Урарту, Қадимги Ўрта ер денгизидаги қадимги давлатлар, Аҳамонийлар (Сосонийлар) ва Қадимги Ҳиндистон давлатлари



Download 47,42 Kb.
bet6/8
Sana23.02.2022
Hajmi47,42 Kb.
#120051
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
маруза-1

ҚАДИМГИ ҲИНДИСТОН

Жанубий Осиёнинг географик урни, табиий шароитлари ва кадимги ахолиси. Жанубий Осиё улкан Осиёнинг жанубидаги Хиндистон ярим ороли, Цейлон, Шри - Ланка, Андамон, Никабур оролларини уз ичига олган кадимги улка. 1955 йилги маълумотларга кура майдони 4, 5 млн км , ахолиси бир миллиарддан ошикрок. Жанубий Осиёда бир неча катта - кичик давлатлар фаолият курсатган.


Санскрит тилидаги ёдгорликларнинг урганилиши, таржима килиниши, нашр этилиши Хиндистоннинг узок утмишини урганишда ва билиб олиш учун асос булди. Хиндистон тарихини урганишга Европа мамлакатларининг купгина университетлари ва олимлари кизикадилар. 1853 йилда К.маркснинг Хиндистонга оид бир канча маколалари босилиб чикади.
ХК асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Хиндистонга бир канча йирик тарихчилар етишиб чикди. Буларга ражендралала Митрини киритиш мумкин. У бир канча махсус асар ёзиш билан бир каторда узининг фаол иштироки билан “Осиё жамияти”да хиндшуносликни ривожланишига катта хисса кушди. У 1885 йилда жамиятнинг биринчи хиндистонлик президенти булди.
Хинд тарих фанининг асосчиларидан бири Р.Г.Бахандаркар (1837­1925) хисобланади. Унинг Хиндистон тарихига оид куплаб асарлари уз ахамиятини хали хам йукотган эмас.
Йирик хинд тарихчиларидан Р.Ч.Даттнинг “Кадимги Хиндистон цивилизациясининг тарихи”(1893) асари хам катта ахамиятга эга. Хиндистон уз мустакиллигини кулга киритганидан кейин турли фанларнинг, шу жумладан тарих фанининг ривожланиши учун кенг йул очилди. Бир канча илгор фикрли тарихчи олимлар етишиб чикиб, Хиндистон тарихини халкон тарзда урганила бошланди. Бунга С.А.Данганинг “Хиндистон ибтидоий жамоадан то уругчилик тузумининг бузилишигача” асари мисол була олади.
Орийлар ва уларнинг Хиндистонга кириб келиши. Уларнинг бир кисми Урта Осиё ва Эрондаги дарё буйларидаги унумдор ерларда яшаб дехкончилик билан шугулланганлар. Орийларнинг бошка кисми эса шу худуднинг дашт ва тог яйловларида яшаб корамол, куй, эчки, от ва туя бокиб чорвачилик билан шугулланганлар. Улар Шаркда ва Жануби - шаркда Кадимги Хиндистои билан чегарадош булишган, улар билан кушничилик килишган. Кадимги хиндлар уларни “орий”, “ория”, Эронийлар эса “айрия “эйраж” деб номлаганлар. Орий атамасининг узбекча таржимаси олижаноб, улугвор, яхши оиладан ва аслзода каби маъноларни англатади.
М. ав. 2 минг йилликнинг урталарида орийларнинг бир кисми Сулаймон, Хиндикуш ва Жанубий Бадахшондан ошиб утиб, Панжоб вилоятини босиб олганлар. Орийлар билан Хиндистоннинг махаллий ахолиси уртасида аёвсиз шиддатли жанглар булган. Бу жанглар хакида “Махабхарата” ва “Рамаяна” достонларида мукаммал маълумот берилган. Панжобга урнашиб олган орийлар корамол — сигир, бука, хукиз, бузок, куй, эчки, от ва туялар бокиб, асосан чорвачилик билан шугуълланганлар. Кейинчалик эса улар Ганг ва Жамна дарёси буйидаги унумдор ерлар, хамда тог яйловларини босиб олганлар. Орийлар келгунича Хиндистонда от булмаган. Улар Хиндистонга узлари билан от, туя ва корамолларнинг алохида янги зотларини олиб келганлар.
Орийлар Хиндистоннинг шимоли-гарбий ва шимолий вилоятларини босиб олиб, аста-сэкинлик билан махаллий хинд кабилалари билан аралашиб кетганлар. Махаллий ахоли орийлардан темирчилик ва темир куроллардан фойдаланишни урганганлар. Темирдан болта, белкурак, омоч тишлари, курол-ярог, аслаха ва хар турли буюмлар ясаганлар. Темир тишли омоч ва бошка темир куроллардан фойдаланиш дехкончилик ва хунармандчиликнинг янада ривожланишига, хужаликдаги бошка тармокларнинг равнак топишига жуда катта туртки берган.
Хиндистонда табакаланишнинг кучайиши. Дехкончилик, хунармандчилик, савдо-сотик ва чорвачиликнинг ривожланиши, натижасида Хиндистон вилоятларида табакаланиш янада кучайган. Ахоли орасидаги мехнаткашларнинг мехнати эвазига бойиб кетган жамоа оксоколлари — рожалар, рухонийлар ва саркардалар ажралиб чикканлар. Дехконлар, хунармандлар, оддий чорвадор ва савдогарлар ахолининг урта табакаЦини ташкил этганлар. Ахоли орасида камбагаллар хам куп булган. Урушда асир тушган бегоналар ва бойлардан карздор булиб колган хиндлар кулларга айлантирилган. Улар кулларни “бегона”, „душман”, деб аташар эди. Рожалар, лашкарбошилар ва рухонийлар оддий кишилар ва кулларни уйлари, далалари, устахоналарида ишлатиб, чорваларини боктирганлар. Оддий кишилар ва куллар мехнати эвазига бойиб олган оксоколлар, лашкарбошилар ва рухонийлар аста-сэкин кулдорларга айлана борганлар. Куллар ва оддий кишиларни итоатда саклаш учун рожа, лашкарбоши ва рухонийлар ихтиёрида куроланган жангчилар, назоратчилар, солик йигувчилар, сокчилар ва бошка хизматчилари булган. Аслзодалар томонидан гунохкор деб хисобланган оддий кишилар ва куллар шафкатсиз судя — козилар томонидан каттик жазоланган.
Рожалар, лашкарбошилар ва рухонийларга хизмат килувчи сокчи, назоратчи куролли жангчи, солик йигувчи, камокхона, судя — козилар жамиятни бошкарувчи ташкилот — давлат тизимига айлана борган.
Рожалар сайлаб куйилган кабила оксоколлари, рахбарларидан аста- секинлик билан хокимлар ва подшоларга айлана борганлар. Эндиликда улар факат уз мол-мулкларинигина эмас, балки хокимиятни, подшоликни хам болалари ва ака-укаларига мерос килиб колдирадиган булганлар.
Шундай килиб, м. ав. I минг йиллик бошларида Хиндистонда подшо бошкарадиган давлатлар кайтадан ташкил топган.

Download 47,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish