Урарту, Қадимги Ўрта ер денгизидаги қадимги давлатлар, Аҳамонийлар (Сосонийлар) ва Қадимги Ҳиндистон давлатлари


Арабистон ярим оролидаги кадимги давлатлар



Download 47,42 Kb.
bet3/8
Sana23.02.2022
Hajmi47,42 Kb.
#120051
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
маруза-1

Арабистон ярим оролидаги кадимги давлатлар.
Арабистон ярим оролининг географик урни ва табиий шароитлари Арабистон ярим ороли - Осиёдаги энг катта ярим ороллардан бири булиб, майдони 3 млн. кв. км ни ташкил этади. Ярим орол гарбда Кизил денгиз, шаркда Эрон ва Омон курфазлари сувлари билан, жанубда эса Адан курфази ва Араб денгизи сувлари билан ювилиб туради. Аслида бу ярим орол Осиёнинг жануби-гарбий кисмига жойлашган.
М. авв. VI асрга келиб Эрон давлати кучайиб атрофдаги мамлакатларни босиб олишга киришади. Бунинг учун Эрон подшолари ярим оролнинг шимолидаги кабилалар ва давлатлар билан якинлашишга харакат киладилар. Эрон шохи Камбиз Мисрга харбий юришга тайёргарлик курар экан, м. авв. 526 йилда Эрон аскарларини араб - набатейлар еридан утишларига рухсат олади. Шартнома кура Эроний аскарлар чулдан утаётган даврларида араблар уларни сув ва озик - овкат билан таъминлашлари керак эди.
Доро I нинг коя ёзувларида Арабистон эронийларнинг тасарруфида булганлиги айтилади. Аммо Геродотга кура “араблар хеч качон эронийлар хукмронлиги остида булмаганлар”. Аммо шимолий араб кабилалари хар йили 1000 талантдан солик тулаб турганлар ва Эрон шохи кушинлари таркибида булганлар. Улар м.ав. IV асрда юнон подшоси Македониялик Александрга карши курашда Эронийлар томонда туриб жанг килишган. (м. ав. IV аср).
Араб кабилалари Македониялик Александрнинг Шаркка юриши даврида Газа шахри учун булган жангда юнон - македонларга карши каттик каршилик курсатганлар. Шаркка юриш тугагач Македониялик Александр араб кабилаларини узига итоат эттиришни режалаштирган эди. Аммо у бу ишни амалга ошира олмай захарланиш ва огир касаллик туфайли 323 йили Бобилдаги уз саройида вафот этади.
Кадимги Элам давлатининг ташкил топиши. М. ав. VI - V минг йилликда Эроннинг жануби - гарбий бурчагида хужалик ривожланиб, хусусий мулк, мулкий тенгсизлик ва табакаланиш жараёни содир булади. М. ав. III минг йиллик бошларида эса у ерда пойтахти Суза булган Элам давлати ташкил топади. Хозирги Эроннинг Карун ва Керхи дарёлари хавзаси м. ав. VI - V минг йилликлардаёк ибтидоий одамлар гавжум булиб яшаган улкалардан бири эди. Бу худуд ахолиси Карун ва Керхи дарёлари, сойлари ва жилгалари хавзасида дастлаб дайдиб юриб, термачилик, овчилик, баликчилик ва сув хайвонларини тутиб еб тирикчилик килганлар. Сунгра эса бу ерда ахоли дастлабки кайр ва лиман дехкончилиги билан шугулланиб, ерни мотига - чопки билан юмшатиб бугдой, арпа, кунжут, тарик ва бошка зироатчилик экинлари экиб хаёт кечирганлар. Улар аста секин кайр ва лиман дехкончилигидан Карун ва Керхи дарё буйларида дастлабки сугорма дехкончиликка утабошлаганлар. Текисликдаги ва тог яйловларидаги утлокларда куй, эчки, корамол, йилки бокканлар. Худудда хунармандчилик ва алмашувга асосоланган савдо - сотик ривож топган. Худадда хусусий мулк, мулкий тенгсизлик, табакаланиш жараёни содир булиб, кабилалар иттифоки шаклланган. М. ав. XXI асргача Шумер ва Аккад давлатларига карам булиб колади.
М. ав. 2230- йилда Элам хукмдори Хита Аккад подшоси Нарам-Суен билан шартнома тузади. Хита “Нарам-Суеннинг душмани менинг душманим, Нарам-Суеннинг дусти эса менинг дустим ” деб эълон килади.
М. ав. ХХП аср бошларида Кутик — Иншушинак Эламни бирлаштириб, уни ягона давлатга айлантиради. Шу вактда Эламга шимолдан гутейлар бостириб кириб, уни узларига тобе килиб оладилар. Ур

  1. сулоласи даврида Элам Месопотамия хукмдорларига тобе этилади. М. ав. ХХ! аср охирида Элам яна кучайиб, мустакилликка эришиб, Урни узига каратади ва Жанубий Шумерни босиб олади. Бобил подшоси Хаммурапи эса эламликларни Шумердан хайдаб чикаради.

  2. М. ав. 1730—1700-йилларда Элам кушинлари Месопотамияга бостириб кириб, Аккадгача булган ерларни босиб оладилар. Х^ аср урталаригача Элам уз мустакиллигини саклаб колади. Кейинчалик Элам бобилликларга тобе булиб колади.

  3. М. ав. 1180- йилда Элам шохи Шутрук — Нахунта I Бобил кушинларини мамлакатдан кувиб чикаради. У Бобилга бостириб кириб бир канча шахарларни босиб олади. У катта улжалар катори хаммурапи конунлари ёзилган тошни хам Сузага олиб келади.

  4. М. ав. 1155—1115- йиллар Элам подшолигининг гуллаган даври хисобланади. М. ав. 1115- йили эламликлар бобилликлардан енгилиб, М. ав. VIII асргача уз мустакиллигини йукотадилар.

  5. М. ав. VIII асрда Элам мустакиллигини кайтадан тиклайди ва Бобил билан иттифок тузиб оссурларга карши кураш бошлайди. М. ав. 720- йили элам кушинлари бобил кушинлари етиб келмасдан олдин Дер якинидаги дахшатли жангда оссур кушинларини тор-мор этадилар. Эламликлар бобилликлар билан иттифок тузиб оссурларга карши узок курашадилар. М. ав. 639- йили Элам оссурлар, 596-йили бобилликлар таъсирида булади. Нихоят м. ав. 549-йили эронийлар уни босиб оладилар. Шу билан мустакил Элам давлати хам бархам топади. Эламда илк давлатлар ташкил топгандан бошлаб ахоли Керхи, Карун дарёлари, катта - кичик сой ва жилгалар буйини узлаштириб сунъий сугоришга асосоланган дехкончилик билан шугулланганлар. Дарё, сой ва жилгалар буйидаги, тоглик улкалардагиулкаларда эса чорвачилик билан шугулланганлар.

  6. Мидия подшолиги. Мидия Эроннинг шимоли-гарбида жойлашган кадимий улкалардан биридир. Бу улкада кадим замонлардан бошлаб мидия кабилалари яшаганлар. М. ав. К асрда Мидия худудида кабилалар иттифокига асосоланган майда давлатчалар мавжуд булиб, кушни оссурлар бу ерга тез-тез хужумлар уюштириб турганлар. Оссурлар мидияликларни талаб, улардан хирож ундирганлар, шахар ва кишлокларга ут куйиб, ахолини киргин барот килиб бир кисмини эса асир килиб хайдаб кетганлар.

  7. М. ав. VIII аср охирида Мидияга киммерийлар, м.ав. VII аср бошларида эса скиф кабилалари бостириб кирганлар. Улар Урмия кули атрофидаги Сакасана вилоятига келиб урнашадилар. Скифлар шу ердан туриб Оссурия ва Урарту устига боскинлар уюштириб турганлар. Скифлар ва киммерийлар мохир чавандоз, уста мерганлар булиб, отлари катта тезликда кетаётган вактда хам душманлари устига ук ёгдириб борар эдилар.

  8. М. ав. 672- йили мидияликлар Каштарити рахбарлигида оссурларга карши кураш бошлаб, уларни Мидиядан хайдаб чикарадилар. Каштарити Мидиядаги майда давлатчаларни бирлаштириб ягона давлат тузишга бел боглайди ва илк Мидия давлатини тузишга эришади.

  9. М. ав. VII аср урталарига келиб Мидия Кадимги Шаркдаги кудратли давлатга айланади. М. ав. 653- йили Мидия шохи Каштарити оссурлар устига кушин тортади. Оссурлар скифларни мидияликларга карши курашга кундирадилар. Мидия кушинлари оссур ва скифларнинг икки томондан берган зарбаларига бардош бера олмай енгилади. Бу жангда Каштарити халок булиб, Мидия М. ав. 653—625- йиллар орасида скифлар таъсирига тушиб колади.

  10. Киаксар ва Астиаг даврида Мидия. М. ав. 625-йили Каштаритининг угли Киаксар Мидия подшоси булгач, скифларни мамлакатдан кувиб чикаради. Киаксар Мидиядаги майда давлатларни катта бирлаштириб, уни кучли салтанатга айлантиради.

  11. М. ав. 614-йили Киаксар кушинлари Оссурияга бостириб кириб унинг пойтахти Ашшурни вайрон киладилар ва талайдилар. Мидияликлар Оссуриядан бехисоб бойлик ва асирлар олиб кайтадилар. Киаксар Бобил подшоси Набопаласар билан харбий иттифок тузиб оссурларга карши жанг бошлайди. М. ав. 612, 609- йилларда Бобил ва Мидия кушинлари оссур кушинларини енгиб Оссуриянинг Ниневия ва Ашшур шахарларини яна вайрон киладилар. Бу маглубиятдан сунг оссур кушинлари гарбга чекинадилар. Оссурлар Миср билан иттифок тузиб, Бобил-Мидия бирлашган кушинига карши курашга отланадилар.


  12. Download 47,42 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish