дисксимон ва бирюзали
рутушланган кремний
, сланец, кварцит ва обсидиаат кашф қилинган. Бу
даврга келиб неклеус
куракча, ўткир тиғли қиргич ва пичоқлар
кенг
муомилада бўлади. Мустье даври ибтидоий одамлари эндиликда
ёғоч ва
суякларга
ишлов бериб улардан қурол сифатида фойдалана бошлашади.
Сўнги палеолит даври кишилик жамиятининг муҳим босқичлардан
бири бўлиб, мил. авв. 40/35 – 12 минг йилликлар билан даврлаштирилади.
Археология фанида бу даврни учта Ориньяк, Солютре ва Мадлен
каби
маданиятларга ажратилади. Бу уч маданиятнинг бир-биридан фарқи тош
қуролларнинг ишланиш технологияси ва бошқа кашфиётларнинг пайдо
бўлиши билан фарқланади. Масалан, Ориньяк маданияти ёки даврида
(Франциядаги (Юқори Гаронна департаменти) Ориньяк (Aurignac) ғори
номидан олинган) тасвирий санъатнинг энг қадимги тури ҳайкалтарошлик
пайдо бўлган. Ориняк маданиятининг илк даврида ёрма техника
такомиллашган. Мадлен маданияти даврига (мил. ав. тахм. 15—8
мингйилликлар, Франциядаги Ла-Мадлен (La Madeleine) ғори номи билан
аталган) тош кескичлар, суяк ва шохдан ясалган меҳнат қуроллари, ғор
деворларига солинган суратлар, суяк ўймакорлиги ва бошқалар пайдо
бўлади.
Умуман бу даврда замонавий қиёфадаги одамлар-
homa sapiens sapiens
,
яъни
краманьон
туридаги одамларнинг шаклланиши билан антропогонез
жараёни ниҳоясига етади. Кишилик жамияти тараққиётидаги бундай муҳим
ўзгариш уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги дастлабки туб
бурилиш даврининг бошланиши ҳисобланарди.
Онгли одамнинг пайдо бўлиши жамият ҳаётининг барча соҳаларида
муҳим ўзгариш ва янгиликларнинг содир бўлиши билан давом этади.
Моддий маданият ўзгаришларидан тошга ишлов беришнинг
призма
техникаси пайдо бўлади. Призма шаклли нуклеуслардан юпқа ва узунроқ
165
тош бўлакларини (пластинка) кўчириб олиш қулай бўлиб, илгаргига тош
қуролларга нисбатан тиғи ўткир ва ихчам тош қуролларини ясаш
имкониятини яратади. Призмасимон нуклеуслардан синдириб олинган тош
бўлакларга кўпинча иккиламчи ишлов бериш-ретушлашга зарурат қолмайди.
Сўнги палеолитда меҳнат қуроллардан тош болта ва тешалар ҳам
ихтиро қилинди.Тош болта ва тешалар асосан дарё тошларидан ясалиб,
уларга тахтадан дасталар ясашган. Бу даврнинг ихтиро қилинган муҳим ов
қуроллардан бири найзадир. Найзалар ўткир тиғга эга бўлиб, узун новда
чўпига бириктирилган. Бу найзалар ов жараёнида ўта қулай бўлган.
Тош болталар
166
Теша
Найза учи
Сўнги палеолит даврининг сўнгига келиб Ибтидоий кишиларнинг
сунъий уй-жойларни қуриш амалиётини ўзлаштирди. Натижада уларнинг
яшаш шароитлари яхшиланиб борди. Ибтидоий кишилар энди фақат тоғ ва
тоғ олди ҳудудларида яшаб қолмасдан кенг водийлар бўйлаб тарқала
бошлади. Албатта, дастлабки уй-жойлар чайла шаклларда қурилиб, уларнинг
қолдиқлари бугунги кунгача ёетиб келмаган.
167
Дастлабки ибтидоий уй-жойлар реконструкцияси
Сўнги палеолит даврининг яна бир ихтироларидан бири ибтидоий
санъатнинг тасвирий санъат турининг кашф қилинганини улар яшаган ғор
маконларда ўз исботини топган. Бундай ғор маконларга Франциядаги Ласко
ғорини мисол қилиш мумкин.
168
Ибтидоий тасвир
Do'stlaringiz bilan baham: |