Урганч – 2020 маъруза мавзулари ва унинг ҳажми «Тасдиклайман» Кафeдра мудири



Download 5,43 Mb.
bet5/48
Sana12.04.2022
Hajmi5,43 Mb.
#545276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
Марузалар матни (2)

Сизот сувлар тупроқ остидаги биринчи сув ўтказмайдиган (берч) қатлам устида жойлашади, бунда тупроқнинг барча ғовакликлари сув билан тўлган бўлади. Сизот сувлари суғориш тармоқлари ва суғориладиган далалардан суғориш сувларининг, ёмғир ва қор сувларининг фильтрация бўлиши, баландда жойлашган ерлардан тупроқ остидан оқиб келиши ва жуда оз миқдорда сув буғларининг кондицияланиши ҳисобига таъминланади. Қуйи (этак)да жойлашган участкаларга ва коллектор-зовур тармоқларига оқиб чиқиб кетишга, тупроқ ҳавосига буғланишга, капилляр ғовакликлар орқали тупроқнинг фаол қатламига кўтарилишга сарфланади.
С.И.Долгов тупроқнинг намланиш даражаларини биологик жиҳатдан қуйидагича баҳолайди: 1) ўсимликлар мутлақо фойдалана олмайдиган (мустаҳкам боғланган); 2) жуда кам ва қийин фойдалана оладиган (CH дан «ўлик захирас»гача бўлган намлик); 3) кам унумда фойдалана оладиган (бўш боғланган пардасимон сувнинг сиртқи қобиғи); 4) мўътадил унумда фойдалана оладиган (КБУН дан ЧДНС гача бўлган намлик); 5) юқори унумда фойдалана оладиган; 6) ортиқча намиққан (ҳаво етишмайди).
Суғоришлар орқали тупроқни тўртинчи даражали намиқиши – мўътадил намлик кўлами (МНК) таъминланади. У тупроқнинг ЧДНС ва КБУН чегараларида бўлади, яъни МНК=ЧДНС–КБУН. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши шароитида кўпинча унумли намлик кўлами (УНК), яъни УНК=ЧДНС–СН, ҳисобга олинади (Роде А.А. бўйича бу – фаол намлик кўлами).
Максимал гигроскопик намлик тупроқнинг асосий сув-физик константаларидан бири бўлиб, унга кўра ўсимликларнинг сўлиш намлиги (CH) аниқланади. Ўсимликлар томонидан ўзлаштириладиган намликнинг қуйи чегарасини аниқлаш ва фаол намлик кўламини ҳисоблаш учун СН қийматини билиш талаб этилади. СН га мувофиқ келувчи намлик мустаҳкам боғланган нам миқдорининг энг катта қиймати ва қисман бўш боғланган сувдан иборат бўлади. У одатда кўпчиллик тупроқ турлари учун унинг максимал гигроскопик намлигидан 1,5–2,0 (Ўзбекистонда тарқалган тупроқларда кўп ҳолларда ўртача 1,5) марта юқори бўлади.
Мирзачўлдаги оч тусли бўз, шунингдек, лалми типик бўз соз тупроқларда СН 9% ни, қумоқ – 4–7 ва қумлоқ – 3, бўз ўтлоқи ва суғориладиган ўтлоқи тупоқларда 6–10% ни ташкил этади. Бу кўрсаткичлар Қарши чўлидаги соз тупроқларда 10 дан 15–18% гача, қумоқ – 4 дан 11% гача, қумлоқ – 2–4 дан 8–10% гача ва қумли тупроқларда 1 дан 4–5% гача ўзгариб туради.

2. Суғориладиган деҳқончиликда тупроқнинг механик таркиби, нам сиғими, сув ўтказувчанлиги, сув кўтариш ва сув бериш хусусиятлари муҳим аҳамиятга эга.


Тупроқнинг маълум миқдордаги сувни ўзига сингдириш ва ушлаб туриш қобилияти унинг нам сиғими деб юритилади. Бу кўрсаткич тупроқнинг намланганлик ҳолати, ғоваклиги, ҳарорати, маданийлашганлик даражаси, тупроқ эритмасининг концентрацияси ва таркиби, тупроқ горизонтлари каби омилларга боғлиқ ҳолда турлича миқдорларда бўлади.
Тупроқдаги барча ғоваклик ва бошқа бўшлиқлар сув билан тўлган шароитда сингдирилган сув миқдори унинг тўлиқ нам сиғими (ТНС, баъзи адабиётларда МНС – максимал нам сиғими) дейилади. Тупроққа сингдирилган умумий сув миқдори, одатда, унинг умумий ғоваклик миқдорига тенг бўлади: ғоваклик қанчалик кўп бўлса сув сиғими шунчалик катта ёки аксинча бўлади. ТНС мутлоқ қуруқ тупроқ оғирлигига ёки ҳажмига нисбатан%, гектарига м3 ёки мм ҳисобида аниқланади.
Тупроқнинг ҳажмига нисбатан умумий ғоваклиги (Р,%) ва ҳажмий массаси (d, г/см3)ни билган ҳолда унинг ТНС ни оғирликка нисбатан% ҳисобида қуйидаги ифода ёрдамида аниқлаш мумкин:
ТНС =P /d.
Йирик ғовакликларни тўлдириб турган сув - гравитацион сув чуқур қатламларга оқиб кетгандан сўнг (енгил тупроқларда суғоришлардан кейин 1–2 кун ва оғир тупроқларда 2–3 кун давомида) тупроқда капилляр ва адсорбцион кучлар таъсирида маҳкам ушланиб турилувчи сувларгина қолади. У чегаравий дала нам сиғими (ЧДНС) деб юритилади. ЧДНС (айрим адабиётларда дала нам сиғими – ДНС) тупроқнинг механик, минералогик ва кимёвий таркиби, зичлиги ва ғоваклиги каби хусусиятлари, сизот сувларнинг жойлашган чуқурлигига боғлиқ ҳолда турлича қийматларга эга. Сизот сувлари яқин жойлашган ерларда эса маълум миқдордаги сув сизот сувларга «тиралиб» туради, яъни тупроқ намлиги сизот сувларнинг доимий таъсирида бўлади. Сизот сувлари чуқур жойлашган ерларда илдиз тарқалган тупроқ қатламида оғирлик кучи таъсирида пастга оқиб тушиб кетувчи капилляр сув бўлмайди, бундай тупроқларнинг ЧДНС энг кам нам сиғими (ЭКНС) деб юритилади (Роде А.А., 1965).
ЎзПИТИ маълумотларига кўра соз тупроқларнинг ЧДНС мутлоқ қуруқ оғирлигига нисбатан ўртача 25% ни (1 м. ли қатламда 3630 м3/га), оғир қумоқ – 22 (3190), ўртача қумоқ – 19 (2760), енгил қумоқ – 16 (2320), қумлоқ – 13 (1890) ва қумли тупроқларда 10% (1450 м3/га)ни ташкил этади (Беспалов Н.Ф., Гильдиев С.А., 1989).
Мирзачўлда тарқалган шўрланган ўртача қумоқ бўз-ўтлоқи тупроқларда ЭКНС 21–24% га, ўртача ва оғир қумоқ ўтлоқи тупроқларда 22–26, ўртача қумоқ ўтлоқи шўрхок тупроқларда 28–23% гача етиб боради. Қарши чўлидаги суғориладиган тақирли тупроқларда ЭКНС қийматлари қуйидагича: қумли тупроқларда 4–6%, қумлоқ ва енгил қумоқ – 10–13, ўртача қумоқ – 13–17, оғир қумоқ – 18–20 ва енгил соз – 20–21, кучли шўрланган ўртача соз тақирли тупроқларда 24%.
Тупроқнинг максимал гигроскопик нам сиғими (МГНС) тупроқ заррачаларининг тортиш кучи таъсирида тупроқ ҳавосидаги намдан сингдирилган максимал сув миқдори бўлиб, бу кўрсаткич қиймати унинг мутлоқ қуруқ оғирлигига нисбатан 0,5–1,5% ни, қумлоқ – 1,5–3,0, енгил қумоқ – 3–5, ўртача қумоқ – 5–6, оғир қумоқ – 6–8 ва соз туп-роқларда – 8–12% ни ташкил этади.
Тупроқнинг максимал молекуляр нам сиғими (ММНС) сув молекулаларининг ўзаро тортилиб туриши туфайли тупроқ ғовакларида ушланиб турадиган сув миқдори бўлиб, тупроқнинг критик намлигини тавсифлайди. Унинг миқдори қумли тупроқларда унинг мутлоқ қуруқ оғирлиги нисбати 2–3%, қумлоқ – 3–7, енгил қумоқ – 7–14, ўртача қумоқ – 14–18, оғир қумоқ – 18–21 ва соз тупроқларда 21–24% атрофида ўзгариб туради.

3.Тупроқнинг сув бериш (СБ) хусусияти ТНС гача намиққан тупроқнинг пастки чуқур қатламларига оғирлик кучи таъсирида оқиб кетадиган сув миқдорини тавсифлайди ва тупроқдаги ортиқча сувнинг қандай қисми коллектор-зовур тармоқлари орқали чиқариб юборилишини кўрсатади. Сизот сувлар чуқурда ётган ерларда у максимал қийматга (МСБ) эга. СБ қиймати ТНС ва ЧДНС фарқлари бўйича аниқланади.



Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish