Урганч – 2020 маъруза мавзулари ва унинг ҳажми «Тасдиклайман» Кафeдра мудири


Туз миқдорига кўра сувлар сифатини баҳолаш



Download 5,43 Mb.
bet9/48
Sana12.04.2022
Hajmi5,43 Mb.
#545276
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   48
Bog'liq
Марузалар матни (2)

Туз миқдорига кўра сувлар сифатини баҳолаш (Рабочев И.С., 1984)



Т.р.


Сувнинг сифати

SAR


Туз миқ-дори, г/л

Шу жумладан заҳарли тузлар

г/л

%

1

Жуда яхши

<5

<1,0

<0,1

<10

2

Яхши

6-10

2,0

0,4

20

3

Қониқарли

11-15

5,0

1,8

35

4

Кам қониқарли

16-20

8,0

4,0

50

5

Қониқарсиз

>20

>8,0

>4,0

>50

Суғориш, биринчидан, тупроқ структурасининг йирик агрегатларини майдаланишига сабаб бўлади, бу эса донадор структурани йўқолиб, тупроқни зичлашувига, қатқалоқ пайдо бўлишига, ҳаво алмашинуви (аэрация)ни ёмонлашуви ҳамда сув ўтказувчанлигини камайишига олиб келади, суғоришнинг бундай салбий оқибати суғориш усули ёки техникаси элементларини нотўғри танлаш, шунингдек, суғоришни юқори жадалликда ва катта меъёрларда ўтказиш туфайли ортиб боради. Қишлоқ хўжалиги экинларини йўлаклаб ёки чек олиб бостириб суғоришларда тупроқнинг физик ҳолати жуда ёмонлашиб кетади. Шу сабабдан, экинларни эгатлаб, жилдиратиб суғориш муҳим ащамият касб этади. Катта меъёрда суғориш тупроқ ҳайдов қатламини жуда зичлашиб кетишини келтириб чиқаради. Тупроқнинг намлик миқдори унинг қовушқоқлиги ҳамда иш қуролларига кўрсатадиган қаршилик даражасини ўзгартиради.


Суғориш техникасининг қулай элементларига риоя қилмаслик оқибатида тупроқнинг унумдор қатламини ювилиши – ирригация эрозияси кузатилади.
Суғориш суви тупроққа сингиши жараёнида унинг устки унумдор қатламидаги майда фракциялар (лой заррачалар) ва озиқ унсурларини ювиб, пастки чуқур қатламларга олиб тушиб кетади. Лой заррачалари маълум бир чуқурликда (одатда ҳайдов ости қатламида) юқори зичликка эга қатлам ҳосил қилади, у сув ва ҳаво ўтишига ҳамда илдизнинг ўсишига тўсқинлик қилади.
Экинлар катта меъёрларда суғорилганда тупроқнинг дала нам сиғимидан ортиқча сув чуқур қатламларга сингиб, сизот сувларга қўшилади ва улар сатҳини кўтарилишига сабаб бўлади. Сизот сувлари минераллашган ерларда бу ҳодиса тупроқнинг шўрланиш жадаллигини кучайишига, чучук сизот сувли ерларда эса улар сатҳининг меъёри (критик чуқурлик)дан ортиқча кўтарилиши тупроқни ботқоқланишга олиб келади. Бундай шароитларда тупроқнинг мелиоратив аҳволи ёмонлашиб, унумдорлиги пасайиб кетади. Суғориладиган деҳқончилик шароитида сизот сувлар миқдорини кўпайишида суғориш каналларидан бўладиган сув исрофгарчилиги, суғоришларни катта меъёрларда ўтказиш, шоличилик далаларини сув бостириш таъсири, оқова ташлаш, юқорида жойлашган участкалардан сизот сувларнинг оқиб келиши катта роль ўйнайди.
Суғориш тупроқнинг физик ҳолатига ижобий таъсир ҳам кўрсатади: тупроқ намлиги мўътадил бўлганда унинг қишлоқ хўжалиги машиналари иш қуролларига кўрсатадиган солиштирма қаршилиги камаяди, тупроқ сифатли ҳайдалади, палахса кесаклар ҳосил бўлмайди.
Марказий Осиёдаги дарё ва сой сувлари нисбатан лойқа бўлганлиги боис суғориш жараёнида далага кўп миқдорда лойқа-оқизиқлар тушади. Улар таркибида озиқ унсурлари ҳам мавжуд бўлиб, ўсимликлар учун маълум бир аҳамият касб этади.
Амударё суви билан ҳар гектар ерга оқизиқлар билан йилига 2,44 т оҳак, 0,6 т калий ва 44 кг фосфор келиб тушади. М.А.Панковнинг (1969) маълумотига кўра Шоҳимардон дарёсининг бош қисмида сув билан ҳар гектар майдонда йилига 1 т, ўрта қисмида 1,16 т ва қуйи қисмида 1,44 т туз тўпланади.
Мирзачўл шароитида туз тўпланиши суғориш суви ҳисобига 3 т/га. ни, агар суғоришда минераллашган сувлардан (5 г/л) фойдаланилаётган бўлса, 5 т/га. ни ташкил этади.
Тупроқ эритмасининг осмотик босими қатор омилларга боғлиқ ҳолда турлича катталикларда бўлади: унумдор ва шўрланмаган ерларда 1–2 атм. ни ташкил қилса, шўрланганлик даражаси ортиши билан осмотик босим ҳам кўтарилиб боради. Таркибида 0,4% гача туз бўлган туп-роқларда бу кўрсаткич 7 атм. гача етиб боради.
Ортиқча меъёрларда суғориш тупроқнинг фаол қатламидан осон эрувчан озиқ унсурларини, айниқса, нитрат шаклидаги азотни кўп миқдорда ювилишини келтириб чиқаради, бу эса тупроқда озиқ моддалар захирасини камайишига олиб келади.
Тупроқдаги микроорганизмларнинг ҳаёт фаолияти тупроқнинг зичлиги, сув сиғими ва ўтказувчанлиги, сув кўтариш ва буғлатиш хоссаларига ҳам боғлиқ бўлиб, тупроқда зарур миқдорда сув, ҳаво, органик ва минерал моддалар бўлишини талаб этади.
Суғориш таъсирида тупроқ намлигини ошиши билан микроорганизмлар сонининг кўпайиши ва тупроқда кечувчи биологик жараёнларни белгиловчи улар фаолиятининг кучайиши юзага келади. Тупроқ намлигининг ЧДНС га нисбатан 70–75% атрофида бўлиши микроорганизмлар учун қулай ҳисобланади. Ўсимликларнинг сўлиш намлиги даражасидаги намлик шароитида микроорганизмлар фаолияти кескин сусаяди. Суғоришни ўтказиш билан уларнинг фаолияти қайтадан кучаяди ва тупроқдаги моддаларнинг парчаланиш жараёни тезлашади.
Ортиқча меъёрларда суғориш тупроқ ҳавосини кўплаб сиқиб чиқарилишига ва бу эса ўз навбатида анаэроб микроорганизмлар ҳаёт фаолиятининг кучайишига ҳамда аэроб микроорганизмлар фаолиятини сусайишига олиб келади.
Тупроқда органик моддларнинг парчаланиши микробиологик жараёнлар таъсирида рўй беради. Тупроқ намлигини мўътадил даражада таъминлаш аэроб микроорганизмлар фаоллигини кучайтиради ва бу эса органик моддалар, шу жумладан чириндининг парчаланишини тезлатади.
Суғориш таъсирида экинлар етиштирилаётган жойнинг микроиқлими – ерга яқин ҳавонинг ҳарорати ва нисбий намлиги, тупроқ устки қатламининг ҳарорати ва намлиги сезиларли ўзгаради. Шунингдек, суғориш сув ва иссиқлик алмашиниш жараёнларига ҳам кучли таъсир этади. Ушбу иқлим элементлари ўз навбатида ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишини маълум даражада белгилайди.
Қурғоқчил минтақада ўсув даврининг катта қисми ёзнинг иссиқ ва ҳавонинг қуруқ даврига тўғри келади. Ғўза учун қулай ҳаво ҳарорати 25–30 oС, нисбий намлиги 50–60% ҳисобланади. Республика жанубида ёз ойларида ҳароратнинг 45–50 oС гача кўтарилиши ва нисбий намлигининг жуда ҳам пасайиб кетиши кузатилади. Ҳаво ҳароратининг 35 oС дан ортиши билан ўсимлик ўсишдан тўхтайди, 39–40 oС гача кўтарилиши фотосинтез жараёнини ёмонлашувига, ўсимликнинг репродуктив фазаларни ўташига салбий таъсир этади, мева тўплаш даврида жуда кўп ҳосил органларини тўкиб юборишига олиб келади. Нисбий намликнинг камайиши (ҳавонинг қуриши) натижасида транспирация кучаяди, ғўзани чангланиш жараёнида оталик чангчиларини кўплаб нобуд бўлиши кузатилади. Шу сабабдан бундай шароитда сунъий суғоришни қўллаш орқали микроиқлимни қисман бўлсада бошқариш муҳим аҳамиятга эга.
Қуруқ тупроқ ва нам тупроқларнинг иссиқлик сиғими ва иссиқлик алмашинуви ҳам турлича бўлади. Яхши намиққан тупроқ катта иссиқлик сиғимига эга бўлганлиги боис тупроқ ҳароратининг вақт давомида ўзгариши «силлиқ» кечади: тупроқ кундузи секин қизийди ва кечалари аста-секинлик билан совийди.
Тупроқнинг намлик даражаси унинг ҳароратига турлича таъсир этади. Самарқанд вилояти шароитида пахта далалари тупроғининг намлиги ЧДНС га нисбатан 65% бўлганда ҳарорат 35 oС га тенг бўлса, тупроқ намлигини 75%гача кўтариш ҳароратни 28 oС гача тушишига олиб келган.
Тупроқ намлигининг юқори бўлиши тупроқ сатҳидан бўладиган буғланиш ва ўсимликлар транспирацияси миқдорларини кўпайишига олиб келади. Ушбу жараён иссиқлик ютилиши билан рўй беради. Бунинг натижасида ерга яқин ҳаво қатлами (1,5 м ва ундан ортиқ) ҳароратининг камайиши ва нисбий намлигининг ортиши содир бўлади.
Транспирация сабабли ўсимлик баргининг ҳарорати ҳаво ҳароратига нисбатан анча паст бўлади. Суғорилаётган ерда етиштирилаётган соя ўсимлиги баргининг ҳарорати суғорилмаётган шароитдагига нисбатан 3,6–4,4 oС паст бўлиши махсус тадқиқотларда аниқланган. Барглар ҳароратининг паст бўлиши ўсимлик тўқималарини қизиб кетишдан сақлайди.
Ерга яқин ҳавонинг нисбий намлигига суғориш усуллари ҳам кучли таъсир этади. Ёмғиртатиб суғоришда ҳавонинг нисбий намлиги кескин ортса, тупроқ орасидан суғоришда жуда кам ўзгаради. Айрим тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, ёмғирлатиб суғориш атмосфера ҳавосининг ерга яқин қатлами (10–20 см)да нисбий намликни 17,2%, 50 см баландликда – 14,1 ва 1 м баландликда эса 10,3% ортишига олиб келади. Нисбий намликнинг ортиши транспирацияни камайишини таъминлайди, бу эса иссиқ вақтларда ўсимликлар сўлишини олдини олади.
Суғориладиган деҳқончилик шароитида экинлар кучли ўсиб ривожланганлиги туфайли тупроқ юзаси сояланади, уни қизишдан сақлайди, ҳаво ҳаракати тезлиги камаяди, кечалари иссиқлик йўқотилиши сусаяди. Даланинг микроиқлимига экинлар ҳолати, кўчат қалинлиги, қатор орасининг кенглиги, экиш йўналиши каби омиллар ҳам таъсир этади.

6.Суғориладиган деҳқончилик шароитида ерларнинг сув балансини ўрганиш муҳим тадбир ҳисобланади: унинг кирим ва сарф қисмларини ташкил этувчи элементларини ўзгартириш орқали тупроқнинг сув режимини керакли йўналишда бошқариш имконияти мавжуд.


Табиий намланувчи ер массивларининг сув баланси ҳисобий давр (ой, квартал, йил) учун А.Н.Костяков (1951) таклиф этган қуйидаги ифода ёрдамида ҳисобланади:
W + V = (P + V –S ) + (G + A – O) – E,
бу ерда W – тупроқнинг ҳисобий қатламида тупроқ-сизот сувлари захирасининг кўпайиши (ёки камайиши); V – ер усти сувлари захирасининг кўпайиши (ёки камайиши); P – атмосфера ёғинлари; V – ер усти сувларини бошқа ҳудуддан оқиб келиши; G – сизот ёки фильтрация сувларининг оқиб келиши; A – тупроқда ҳаво намлигининг кондицияланиши; S – ер усти сувларининг ташқарига оқиб кетиши; O – тупроқ-сизот сувларининг ташқарига оқиб кетиши; E – сувнинг умумий буғланишга сарфи (транспирацияга, тупроқ ва сув юзасидан).
Суғориладиган деҳқончилик шароитида эса сув баланси қуйидагича ҳисобланади:
W = Wк – Wс = (P + M + Фк + G) – (E + T + D + O),
бу ерда W – тупроқ-сизот сувларининг кўпайиши (ёки камайиши); Wк – тупроқ-сизот сувларининг кирим қисми: P – ёғин-сочин сувлари; M – суғориш сувлари; Фк – суғориш тармоқларидан сувнинг фильтрация бўлиши; G – сизот сувларнинг ташқаридан оқиб келиши; Wс – тупроқ-сизот сувларининг сарф қисми; E – тупроқ юзасидан буғланиш; T – ўсимликлар томонидан бўладиган транспирация; D – зовурлар орқали тупроқ-сизот сувларининг ташқарига оқиб кетиши; O – тупроқ-сизот сувларининг ташқарига оқиб кетиши (зовурсиз шароитда).
Суғориладиган ерларнинг сув баланси ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Агар ҳисобий даврнинг бошида тупроқ-сизот сувлар захираси W деб олинса, сув балансининг кирим қисми унинг сарф қисмидан кўп, яъни W + W бўлганда тупроқ намлиги юқори бўлади – сув захираси кўпаяди, сарф қисми кирим қисмидан кўп бўлганда (W – W) ҳисобий қатламда тупроқ намлиги камайиб, сизот сувлар ер юзасига яқин жойлашган ерларда улар сатҳини пасайиши кузатилади.
Суғориладиган ерларда сув балансининг кирим қисмини асосан суғориш ва сизот сувлари ташкил этади. Ер юзасига яқин жойлашган сизот сувлар қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш режимига кучли таъсир кўрсатади. Сизот сувлари чуқурда жойлашган ерларда сув балансининг кирим қисмини суғориш сувлари (85,9–93,1% гача) ташкил этади. Демак, бундай шароитларда ўсимликларнинг сувга бўлган эҳтиёжини таъминловчи асосий манба бўлиб суғориш сувлари ҳисобланади. Сизот сувлари ер юзасига яқин жойлашган ерларда экинларни ортиқча меъёрларда суғориш сув балансининг кирим қисмини кўпайишига – сизот сувлар сатҳининг кўтарилишига олиб келади, бу эса тупроқни ботқоқланишга мойил қилиб қўяди.



Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish