Урарту, Қадимги Ўрта ер денгизидаги қадимги давлатлар, Аҳамонийлар (Сосонийлар) ва Қадимги Ҳиндистон давлатлари



Download 47,42 Kb.
bet4/8
Sana23.02.2022
Hajmi47,42 Kb.
#120051
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
маруза-1

Аҳамонийлар давлати

Ах,амонийлар давлатининг ташкил топиши. Кадим замондан бошлаб Урмия кулининг жанубий томонларида парсуа кабилалари яшар эдилар. М. ав. VIII—VII асрларда улар Эламга кучиб а^амон уругидан чиккан сардор атрофида бирлашганлар. Улар дастлабки подшолари Кайхусрав I даврида Оссурияга, Камбиз даврида (600—559) Мидияга итоат этганлар. Камбиз билан Мидия шохи Астиагнинг кизи уртасидаги никохдан Кайхусрав II дунёга келади. Камбиз вафот этгач, Парсуа тахтига Кайхусрав II утириб, М. ав. 559- йилда Пасаргада шахрини куриб, уни давлат пойтахтига айлантиради. М. ав. 553—549- йиллар мобайнида олиб борилган урушларда Кайхусрав бобоси Астиаг кушинларини енгиб, Мидия ва Эламни Парсуага кушиб олади. Шу тарика ахамонийлар уруги асос солган Парсуа — яъни Эрон давлати ташкил топади. Кайхусрав II гарбда Лидия шохи Краз кушинларини, шимолда арманларни енгиб, бутун Кичик Осиёни босиб олади. Лидия пойтахти Сарди таланиб, шох Краз асир олинади ва улдирилади. М. ав. 545—530- йиллар орасида Эрон шохи Бобилни хам босиб олиб, Хинд дарёсигача булган ерларни истило килади. Кайхусрав II нинг М. ав. 530—529- йилда Туронга кил-ган юриши
Эронийларнинг массагетлардан енгилиши ва „Кайхусрав”нинг улдирилиши билан тугайди.
Кайхусрав II улдирилгач, Эрон тахтига унинг угли Камбиз II утиради. Камбиз II М. ав. 529—522- йиллардаги фаолияти даврида итоат эттирилган мамлакатлар ва Эрондаги исёнларни шафкатсизлик билан бостиради. М. ав. 525- йили у Мисрни босиб олади. Унинг Эфиопияга уюштирган харбий юриши муваффакиятсизлик билан тугайди. У Мисрда эканида Гаумата бошлик Эронийлар исён кутарадилар. Исённи бостириш учун Эронга кайтаётган Камбиз II М. ав. 522 - йили йулда сирли равишда улдирилади. Тахминларга кура илох Камбизга нисбатан душманлари томонидан махфий суйи касд уюштирилган булса керак.
Доро I даврида Эрон. Камбиз II улдирилгач, Гаумата Эрон тахтига утириб, етти ой подшолик килади. Лекин куп утмай М. ав. 522- йил 29- сентабрда у хам суйикасдчи фитначилар томонидан улдирилади. Г аумата улдирилгач, Эрон тахтига ахамонийлар сулоласидан булган Доро I утиради. Доро I Эрон салтанатини м. ав. 522 йилдан 486 йилгача - 36 йил мобайнида бошкаради.
Доро I подшолигининг дастлабки йилларида Бобил, Миср, Элам, Турон ва бошка мамлакатларда бошланган кузголонларни шафкатсизлик билан бостиради. Доро I итоат эттирилган мамлакатларда бироз осойишталик урнатгач, бир катор ислохотлар утказишга киришади. У мамлакатни 20 та сатрапликка — вилоятга булиб, уларнинг хар бирига алохида ноиб тайинлайди. Вилоятлардаги кушинга харбий саркардалар бошчилик килиб, давлат амалдорлари улар устидан кучли назорат урнатганлар. Бутун мамлакат сатрапликларида „подшонинг кузи ва кулоги” деб ном олган. назоратчилар фаолият курсатганлар. Хар бир шубхали киши каттик назорат килиниб, жиноятига яраша жазоланган, хатто улдирилган хам.
Мамлакат вилоятлари уртасидаги алокаларни яхшилаш учун тош ёткизилган “шох йули” курилган. Бу йуллар Пасаргададан мамлакатнинг турли бурчакларига тармокланиб кетган эди, йулларда, бекатлар, карвонсаройлар, коризлар курилиб, уларни отлик сокчилар куриклаб турган. Эрондан ташкаридаги тобе мамлакатлардан хирож солиги ундирилган. Доро I Миср, Милет, Бобил, Элам, Турон ва бошка жойларда кутарилган исёнларни шафкатсизлик билан бостирган ва исёнчиларни жазолаган.
Доро I подшолигининг сунгги йилларида Эронийлар Фракия ва Македонияни босиб олганлар, Юнонистондаги Афина ва Спарта давлатлари Эронийларга каттик каршилик курсатган. Шаркда Эронийлар Хинд дарёсининг урта ва куйи окимидаги ерларни босиб олганлар.
Доро I нинг Турон ва Кора денгиз шимолидаги скифлар юртига ва Юнонистонга уюштирган истилочилик юришлари Эронийларнинг маглубияти билан тугаган.
М. ав. 486- йили Мисрда Эронийларга карши кузголон бошланади. Доро I кузголонни бостиришга улгурмай М. ав. 486- йили 64 ёшида вафот этади.
Сунгги ахамонийлар даврида Эрон. Доро I вафот этгач, тахтга унинг угли Ксеркс утиради. У Эронда М. ав. 486-йилдан М. ав. 465- йилгача подшолик килган. М. ав. 484—481-йилларда Миср ва Месопотамияда жуда катта исёнлар кутарилиб, Ксеркс уларни жуда кийинчилик билан бостиради.
М. ав. 480- йилда Ксеркс жуда катта кушин билан Юнонистонга бостириб киради. Эрон кушинлари яна Фракия билан Македонияни жангсиз босиб оладилар. Шимолий Юнонистбнни ишгол килган Эронийлар Фермопиль довони остонасига кириб келадилар. Фермопиль мудофаасига Спарта подшоси Леонид бошчилик килиб, унинг кушинлари душманни Урта Юнонистонга утадиган йулни тусиб турар эдилар.
Леонид уз кушинлари билан икки кун давомида эронликларнинг хужумини кайтариб туради. Аммо фессалиялик бир хоин катта бойлик эвазига Эрон кушинларини тог сукмоклари оркали Юнон кушинининг орка томонига олиб утади. Леонид 300 кишидан иборат спарта жангчилари билан жангга киради. Жанг икки кеча-ю икки кундуз давом этади. Аёвсиз жангда Леонид ва унинг жангчилари кахрамонларча халок буладилар. Эронийлар Урта Юнонистонга бостириб кирадилар ва Афинага якинлашадилар. Афина ахолиси Саламин ороли ва Пелопоннесга кучирилади. Афина Эронийлар томонидан ишгол килиниб, ёндирилади.
Аммо жанг Саламин бугозида давом этиб, Эронийларнинг маглубияти, Юнонларнинг галабаси билан тугайди. Бу маглубиятдан сунг Эронийлар Юнонистондан кетишга мажбур буладилар. Юнон-Эрон уруши тухтаб-тухтаб, М. ав. 449- йилгача давом этиб, Эронийларнинг маглубияти билан якунланади. М. ав. 449- йил Сузада булган “Каллий сулх,и” га биноан Эрон Кичик Осиёдаги куп жойларидан ажралиб, унинг харбий- денгиз флоти Эгей денгизида сузишдан махрум этилади.
М. ав. 465- йили Ксеркс улдирилгач, Эрон тахтига бирин-кетин Артаксеркс I (460-424), Доро II (423-404), Артаксеркс II (404-358), Артаксеркс III (358-336) ва Доро III (336-330) келиб кетадилар.
Бу даврда Эрон кучсизланиб куп улкаларда кузголонлар авж олиб кетади. Бу кузголонларнинг баъзилари шафкатсизлик билан бостирилади. Айни пайтда Кария, Лидия, Киликия, Хиндистон, Хоразм ва бошка мамлакатлар Эрон тобелигидан чикиб кетадилар.
Юнон-македонларнинг шаркка юриши ва Эрон салтанатининг кулаши. М. ав. 336- йили Филипп II улдирилгач, Македония тахтига унинг угли Македониялик Александр утиради. М. ав. 334- йили Македониялик Александр 30 000 пиёда, 5000 отлик аскар ва 160 харбий кемадан иборат куч билан Кичик Осиёга утиб, Эронга уруш эълон килади.
М. ав. 334—332- йиллардаги дахшатли жанглар натижасида Македониялик Александр Кичик Осиё, Киликия, Сурия, Финикия ва Паластин каби давлатларни босиб олади. Исс ёнидаги жангдан сунг Эрон шохи хотин, бола-чакаЦини ташлаб, Марказий Эронга кочиб кетади.
Унинг бутун оиласи Македониялик Александрга асир тушади. Миср Македониялик Александрга урушсиз таслим булади.
М. ав. 331- йил 1- октабрда Гавгамел ёнидаги дахшатли жангда Эрон кушинлари яна тор-мор этилади. Шундан сунг икки дарё оралиги ва унга туташ булган Бобил, Суза, Персепол, Эрон пойтахти Пасаргад Юнон- македон кушинлари томонидан босиб олинади. Доро III колган кушинлари билан Экбатанга чекинади. Македониялик Александр эса Эронийларни таъкиб килиб бораверади. Экбатанга Македониялик Александрни келаётганини эшитган Доро III Бактрияга кочиб кетади. Бактрия сатрапи Бесс уз кариндоши Доро III ни улдириб, узини Артаксеркс IV номи билан Эрон шохи деб эълон килади. Куп утмай Бесс Македониялик Александр томонидан ушланиб каттик кийнокка солиб улдирилади.
М. ав. 329—327- йилларда Македониялик Александр Туроннинг бир кисмини, м.ав. 327-325- йилларда эса Хиндистоннинг гарбий вилоятларини босиб олади. У 325- йили Икки дарё оралигига кайтиб, Бобилни буюк салтанатининг марказига айлантиради. Македониялик Александр буюк салтанатни икки йилдан ошикрок бошкаради. Кадимги дунёнинг бу буюк саркардаси ва шохи тез орада бетоб булиб, ехтимол захарланиб М. ав. 323- йилда вафот этади. Македониялик Александр тузган бу улкан давлат мустахкам эмас эди. Айни пайтда бу давлатни бошкара оладиган Македониялик Алекс Диний эътикод. Эронликларнинг кадимги аждодлари дастлаб тог-у тош, сув, дарахт ва хар хил хайвонларни улуглаганлар. Табакавий жамият давлатлар ташкил топиши муносабати, хужаликнинг ривожлана бориши натижасида эътикодда хам узгаришлар содир була бошлаган. Хусусан эламликлар Пинкер деган худолар онасини улуглаб, унга эътикод килганлар. Уларда Иншушинак Суза шахри хомийси ер ости худоси булган. Нахунт эса куёш ва адолат худоси хисобланган. Эроннинг куп жойларида тотемизм, фетишизм каби ибтидоий дин шакллари узок вактгача сакланиб колган. Мидия подшоси Астиаг даврида зардуштийлик кенг таркала бошлайди.
Бу диннинг асосчиси Зардушт булиб, дин шу кишининг номи билан зардуштийлик деб аталган. Зардуштийлик дини китоби “Авесто” булиб, унда Эрон ва Туронда яшаган халкларнинг тарихи, хужалиги, диний эътикоди ва маданияти хакида куп маълумотлар бор.
Эрон халклари Миср, Бобил, Элам халклари маданиятидан бахраманд булиб, узларига хос маданият яратганлар. Бу динда Ахурамазда яхшилик, хакикат ва одиллик худоси хисобланган. Ахри-Маню эса зулмат, улим ва ёмонлик келтирувчи худо булган экан. Эронийлар эътикодига кура бу икки худо уртасида кураш давом этган.
Эронийлар Митра деган куёш, Анахита деган сув ва хосилдорлик шнунингдек, ёруглик, ой ва шамол худоларига эътикод килганлар. Эрон шохи Ксеркс диний ислохот у+казиб майда худолар, маъбудалар ва дев- париларга эътикод килитттни такиклаган. Ахурамазда эронликларнинг бирдан-бир самовий тангриси деб эълон килинган.
андрзодалар хам йук эди. Шу туфайли бу улкан давлат тез орада парчаланиб, унинг урнида бир канча майда давлатчалар ташкил топди. Уларни Македониялик Александрнинг лашкарбошилари булиб оладилар. Эронда эса Салавкалар давлати ташкил топади. Мисрда Пталомейлар, Кичик Осиёнинг гарбий кисмида Пергам подшолиги карор топади. Бу давлатлар эллик давлатлари номи билан тарихга кирган.



Download 47,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish