. Шунингдек, фойдаланилаётган шўрланган ерларда ғўзани шўр ювиш тариқасидаги суғориш режимини қўллаш талаб этилади.
Сурхон-Шеробод воҳасидаги сизот сувлари 3 м. дан чуқурда жойлашган тупроқларда ингичка толали ғўза 2–3–1, 2–4–2, 2–5–2 схемаларда 6–9 марта суғорилади. Мавсумий суғориш меъёри 7000–1300 м3/га. ни ташкил этади. миқдорларда бўлади. Суғоришлар май ойининг 2- декадасида бошланиб, сентябрь ойининг ўрталарида якунланади.
Сизот сувлари ер юзасига яқин жойлашган (1 м атрофида) гидроморф тупроқларда ингичка толали ғўза 1–2–1 ва 1–3–1 схемада 3300–6200 м3/га умумий меъёрда 4–5 марта суғорилади. Суғориш мавсуми май ойининг охири ва июнь ойининг бошларида бошланиб, сентябрнинг ўрталарида якунланади. Суғоришларнинг галлик меъёрлари тупроқ шароитларига боғлиқ ҳолда 800–900 м3/га. дан 1100–1300 м3/га гача бўлади.

3. Буғдой ўсимлигининг транспирация коэффициенти 231–557 га тенг (ўртача 400–500), дон ҳосили бўйича сувга эҳтиёж коэффициенти 60–190 м3/ц. ни ташкил этади. Ушбу кўрсаткичлар иқлим шароитлари, буғдойнинг тури ва нави, сув билан таъминланганлик, тупроқдаги озиқ унсурлари миқдорига боғлиқ равишда ўзгариб туради.


Кузги буғдой етиштиришда асосий эътибор биринчи навбатда уруғни бир текисда ундириб, қийғос майсалар олиш ва кузда уларнинг қулай ривожланиши учун тупроқда мўътадил намликни таъминлашга қаратилмоғи зарур. Республикамизда кузги буғдой, асосан, пахта, маккажўхори, беда каби экинлардан бўшаган ерларга экилади. Бундай ерлар кузги шудгордан олдин эски эгатлар орқали ёки йўлаклаб бостириб 1000–1200 м3/га меъёрда суғорилади. Ер етилиши билан ҳайдалиб, экишга тайёрланади. Буғдойни экиш билан бирга 70–90 см ораликда ўртача саёз эгатлар олиб кетилади. Айниқса, кузги буғдой экиладиган ерларда тупроқ ёзда ҳайдаб қўйилган бўлса, экишдан олдин суғориш ўтказиш яхши самара беради. Шудгордан ёки экишдан олдин суғориш ўтказилмаган, куз қуруқ келган ва тупроқ намлиги жуда камайиб кетган ерларда экишдан кейин 600–700 м3/га меъёрда уруғ суви берилади. Шолидан кейин буғдой экилаётган бўлса бундай суғориш ўтказилмаслиги мумкин.
Куз давомли ва қуруқ келган йиллари сизот сувлари чуқурда ётган ерларда айниқса, жанубий иқлим минтақасида буғдой бир марта суғорилади. Суғориш ўсимликни ўсиб ривожланиши учун қулай шароит яратади, уни қишки совуқларга чидамлилигини оширади, яхши ўсиб ривожланган, тўлиқ тупланган ўсимликлар яхши қишлаб чиқади.
Қишлаб чиққан ўсимликлар баҳорда ўсиб ривожланишни давом эттиради. Бу жараённи мўътадил кечиши уни сув билан таъминланганлик даражасига бевосита боғлиқ. Чунки эмбриональ ҳужайраларни сув билан тўлиқ тўйиниши уларнинг тургор ҳолатини, чўзилиши, бўлғуси бошоқ муртакчаларини шаклланиш миқдорини кўпайишини таъминлайди. Буғдой-нинг сувга бўлган эҳтиёжи энг ортган критик давр най ўраш фазаси бошларидан бошланиб, гуллаш ва чангланиш даврида тугайди. Шу боисдан ушбу даврларда буғдойни сув таъминотига етарлича эътибор қаратилмоғи лозим.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, енгил қумоқ тупроқларда буғдойни най ўраш фазасида тупроқнинг критик намлиги ЧДНС га нисбатан 60%, ўртача қумоқ туп-роқларда – 70 ва оғир қумоқ тупроқларда 80% ни ташкил этади. Аксарият ерларда тупроқ намлиги буғдойнинг бошоқлаш фазасида 75% ва ундан кейин 70% даражасида тутиб турилиши лозим. Суғориш меъёри тупроқдаги нам захираси, унинг механик таркиби, ҳисобий қатлам қалинлигига боғлиқ ҳолда белгиланади. Ортиқча меъёрларда суғориш ўсимликни ётиб қолишини кучайтиради.
Баҳори буғдой ҳосилдорлиги кузги буғдойникидан кам бўлсада, донининг сифати бўйича ундан устун туради. Баҳори буғдойнинг қаттиқ ва юмшоқ турлари етиштирилади. У тупроқда мўътадил намлик бўлишига жуда талабчан: қулай шароитда 70 ц/га ва ундан кўп ҳосил беради. Тупроқ намлигининг мўътадил меъёрда бўлиши баҳорда ўсимликни ривожланиш фазаларини ўташини қулай кечиши ва унда иккиламчи бўғин илдизларини пайдо бўлишида муҳим роль ўйнайди. Намлик кам бўлганда тупланиш жараёни кучсиз кечади, бўғин илдизлари яхши шаклланмайди. Тупроқнинг сув билан етарли даражада таъминланишига буғдойнинг бошоқланиш фазасида катта эътибор қаратмоқ лозим: бу даврда бошоқда генератив органлар ва чанглар шаклланиши тугайди. Тупроқ ва ҳаво намлигининг кам бўлиши, ёруғлик таъминотининг ёмонлашуви ва ҳароратнинг юқори бўлиши бошоқда пуч донлиликни кўпайишига олиб келади. Суғориш ҳисобига ўсимликни қизиб кетишдан, ҳавонинг ҳаддан зиёд қуруқлигидан ҳимоя қилиш мумкин бўлади.
Қаттиқ буғдойнинг илдиз тизими юмшоқ буғдойникига нисбатан кучсиз ривожланганлиги сабабли суғоришга жуда талабчан бўлади.
Буғдой ўсув даврида 2–4 мартагача суғорилади ва бу эса тупроқ намлигини суғоришлардан олдин ЧДНС га нисбатан 70–75% дан юқорида тутиб туришга имкон беради.
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги сизот сувлари 1–2 м чуқурликда жойлашган ўтлоқи тупроқларида беда ва ғўзадан бўшаган ерларга экилган кузги буғдойнинг «Крошка» навини суғориш режимини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар кўрсатадики, майсаларни бир текисда ундириб олиш учун буғдой экилиши билан 70 см ораликда олинган эгатлар орқали 600–870 м3/га меъёрда суғориш яхши самара беради. Ўсув даврида йилнинг сув билан таъминланганлик даражасига боғлиқ равишда 2–3 марта 540–700 м3/га галлик меъёрда суғориш кифоя қилади. Бунда биринчи суғориш буғдойнинг най ўраш фазасида нам билан кам таъминланган йиллари апрелнинг 1- декадасида, ўртача таъминланган – 2- декадасида ва мўътадил таъминланган йиллари май ойининг 1–2- декадаларида ўтказилади. Шудгордан олдин суғориш, уруғ суви бериш ва ўсув давридаги суғоришларда жами 2800–3272 м3/га сув берилади. Бундай суғориш режими тупроқ намлигини ЧДНС га нисбатан 70–80–65% дан юқорида бўлишини ва гектаридан 46,8–48,1 ц дон етиштириш имконини беради.
Самарқанд вилоятидаги сизот сувлари 5–6 м чуқурликда жойлашган типик бўз тупроқларда кузги буғдойнинг «Улуғбек-600» ва «Крошка» навларини суғориш режими ва турлича ўғитлаш меъёрларини ўрганиш қуйидаги натижаларни берган: шудгордан олдин ер 70 см ораликдаги эгатлар орқали 1100–1200 м3/га меъёрда суғорилиб, 35–40 см чуқурликда ҳайдалади. Шудгордан олдин суғориш ўтказилмаган ерларда эса экишдан кейин уруғ суви берилади. Буғдойни ўсув даврида 600–750 м3/га меъёрда 3, 4 ва 5 марта суғориш тупроқнинг критик намлигини ЧДНС га нисбатан 70–70–60, 70–70–70 ва 70–80–70% даражасида таъминлайди. Ушбу буғдой навлари критик намлик 70–80–70% бўлганда ва гектарига N180P135K90 қўлланилганда энг юқори (70 ва 66 ц/га) ҳосил берган, уруғларнинг дала унувчанлиги, униб чиқиш тезлиги, тупланиш даражаси, бошоқ узунлиги ва ундаги донлар сонини ортиши кузатилган.
Т.У.Юлдашев (2002) Сирдарё вилоятининг V гидромодуль райони учун Пенман–Монтайт методи негизида ишлаб чиқилган CROPWAT (ФАО-49 «Қишлоқ хўжалиги экини – Сув» компьютер программасидан фойдаланган ҳолда кузги буғдойнинг сувга бўлган умумий эҳтиёжи ва мавсумий суғориш меъёрини ҳисоблаб чиқди ва йилнинг сув билан таъминланганлик даражасига кўра ўсимликнинг тегишли суғориш режимини тавсия этди: сув таъминоти яхши бўлган намгарчилик йиллари кузги буғдойни 3 марта 3400–3700 м3/га умумий меъёрда, қуруқ йиллари тегишлича 4 ва 4000–4700 ва мўътадил йиллари 4 марта 4100–4400 м3/га умумий меъёрда суғориш лозим.
Андижон вилоятидаги оч тусли бўз ва ўтлоқи тупроқлар шароитида олиб борилган экспериментал тадқиқотлар натижаларига кўра суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70–70–70%, суғориш схемаси 1–1–1 ва мавсумий суғориш меъёри 3936 м3/га бўлганда буғдойнинг «Уманка» навидан 76,4 ц/га ҳосил етиштирилган.
Қашқадарё вилоятидаги шўрланмаган, сизот сувлари 2–3 м чуқурликда жойлашган оч тусли бўз тупроқларда буғдойнинг «Уманка» нави октябрь ойининг 2- декадасида экилиб, эрта баҳорда бир марта, най ўраш фазаси арафасида, бошоқлашдан олдин ва гуллаш арафасида биттадан – жами тўрт марта 4200–4300 м3/га умумий меъёрда суғорилганда 78,2 ц/га ҳосил олинган. Уч йиллик бедапоя бузилиб, ўрнига буғдой экилганда бу кўрсаткич 96,0–95,7 ц/га. ни ташкил этган. Суғоришлардан олдинги тупроқ намлигини ЧДНС га нисбатан 75–80–80% дан юқори бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ушбу шароитда буғдойнинг «Ёнбош», «Сангзор», «Скифянка» ва «Юна» навларини суғориш режимини ўрганиш бўйича олиб борилган экспериментал тадқиқот натижалари кўрсатадики, ўсув даврида 1–2–1 схемада 800–1000 м3/га галлик ва 4000 м3/га умумий меъёрларда суғориш барча навлардан юқори ҳосил (тегишлича 50,4; 49,8; 71,2; ва 83,7 ц/га) етиштириш имконини беради. Суғоришлар февралнинг 3- декадасида бошланиб, май ойининг ўрталаригача давом эттирилади. Мазкур суғориш режими қўлланилганда суғоришлар олдидаги тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70–85–80% дан кам бўлмаган миқдорда тутиб турилади. Ўрганилган навлар ичида «Юна» навидан энг юқори (83,7 ц/га) ҳосил олинган. Суғоришларни 1–1–1 схемада амалга ошириш ҳосилдорликни пасайишига олиб келган. Мўътадил суғориш режими қўлланилганда 1 ц дон учун навлар бўйича 79,3; 70,2; 56,1 ва 47,7 м3 сув сарфланган.



Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish