Урарту, Қадимги Ўрта ер денгизидаги қадимги давлатлар, Аҳамонийлар (Сосонийлар) ва Қадимги Ҳиндистон давлатлари


Македониялик Александрнинг Хиндистондаги истилолари. М. ав



Download 47,42 Kb.
bet8/8
Sana23.02.2022
Hajmi47,42 Kb.
#120051
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
маруза-1

Македониялик Александрнинг Хиндистондаги истилолари. М. ав.
329 327- йилларда Македония подшоси Македониялик Александр Зулкарнайн Турондаги истилолардан сунг, 120 минг кишилик кушин билан Хиндикуш ва Сулаймон тогларидан ошиб утиб, Панжоб вилоятига бостириб киради. Панжобдаги майда давлатларнинг купчилиги Македониялик Александрга итоат этадилар. Аммо Панжобдаги энг кучли подшолардан бири Пор Македониялик Александрга карши курашга отланади. Пор ихтиёрида 30 минг пиёда, 4 лминг отлик аскар, 3000 жанг арава ва 200 жанговар фил минган жангчилар бор эди. Икки шох аскарлари уртасида шиддатли жанг бошланади. Порнинг узи жанговар фили устида душманлар билан кахрамонларча курашиб 9 жойидан огир ярадор булади. Жангларнинг бирида унинг икки угли халок булади. Аммо у шунга карамай уруш майдонини, аскарларини тарк этмай, жангни давом эттиради. Уруш Македониялик Александр кушинларининг галабаси билан тугайди. Пор билан булган урушларда Македониялик Александр куп аскарларидан айрилади. Македониялик Александрнинг севимли жанговар оти Бутцефал хам жангларнинг бирида тиг тегиб халок булган. Македониялик Александр халок булган оти шарафига Хинд дарёси буйида Бутцефалия шахрини курдирган. Македониялик Александр Порнинг жангдаги кахрамонлиги ва иродасига тан бериб, уни уз салтанати подшоси килиб колдиради. Македониялик Александрнинг Ганг вохасига бостириб кириш нияти хам бор эди. Худди шу даврда Македониялик Александр кушинлари уртасида касаллик таркалиб, унинг саркардалари Ганг томон юришдан бош тортадилар.
Иккинчидан Г анг дарёсининг чап сохилида кудратли Нанд давлатининг 200 минг пиёда, 80 минг отлик, 8 минг жанг аравали ва 6 минг жанговар фил минган суворийдан иборат катта кушини турарди. Македониялик Александр Нандларнинг кудратли кушинини енгишга кузи этмай Ганг томон юришни колдиришга мажбур булади. Македониялик Александр Хинд ва Панжобда озрок кушин колдириб, М. ав. 325-йили
Хиндистонни тарк этиб, Бобилга кайтади. У Бобилни уз салтанатининг марказига айлантиради. Аммо у 12 йил курашиб, жанг килиб кулга киритган улкан салтанатини 2—2,5 йилгина бошкаради-ю, М. ав. 323- йилда огир бетоблик ва захарланишдан вафот этади. Бу вактда у эндигина 34 ёшга кадам куйган эди.
Салавкийлар давлати. Салавкийлар давлати Якин ва Урта Шаркдаги энг йирик эллин давлати эди. Унга Македониялик Александр тузган давлат инкирозга учрагач, Бобил сатраплигининг хукмдори Салавка I Никатор (м.ав. 350-280) томонидан асос солинган. У хам Македониялик Александрнинг дусти ваа саркардаларидан бири эди. салавка ва
Салавкийлар давлати кучайган вактда Персида, Мидия, Сурия ва кичик осиёнинг катта кисми подшолик таркибига кирган. Салтанат бошида подшо туриб, жойлардаги сатрапликларни стратеглар бошкарганлар. Салавкийлар подшолиги уша даврдаги энг кучли кулдорлик давлати эди.
Сунгги салавкийлар даврида бу давлат кучсизланиб, м. аввалги 190 йилда римликлар билан булган урушда енгилиб, куп вилоятлардан ажралади. рим империяси кучайган, м. аввалги 64 йилда Салавкийлар подшолигининг гарбий кисмини уз вилоятига айлантиради.
Салавкийлар подшолиги кучайган вактда унинг хужалиги анча ривожланади. дарё ва сув буйларидаги ерларда дехкончилик, богдорчилик, дашт ва тог яйловларида эса чорвачилик анча тараккий этган эди. Салавкийлар подшолигининг кучайган даврида шаркдан гарбга ва шимолдаг жанубга утадиган савдо-тижорат йуллари подшоликка карар эди. Шунинг учун бу ерда савдо ривож топиб, шахар ва кишлокларда хунармандчилик равнак топади.
Пергам подшолиги. Эллин давлатларидан яна бири Пергам подшолиги эди. У Кичик Осиёнинг шимоли-гарбий кисмида жойлашган. Пергам м. аввалги III асрда равнак топиб, Эллин дунёсининг энг йирик савдо-хунармандчилик ва маданий марказларидан бири булган. Пергамнинг серхосил ерлари ва яйловлари, чорвачилик ва дехкончиликнинг ривожланишига имкон берган.
Подшоликнинг марказий шахри Пергам номигагина юнон полиси шахри хисобланган. Мамлакатдаги бошка шахар ва кишлоклардаги ерларнинг куп кисми подшоликка карашли эди. У ерларда хунармандлар ва карам кушчи дехконлар ишлаганлар. Пергамда хунармандчилик устахоналари куп булиб, уларда куплаб куллар мехнатидан фойдаланилган.
М. аввалги III асрнинг биринчи ярмида пергамда Атталийларнинг юнон сулоласи ташкил топади ва давлатни бошкаради. Кейинчалик Прегам подшолиги кучсизланиб, Рим салтанатининг таъсирига тушиб колади.
Маурья давлатининг кулаши ва Хиндистоннинг майда дав- латларга булиниб кетиши. Ашока вафотидан сунг мамлакатда тож-тахт учун сулолавий жанглар авж олади. Шимоли-гарбдан Панжобга Юнон- Бактрия кушинлари бостириб кирадилар. М. ав. 180- йилда Маурья сулоласининг сунгги подшоси тахтдан агдариб ташланади ва улдирилади. Шу йили тахтни шунглар сулоласига мансуб кишилар эгаллайдилар. Бу даврда Маурья давлатининг чегаралари Ганг вохаси билан кифояланган эди. Шунглар давлати узок йиллар давомида Юнон-Бактрия ва майда Хинд давлатчалари билан урушлар олиб борганлар. Шу даврда Панжобда Юнон- Хинд подшолиги ташкил топади.
Шу даврларда гаврб ва шимолий - гарб томондан Панжобга Юнон, сак ва Парфия кушинлари тез-тез хужумлар килиб туришган. Шунглар сулоласи мамлакатни М. ав. 180-йил билан 68-йиллар орасида бошкарганлар. М. ав. 68-йили Магадхада навбатдаги давлат тунтариши содир булиб, давлат тахтини Канха сулоласига мансуб кишилар эгаллайдилар. Улар Магадха кул остидаги мамлакатни 45 йил бошкарадилар. Узаро уруш-жанжаллар туфайли бу давлат хам куп утмай емирилади, Хиндистон яна майда давлатларга булиниб кетади.
Хиндистоннинг Кушонлар давлатига кушиб олиниши. Хиндистонда узаро урушлар авжига чикиб, майда давлатларга булиниб кетаётган бир даврда, шимоли-гарбдан кушон подшоларининг истилолари бошланади.
М. ав. II аср урталарилда Бактрияга утиб жойлашган Юечжилар шу ерда Кушон давлатига асос соладилар. Кушонлар давлатининг асосчиларидан бири Кудзула Кадфиз I Кашмир ва Жанубий Бактрияни босиб олади. Унинг угли Вима Кадфиз II эса Хиндистондаги узаро уруш- жанжаллардан фойдаланиб Панжоб вилояти, Куйи Хинд буйлари, Бенгалия ва Хиндистон ярим оролининг марказий кисмларини хам босиб олади. Кадфиз II вафотидан кейин Кушонлар тахтига унинг угли Канишка I утиради. Канишка I (78—123-йил) даврида Хиндистоннинг жанубий вилоятлари хам Кушонлар салтанати таркибига кушиб олинади. Канишка даврида Кушонлар салтанатининг пойтахти Бактрдан Пешоварга кучирилади. Канишка подшолик килган даврда Кушон подшолиги кудратли салтанатга айланади. Хувишка подшолик килган даврларидан кейин Кушон давлати кучсизланади. Аммо III аср охирларида ички курашлар ва гарбдан сосоний кушинларининг берган какшаткич зарбалари остида Кушон салтанати емирилиб, унинг урнида катта-кичик давлатлар ташкил топади.
Гупталар даврида Хиндистон. Кушонлар салтанати бархам топгач, Хиндистонда бир канча давлатлар ташкил топади. Милоднинг IV асридан бошлаб Ганг вохасидаги Магадха давлати яна кучаяди. Бу давлатнинг асосчиси Гупта булиб, сулола хам шу ном билан аталган. Магадха давлати Гуптанинг набираси Чандрагупта I (милодий 320-335) угли Самудрагупта (милодий 335-380) даврида анча кучайиб, улар Химолай тогларидан Мадрас шахри оралигидаги ерларни босиб олдилар. Гупталар сулоласи салтанатининг гуллаб-яшнаган даври Чандрагупта II подшолик килган 380­415 йилларга тугри келади. Чандрагупта II даврида Хиндистоннинг ерлари Панжоб, Хинд вохаси хисобига кенгаяди. Бу даврда Хиндистонда дехкончилик, чорвачилик, хунармандчилик, айникса савдо-сотик нихоят даражада ривож топади.
Чандрагупта подшолик килган йиллар Хиндистон тарихида “Гупталарнинг олтин асри” деб мадх этилган.
Чандрагупта II вафотидан кейин Хиндистонга Урта Осиё томондан кидарийлар, эфталийлар ва бошка кабилаларнинг хужуми бошланиб, улар Панжоб ва Хинд водийсида урнашиб коладилар.
Кидарийлар ва эфталийлар билан олиб борилган урушлар натижасида жуда куп кишилар халок булади, хужаликнинг хамма тармоклари издан чикади.
Гупталар мамлакатда марказлашган давлатлар тузишга куп харакат киладилар. Лекин бу харакатлар яхши натижа бермайди. Шу билан Хиндистоннинг кадимги тарихи хам уз нихоясига етади.
М. ав. VI ва милодий V асрларда Хиндистоннинг хужалиги. М. ав. I минг йиллик урталарига келиб, дехкончилик Г анг водийси хужалигининг асосий тармогига айланган. Дехконлар экинларни сугоришда сунъий канал, арик ва чархпарраклардан фойдаланганлар. Бу даврда хам Хинд, Ганга, Жамна, Панжобдаги дарё буйларидаги баланд ерларга сув чикаришда шодуф курилмасидаги “денели”, “рати” ва хинд хурустидан кенг фойдаланилган. Шунингдек ирригация техника тараккиёти тарихида Мисрда Аримед винти ва Хиндистонда сув чикарадиган маятникдан кенг фойдаланилган.
Кадимги Шимолий Хиндистонда Вриджи ва Малла каби давлатлар хам бор эдики, бу давлатларни оксуяк-зодагонлар кенгаши ва халк йигини томонидан сайлаб куйиладиган хокимлар бошкарганлар. Бундай давлатлар республика макомидаги давлат хисобланган.
Кадимги Хинд адабиётининг энг нодир асарлари каторига “Махаб- харата”, “Рамаяна”, “Панча татра”, “Калила ва Димна” каби асарларни киритиш мумкин.
“Рамаяна” достонида угай онасининг берган азобларига чидай олмаган шахзода Раманинг уз шахри Аёдхияни ташлаб кетиб узга юртларда бошидан кечирган саргузаштлари хакида хикоя килинади. Хикоя килинишича Цейлонда девлар Раманинг хотини Ситани угирлаб кетадилар. Рама айик ва маймунлардан кушин тузиб, девларни тор-мор этиб, хотинини озод килади. Нихоят Рама уз ватанига кайтиб, отаси тахтини эгаллайди ва узок давр давлатни адолат билан бошкаради.
“Махабхарат” достонида Бхарата подшо уругининг икки авлоди — Кауравлар ва Пандавларнинг тож-тахт ва бойлик талашиб олиб борган курашлари хикоя килинади.
V асрда яшаган Калидаса ажойиб драма асарлари ёзган машхур адиб. У ёзган драма асарларидан энг машхури “Шакунтала” дир
Диний эътикод. Кадимги Хиндистонда жуда куп уруг, кабила ва элатлар яшаганлар. Уларнинг хужалиги, турмуш тарзи хар хил булганлиги учун диний эътикодлари хам турлича булган. Хиндистонда яшаган ахоли хаётида куп замонлар табиат ходисаларига, аждодлари рухига, тог- тошларга, хайвонларга, сув ва дарахтларга сигиниш узок давом этган. Уларда ой, куёш ва оловга сигиниш кенг таркалган эди. Хиндларда Агни олов, Индра момакалдирок, Адитинани эса хосилдорлик худоси деб билганлар.
Хиндистонда диний эътикодларнинг келиб чикиши хам бошка халклар каби уларнинг турмуш тарзи ва хужалиги билан боглик булган.
Давлатлар вужудга келиши муносабати билан Хиндистоннинг куп жойларида Брахман дини кенг ёйилган. Бу дин М. ав. IX—VIII асрда вужудга келиб, унинг худоси Брахман булган. Бу диннинг рухонийлари брахманлар дейилган. Уларнинг таълимоти буйича Брахма олам ва одамни яратувчиси хисобланган. Адитинани “хамманинг онаси”, “хамма нарсанинг мохияти”, “абадият”, “яратилган ва яратувчи” каби номлар билан улуглаганлар. Дастлаб момакалдирок, хосилдорлик худоси хисобланган Индра кейинчали хоким, хукмдор ва подшолар хомийсига айланган. Кейинчалик Индра сузининг узи хам подшо, хоким, хукмдор каби маънони англата бошлаган.
Хиндистондаги диний эътикодлардан яна бири буддизм булган. Бу дин М. ав. VIII—VI асрларда вужудга келган. Днннинг асосчиси шахзода Сиддхарт^а Гаутама булган. У Будда„Маърифатпарвар” лакаби билан уз таълимотини мамлакат буйлаб 40 йил давомида таргиб килган. У брахман-хикидаги каста-табакаларга булинишни коралаб, жамиятдаги барча кишилар худо олдида тенг хукукка эгадирлар, деб таълим берган. Кейинчалик буддийлик давлат дини даражасига кутарилиб, аввал Туроннинг жанубий худудлари, кейин Хитой ва Марказий Осиёга ёйилади. Шуни хам айтиб утиш жоизки, Кадимги Хиндистонда зардуштлик динининг анъаналари хам сакланиб колган ва хозирда хам улар худаднинг гарбида фаолият курсатар эканлар.
Шундай килиб, Кадимги Хиндистон ихалклари узларига хос бой маданият яратганлар. Кейинчалик хинд маданиятидан жанон халклари бахра олганлар. Хиндистонда кейинги вактда олиб борилган археологик ва илмий тадкикотлар баъзи гарб олимларининг хиндлар хечкандай маданият яратмаганлар деган фикрларини чиппакка чикарди. Таъбир жоиз булса хинд халклари илм - фаннинг баъзи сохалари булган европаликлардан утиб кетишган.
Download 47,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish