Урганч – 2020 маъруза мавзулари ва унинг ҳажми «Тасдиклайман» Кафeдра мудири



Download 5,43 Mb.
bet4/48
Sana12.04.2022
Hajmi5,43 Mb.
#545276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
Марузалар матни (2)

Гигроскопик сув қумлоқ тупроқларда унинг мутлоқ қуруқ вазнининг 0,5–1,5, енгил қумоқ – 1,5–3,0, ўртача қумоқ – 2,5–4,0 ва соз тупроқларда 6,0–8,0%ни ташкил этади. Гигроскопик сув тупроқда фақат буғланишга сарфланиш йўли билан ҳаракатланади. У ўсимликлар томонидан мутлақо ўзлаштирилмайди – тупроқдаги намликнинг «ўлик захираси» ҳисобланади. Тупроқ намлиги гигроскопик намлик даражасигача камайганда ўсимликлар дастлаб кундузлари, сўнгра кечалари ҳам сўлий бошлайди ва ҳар қандай суғоришлар эвазига ўсимликларни нобуд бўлишдан сақлаб қолиб бўлмайди.
Пардасимон сув – бўш боғланган сув тупроқ заррачалари сиртида молекуляр кучлар таъсирида тутиб турилади. Сув пардасининг ташқи сиртидаги сувгина ҳаракатланади ва ундан ўсимликлар қисман фойдаланиши мумкин.
Буғсимон сув тупроқнинг намлиги қандай даражада бўлишидан қатъий назар сувдан бўш ғовакликларда тупроқ вазнининг 0,001%гача бўлади. У доимий ҳаракатда: тупроқнинг устки қатламидан шамол ва ёғин ҳамда суғориш сувлари таъсирида учирилади ва сиқиб чиқарилади, буғ зичлиги юқори жойдан кам томонга ҳаракатланади, кечалари ҳаво совиганда кондицияланиб, томчи – суюқ ҳолатга ўтиб туради, қурғоқчил минтақа тупроқларининг 0,8–2 м. гача бўлган қатламида кечалари ҳар гектар ерда 40–80 м3 сув кондицияланиши мумкин.
Демак, буғсимон сув ўсимлик томонидан бевосита фойдаланилмайди. Лекин тупроқ ҳавосининг сув буғлари билан тўйиниши ўсимликларнинг илдиз тизими ҳаёт фаолиятини қулай давом этиши учун зарурдир.
Эркин гравитацион сув тупроқда жуда ҳаракатчан ва ўсимликлар ундан жуда яхши фойдаланади. Гравитацион сув тупроқнинг йирик ғовакликлари ва бўшлиқларидаги сув бўлиб, суғориш ёки ёмғир ва қор сувлари билан тупроқ тўлиқ нам сиғимигача намланганда юзага келади ва ундан кейин 2–3 кун давомида оғирлик кучи таъсирида чуқур қатламларга тушиб кетади ҳамда сув ўтказмайдиган қатлам устидаги барча бўшлиқларни тўлдиради – сизот сувларига айланади. Ўсимликлар бу сувдан қисқа муддат давомидагина фойдаланиб қолади.
Ўсимликларнинг сув эҳтиёжини таъминловчи асосий сув шакли – бу тупроқнинг қилсимон ғовакликларидаги капилляр сувлардир. Ғовакликларнинг диаметри 60 мкм. гача бўлса сув капилляр кучлар таъсирида сизот сув сатҳига боғлиқ бўлмаган ҳолда тутиб турилади ва у муаллақ осилиб турувчи капилляр сув дейилади. Диаметри 60 мкм. дан катта ғовакликларда сув капиллярлар орқали юқорига кучсиз кўтарилади ва оғирлик кучи таъсирида пастга ҳаракат қила бошлайди. Бу ҳаракат сизот сувларининг сатҳига етгандагина тўхтайди. Шу сабабдан бундай сувлар сизот сувига тиралган (дамланган) капилляр сув деб юритилади. Ўсимлик илдизлари бундай сувлар жойлашган қатламга етиб келгандагина улардан фойдалана бошлайди.
Ғовакликлар диаметрига боғлиқ ҳолда капилляр сувларнинг ҳаракатланиш тезлиги ва баландлиги турлича бўлади: капилляр ғовакликнинг диаметри қанчалик катта бўлса, шунчалик секин, лекин катта масофага кўтарилади. Капилляр ғоваклик диаметрининг ҳаддан ташқари кичик бўлиши сувни ҳаракат қилдирмай, тутиб туради.

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish