Унсурлари билан боғлиқлиги каби масалалар ўз ифодасини топган


bet31/45
Sana21.05.2022
Hajmi
#605388
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   45
Bog'liq
Iso Jabborov. O\'zbek xalqi etnografiyasi

к у ё в н и к и г а
ке- 
лин келганда уни ўтдан сакратиш каби сеҳргарлик би- 
лан боғлиқ амаЛ қилинадиган одатлар ҳозир ўз моҳия- 
тини бутунлай йўқотган эмас.
Албатта, анъанавий никоҳ тўйларининг ҳозиргача 
катта харажат талаб қиладиган, баъзан ўринсиз исроф- 
гарчиликларга сабаб бўладиган томонлари ҳам бор. 
Аммо ўзбекларнйнг келин-куёв тўйлари ҳамиша шод- 
хуррамЛик, ёШлик,'тўзаллик, келажак ^ўғрисидаги ёр- 
қин умид ва эзгу орзулар байрами сифатида ўтказилиб 
келинмоқда. Кёлиннинг куёв уйига. тантанали безалган 
никоҳ карвонида, куй садолари остида жозибадор рақс- 
лар билан кириб келишидан иборат гўзал қувончли ма- 
росим никоҳланаётган ёшлар хотирасида абадий қола- 
диган ажойиб воқеадир. 
/'.■
Келиннинг янги оилага қўшилиши ҳам бир неча ўзи- 
га хос иримлар бил.ан ўтказилган. Масалан, унда келин- 
куёвга қизнинг айнйқса янгаси ва бошқа қариндош аёл- 
ларнинг алоҳида эътибор бериши, катта оилалардан бири 
унинг «мурундуқ ёки вакил онаси» қилиб, оиладаги эр- 
какнинг иккинчи бта сифатида тайинланиши ёшларни 
оилавий ҳаёт сирларига ўргатишга қаратилган қадимий 
ажойиб одатлардан ҳисобланади.
Ҳозирги никоҳ тўйй!маросимлари ва ундан кейинги 
оилавий-маиший муносабатлар ўзбек халқининг турму- 
шида жиддий ўзгаришлар рўй бёрганлигидан, 
унинг 
маиший ҳаёти, турмуш тарзй ва ижтимоий онги давр 
талабига жавоб берадиган Даражада замонавийлашиб 
бораётганлигидан далолат беради. Респўбликамизнинг 
мустақиллик шароитида эркаклар билан хотин-қизлар- 
нинг иқтисодий, ҳуқуқий тенглигинй ўрнатиш, шунинг- 
дек, аёлларни камситувчи 
қалин тўлаш, зўрлаб эрга 
бериш, кўп хотинлилик^ ёш қизларнй барвақт турмуш- 
га чиқариш кабй эскилик тартиб ва удумларини ман
www.ziyouz.com kutubxonasi


этадиган қонунларнииг мавжудлиги, яиги конституция 
асосида оилавий-маиший муносабатлар ҳамда демокра- 
тик тартибларни ўрнатиш замона.вий турмуш тарзига 
хос эркин ўзбек оиласининг шаклланишига ижтимоий- 
сиёсий замин яратиб бермоқда.
. Оилавий муносабатларни демократиялаштиришдаги 
муҳим ижтимоий-иқтисодий тадбирлардан бири жамият 
ва оилада хотин-қизлар мавқеининг тубдан ўзгариши- 
дир. Маълумки, илгари феодал-патриархал тузум ҳукм- 
ронЛиқ қилган даврда хотин-қизларни камситувчи, хўр- 
ловчи, ҳақ ҳуқуқини чекловчи ва обрўсизлантирувчи тур- 
лй-туман қонун-қоидалар ва расм-русмлар кўп бўлгаи ва 
улар шариат орқали муқаддаслаштирилган. Ислом ва 
шариат инсоннинг туғилишидан то умрининг охиригача 
бутун ҳаётини ўз измига қаратиб, оила, никоҳ, ажралиш, 
мерос, ҳуқуқ, жазо тартибларини ва бошқа иқир-чикир- 
ларни ақидалар орқали «муқаддас»лаштирган. Шариат- 
да ҳар бир мусулмонга еб-ичишдан ётиш-туриш (ҳатто 
эр-хотин орасидаги интим 
муносабатлар ҳам) гача 
қоидалаб кўрсатилган, айииқса куёв томонни улуғлаб» 
аёл томоининг ҳуқуқи анча камситилган, қайнона, 
қайнота ҳамда келин орасида.ги муносабатлар патри- 
архал тартибларга бўйсуидирилган. Барча аёллар, иж- 
тимоий мавқеидан қатъи назар, юридик жиҳатдан 
ҳуқуқлари чекланган, моддий жиҳатдан эркаклар (ота 
ёки эр)га қарам бўлган. Айрим оилаларда ҳозиргача 
сақланиб келаётган тамагирлик, молпарастлик, инсрфсиз- 
лик, порахўрлик, беандишалик ва бошқа салбий ҳолат- 
лар оилавий-маиший турмушга доғ тушириб, аёллар 
аҳволини ёмонлаштириб келаётган омиллардандир.
Урта Осие халқлари, шу жумладан ўзбекларда ҳам 
хотин-қизларнинг ижтимоий меҳнат ва ишлаб чиқариш- 
га жалб қилиниб, эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўли- 
ши уларнинг жамиятдаги ўрнининг юксак 
даражага 
кўтарганлигидан далолат беради. Ҳозир, масалан, Уз- 
бекистонда халқ маорифи соҳасида 58 фоиз, маданият 
соҳасида 61 фоиз, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъ- 
минотда 70 фоиз аёллар фаолИят кўрсатмоқда. Улар- 
нинг 
100 фоизи саводли бўлибгина қолмай, фаи ва 
санъатда, маъмурий ва маданий ташкилотларда фаол 
хизмат қилиб келмоқдалар. Аёллариинг оиладаги мав- 
қеининг ўзгариши уларнинг даромади билан ҳам боғ- 
лиқ. Этносоциологик тадқиқотларга қараганда, ўзбек 
қишлоқларида яшовчи оилаларда .20 ф °из аёллар эр-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ларидан кўпроқ маош олмоқдалар. Демак, анча оила- 
ларда оила бюджетига аёллар ҳам хўжайинлик қил- 
моқда.
Янги оилавий муносабатларнинг яна бир ижобий 
томони отанинг тўла ҳукмдорлйги чекланиб, оила аъзо- 
ларй ўртасида адолатли меҳнат тақсимотининг ўрна- 
'тилиши, уй-рўзғор ишларининг зр-хотин орасида тўғри 
йўлга қўйилиши, 
бола тарбиясида икки томонлама 
фаол иштирок қилиш кабилардир. Узбекистонда ўтка- 
зилган этносоциологик тадқиқотларга биноан (М. Бик- 
жанова, Ф. Арипов, Н. П. Лобачева ва ҳ. к.) ҳозирги 
оила бошлиғи даставвал маслаҳатчи, тарбиячи ва ёр- 
дамчидир. Масалан, илгари у авторитар оила тузуми 
тартиби асосида барча масалаларни фақат 
ўзи ҳал 
қилган бўлса, энди кўпинча оилавий муаммолар, шу 
жумладаи бюджет масаласи ҳам эндиликда хотини ва 
катта оила аъзолари билан бамаслаҳат ҳал қилинади. 
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қишлоқдаги ўзбек ои- 
лаларинйиг 51,7 фоизида эр уй хўжалигида ва бола 
тарбиясиДа хотинига 
ёрдам беради, 21 фоиз оилада 
вазифалар тенг бўлинган, фақат 6,5 фоиз оилаларда 
эри хотинига ёрдам бермайди. Бўлинмаган мураккаб 
ва кўп болали оилаларда уй-рўзғор ишлари кўп бўлиб, 
улар барча оила аъзолари орасида тенг тақсим қили- 
нади. Бундай оилаларда яқин қавму қариндошлар ҳам 
хўжаликка ёрдамлашйб туради. Биргалйкда овқатла- 
ниш (ота-бола, эр-хотин бўлинмасидан, аммо анъана- 
вий ҳурматинй сақлаган ҳолда), оила аъзоларн ўрта- 
сида «сиз-бизнинг» 
сақланиши 
ва ўзаро ҳамкорлиқ 
кабилар ўзбек оилаларининг ҳозирги даврдаги қиёфаси- 
дир.
Албатта, ўмумий инсоний қадриятлардан ташқари 
ҳар бир ўзбек оиласида ўз миллатига ва этник хусусия- 
тига қараб бошқаларга ёт бўлган маҳаллий урф-одат 
ва расм-русмлар ҳозиргача сақланиб, баъзан янги ои- 
лаларга салбий таъсир қиладиган томонларй ҳам уч- 
райди. Бундай ҳолат айниқса қишлоқ хўжалигида меха- 
-низациянинг камлигидан, меҳнатнинг оғирлигидаи, уй- 
рўзғор ишларининг такомиллаштирилмаганидан келиб 
чиқади. Бола-чақа ишларининг ёмон йўлга қўйилиши, 
турмуш ■
маданиятининг ҳалйгача анча пастлиги ўзбёк 
оилаларида мураккаб, баъзан зиддиятли аҳволни яра- 
-тиши ва шу асосда айрим пайтларда фожиали оқибат- 
ларга олиб келиши мумкин.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Узбек оилаларининг энг ажойиб тарихий анъанала- 
ридан бола тарбияси алоҳида ўринни эгаллайди. Маъ- 
лумки, бола тарбияси оиланинг бош вазифаси ҳисобла- 
иади ва бу вазифа нафақат оилада, балки ижтимоий 
жиҳатдан энг муҳим бўлганлиги туфайли давлат ва жа- 
моатчилик томонидан ҳам фаол бажарилиб келинган 
ва келинмоқда. Афсуски, бу масалага тадқиқотчилар 
кам эътибор бериб келганлар, унга фақат расмиятчи- 
лик билан қаралган, холос. Ваҳоланки, этнопедагогика 
ва этносодиология жиҳатдан 
ёндашиб бола тарбияси 
муаммоларини чуқур тадқиқ қилиш энг олижаноб ва 
муҳим вазифалардан биридир. Ҳозирги даврда оила ва 
оилавий муносабатларда 
демократик 
тартибларнинг 
ўрнатилишини, оила аъзолар орасидаги, айниқса ота- 
она ва болалар, бобо-момолар: ва авлодлар, ака-ука ва 
опа-сингиллар орасидаги анъанавий муносабатларни ўр- 
ганиш ниҳоятда долзарб ва фойдали вазифа деса бў- 
лади. Қадимдан ўзбекларда. ёшига, жинсига ва табиа- 
тига қараб бола тарбиясига алоҳида эътибор берилган. 
Масалан, ўғил болаларга ёшлигидан оталар уруғининг 
давомчиси, меросхўри, оила ор-номуси ва 
ифтихори. 
ҳимоячиси, қизларга нисбатан устун турадиган эркак- 
лик фазилатларини онгйга сингдириб, қизларга эса бў- 
лажак она ва уй бекасй вазифасини адо этувчи шахс 
сифатида тарбия беришган. Аста-секин вояга етиши би- 
лан ўғил бола ота таъсирида, қиз бола она таъсирида 
муайян тартибларга ўргатила бошланган. Одат бўйича 
болалар 6—7 ёшидан меҳнатга ўргатилиб, даставвал 
енгил ишларни, 10—12 ёшидан бошлаб оғир хўжалик 
ишларини баждра бошлаганлар. Бола тарбиясига ота- 
она ва жамоатчилик алоҳида эътибор берган, айниқса 
уларнинг одоб-икромли бўлиши кўпчиликнинг диққат- 
марказида турган.
Оила, мактаб, дам олиш пайтлари болаларнинг ўз- 
аро яқинлашиши ва жипслашиши учун қулай шароит 
яратйб беради. Уларнинг ахлоқий жиҳатдан камол то- 
пишида, ўзаро дўстона ва биродарлик муносабатларини 
мустаҳкамлашда, ота-она ва катталарга ҳурмат ва меҳр- 
муҳаббат туйғуларини уйғотишда, кичкина болаларни 
катта болаларга қараб тарбиялашда-ва бошқа одоб- 
икром масалаларида ҳозиргача маҳалла 
ёки қишлоқ 
жамоачилиги томонидан назоратда бўлиш ўзбекхалқи- 
нинг энг ажойиб анъаналаридан. Шунинг учун ҳам бо- 
ланинг туғилишидан (фарзанд тўйи, бешик тўйи, суннат 
224
www.ziyouz.com kutubxonasi


тўйи) то уйланишигача (унаштириш, фотиҳа қилиш, 
никоҳ тўйи) бўлган барча удумларнинг бевосита жа- 
моатчилик иштирокида 
ўтказилиши этник 
гуруҳлар 
ўртасида энг зарур бўлган мшмий бирликни мустаҳ- 
камлашга хизмат қилади. Кейинги вақтларда деярли 
барча оилаларда оила аъзоларининг туғилган ку.нини, 
янги йилни нишонлаш, ўрта мактаб ёки олий ўқув Юр- 
тини тугатиш, мукофот олиш ёки диссертация ҳимоя 
қилиш ва бошқа оилавий хурсандчиликлар муносабати 
билан зиёфат бериш расм бўлди.
Жамоатчиликнинг фаол иштироки билан ўтказила- 
диган яна бир қадимий урф-одат дафн маросимидир. 
Ҳозиргача маҳаллий этнослар, шу жумладан ўзбеклар- 
да жамоачшшк анъаналарининг сақланиб қодиши на- 
фақат тўйларда, балки ўлим ва у билан боғлиқ маро- 
симларни ўтказишда бошига мусибат тушган оилага 
ҳам моддий, ҳам маънавий (руҳий) енгиллик туғдира- 
ди. Инсон қадимий даврдан ўзининг оғир кунларида 
мадад истаб қавму қариндош ва дўсту биродарлари- 
нинг ёрдамига муҳтож. Маълумки, ўзбеклар имконияти 
борича бир-бирига яқин жойда уи-жой қуришни, қавму 
қариндошлар ёнма-ён жойлашишни одат қилиб келган- 
лар. Шунинг учун ҳам ҳозиргача узоқ ўтмишдан қолган 
қавму қариндош (патронимия)лар гуруҳлари кўп жой- 
да сақланиб келмоқда. Бундай ҳолат айниқса оилавий- 
маиший урф-одат ва маросимларни ўтказишда кат-та 
роль ўйнайди. Айниқса дафн маросимини ўтказиш кўп 
одамларнинг иштироки билан маҳаллачилик ва қавму 
қариндошлик анъаналарига таянади.
Дафн маросими . асосан ўзининг. қадимий кўриниш- 
ларини сақлаб қолса-да, у ислом дини 
қоидаларига 
амал қилинган ҳолда ўтказилади. Асли бундай урф-одат- 
лар ниҳоятда мураккаблашган турли удумлар ва 
иримлардан иборат бўлиб, унинг илдизи ибтидоий ани- 
мистик тасаввурларга бориб тақалади. Ҳозиргача амал 
қилинадиган марҳумнинг учи, қирқи, 
баъзи ерларда 
юзи, йили билан боғлиқ ва бошқа кўпдан-кўп расм- 
русмлар, айниқса ҳар хил худойилар энг ибтидоий ди- 
ний тасаввурларни ўзида мужассамлаштирган. Кейин- 
ги вақтларда аҳоли ўртасида янги дафн этиш маросими 
жорий этилиб, фуқаролик митинги (йиғиливди) ни ўтка- 
зиш, меҳнат жамоаси, жамоатчилик вакиллари ва дўсту 
биродарларнинг таъзия нутқи, марҳумнинг хотирасини 
абадийлаштириш, қабр тоши ўрнатиш кабилар билан
www.ziyouz.com kutubxonasi


бирга ҳамма жойда жаноза ўқиш одати сақланган.
Умумхалқ байрамлари ва сайиллари ҳам, ижтимоий 
характердаги турли тадбирлар ва тантаналар ҳам ай- 
рим оила ва унинг аъзоларининг фаол иштироки билан 
ўтиши уларнинг жамият олдидаги бурчи ва вазифасини 
англаб олишга, масъулияти ва тартиб-қоидаларни мус- 
таҳкамлашга хизмат қилади. Барча оилаларда байрам 
ва 
маросимларга олдиндан 
тайёргарлик 
кўрилади, 
баъзи оила аъзолари янги сарпо-кийимлар киядилар, 
совға-саломлар инъом қилинади. Барча оилавий-маиший 
маросимлар ўзининг қуйноқлиги, тантанаво.рлиги, ранг- 
баранглиги, гўзаллиги, маънавий мазмундорлиги ва эс- 
тетик таъсирчанлиги билан" кишиларни руҳий жиҳатдан 
доим рағбатлаитириб, миллий маданият ва маиший 
турмушни бойитиб келган. 
:

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish