Университети



Download 2,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/156
Sana25.03.2022
Hajmi2,52 Mb.
#508843
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   156
Bog'liq
CHOPPER

 
Микролит тош қуроллар 
 
Ўқ-ёй 
Мезолит даври табиий-геогафик ўзгаришлари ибтидоий давр 
кишиларининг турмуш тарзини кескин ўзгаришига олиб келади. Жамоа 
аъзолари маҳаллий ҳудудларда тарқаган фауна ва флораси хусусиятларидан 
келиб чиқиб ўзлаштирувчи хўжалик шаклларини ташкил этишиб, бу соҳада 
маълум ихтисослашишни келтириб чиқарган. Натижада ибтидоий 
аждодларимиз овчилик, балиқчилик ва термачилик ёки уларнинг икки тури 
билан шуғулланиб кун кечиришган. 
Дуккакли ўсимликларни термачлашга асосланган қабилалар бошоқли 
ўсимликларни маданишлаштириш, овчи қабилалар эса ёввойи ҳайвонларни 
хонакилаштириб, охир оқибат илк ишлаб чиқариш-деҳқончилик ва 
чорвачилик шаклларининг вужудга келишига замин яратишган. Бу жараён 
нисбатан илгарироқ мезолит даврининг ўрталарида 
Яқин ва Ўрта Шарқ 
ҳудудларида содир бўлган. 
Микролит 
тошлардан 
камон 
ўқларининг, 
йирикроқ 
тош 
учриндиларидан эса найзанинг учига қадама сифатида фойдаланилган. 
Кишилар тери, суяк ва ёғочларга ишлов бериш, чиғаноқ ва тошлардан 


171 
тақинчоқлар ясаш, ишлов берилган терилардан кийим-кечак тикиш каби уй 
ишларини бажарганликларидан далолат берадиган ашёви даллилар учрайди. 
Неолит (нео... ва юн. lithos — тош) — янги тош даври, тош даврининг 
сўнгги босқичи. Осиё ва Европа минтақаларида қайд этилган ва қазиб 
ўрганилган. Неолит даври осори атиқаларининг аксарияти мил. ав. 6—3-минг 
йилликлар билан саналади. Тош даврининг бу янги босқичи қарийб 3 минг 
йил давом этган. Неолит даврида одамзоднинг турмуш тарзи ва иқтисодий 
ҳаётида бир қатор йирик туб ўзгаришлар содир бўлади. Овчилик ва 
теримчилик каби табиатга боқим ҳаётий машғулотлар негизида ибтидоий 
деҳқончилик ва хонаки чорвачилик юзага келиб, кишилик тарихида илк бор 
дастлабки ишлаб чиқарувчи хўжаликларга асос солинди. Неолит одамининг 
хўжалик ҳаётидаги тараққиёт тақозоси билан сополдан идиш-товоқлар 
ясалиб илк кулоллик, суяк ва ҳайвон шохларидан дук, игна, бигиз ва урчуқ 
тошлар ҳамда оддийгина ёғоч дастгоҳлари ясалиб, ип йигириш, балиқ ови 
тўрларини тўқиш ва хонаки тўқимачилик юзага келади. Чакмоктошлардан 
турли хил майда ва йирик махсус (ўқ-ёй ва найза пайконлари, парма, пона, 
арра, болта, ўроқ, ўроқранда) қурол ва асбоблар ясалиб, тош қуроллар ясаш 
услубияти такомиллашди. Тош қуроллардан кенг фойдаланилди. Тош 
болталарни пармалаб дастага ўрнатиш, силлиқлаб тиғини чиқариш, синган 
сопол идишларни чегалаш, мунчоқ ва турли тошлардан ясалган маржонларни 
ипга ўтказиб шодалаш учун пармалаш каби техник усуллар кашф этилди. 
Тош болта, пона, ўроқ, ўрокранда, арра, чопқилар каби хўжалик қуроллари 
воситасида деҳқончиликдан ташқари, синчкори чайла ва кулбалар каби турар 
жойлар барпо этилиб, қайиқлар ясалади. Неолит одамининг меҳнат 
фаолиятидаги ўзгаришлар, хўжалик ҳаётида юзага келган ихтиролар туфайли 
бу тарихий боскич, фанда «Неолит инқилоби» деб аталди. Бу босқич 
давомида она уруғдошлиги тизимлари камол топди. Ибтидоий деҳқончилик 
ва чорвачиликка асос солинди, кулоллик ва тўқимачилик каби касб-ҳунарлар 
кашф этилиб, ота уруғдошлигига ўтиш учун замин яратилди. 


172 
Бироқ, табиий географик шароитларнинг тақозоси билан Неолит 
кабилаларининг турмуш тарзи турли минтақаларда ҳар хил кечди. Шу 
боисдан ҳар хил ҳудудда ўзига хос неолит даврининг турли хил маданияти 
шаклланди. Ибтидоий деққончилик ва хонаки чорвачиликка асосланган 
маданий хаёт Яқин Шарқ мамлакатлари (Миср, Ирок, ва Эрон) ҳудудларида 
мил. ав. 6—4-минг йилликлардаёқ қадимги деҳқончилик ўлкаларида тош 
тишли қадама ўроқ, тош ҳовонча ва суякдан ясалган кертма кетмончалардан 
фойдаланилиб, арпа, жайдари буғдой, тариқ, ловия ва шоли каби бошоқли 
ўсимликлар маданийлаштирилди, гувалалардан уйлар бино қилиниб, аввал 
қўлда, сўнгра қўл чархида гулдор сопол идишлар ва аёл ҳайкалчалари ясалди. 
Мил. ав. 6—3-минг йилликларда Ўрта Осиёда истиқомат қилган қабила 
ва жамоалар 2 йўналишда ривож топди. Масалан, унинг жанубий-ғарбий 
ҳудудларида неолит даври жамоалари илк деҳқончилик ва хонаки 
чорвачилик (эчки, қўй ва қорамол) билан шуғулланган бўлсалар, унинг 
шимолий ва шимолий-шарқий ҳудудларида эса бу даврда одамлар овчилик ва 
балиқ овлаш билан кун кечирадилар. 
Неолит даврининг ўтрок, илк қишлоқ харобалари дастлаб 
Туркманистоннинг Копетдоғ этакларида топилган. Бундай ёдгорликлар 
Жойтун маданияти номи билан аталган. Қадама тишли ўроқ, пичоқ, суякдан 
ясалган игна, бигиз ҳамда турли рангли тасвирлар туширилган сопол идиш 
бўлаклари топилган. Бу илк зироаткор қишлоқда 150-180 нафар деҳқончилик, 
чорвачилик ва қисман овчилик билан кун кечирган ўтроқ қишлоқ жамоаси 
яшаган. Хўжаликда аёллар, айниқса, оналарнинг мавқеи кучли бўлган. 
Чунки, бу даврда она уруғдошлиги муносабатлари кенгайиб, ундан кичик 
жуфт оилалар ажралиб чиқа бошлаган тарихий босқич қарор топган. 
Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларида ўтроқ деҳқончилик ва 
чорвачилик қарор топиб, ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклланаётган замонда, 
унинг шимолий ва шарқий қисмида жойлашган кенг даштликлар ва 
тоғликларда овчи ва балиқчи, овчи ва термачи қабилалари яшардилар. Мил. 


173 
ав. 5—3 минг йилликларда Амударё, Сирдарё ва Зарафшон хавзалари ва 
улардан шимолда яшаган овчи-балиқчи қабилаларнинг турар жой 
қолдиқлари дастлаб қадимги Хоразм ерларида топиб ўрганилди. Бу 
ёдгорликлар фанда Калтаминор маданияти номини олган. Жонбос 4 
ёдгорлигидан улкан чайла қолдиклари кавлаб очилган. Унинг майдони 300 
кв.м га тенг. Унда 100— 120 нафарли уруғ жамоасининг балиқчи-овчилари 
истиқомат қилган. Қайд этилган ёғоч ва қамиш қолдиқларига қараганда 
чайла кўп устунли, япалоқроқ шаклда бўлиб, томи қамиш билан ёпилган. 
Унда битта катта ва унинг атрофида 20 дан ортиқ майдароқ ўчоқ ўринлари 
қайд этилган. Ўчокдар гирдидан ва чайладан балиқ, тўнғиз, жайрон, буғу, 
қуш суяклари, тухум пўчоқлари ҳамда тош қуроллар, сопол парчалари 
топилган. 
Калтаминор маданиятига мансуб ёдгорликлар Зарафшон водийсининг 
қуйи оқимидан ҳам топиб ўрганилган. Дарвозақирликлар чайласи номи 
билан юритилган бу ёдгорликдаги чайла тўғри бурчакли тўртбурчак шакдда 
қурилган. Саҳнининг узунлиги 11,6 м, кенглиги 7 м, майдони 81,5 кв.м га 
тенг. Унда 30—35 нафардан иборат овчи ва балиқчилар жамоаси истиқомат 
қилган. Чайла ташқарисида бир қанча ўчоқ ўринлари қайд қилиниб, ундан 
чақмоқтош қуроллар (ўқ-ёй пайконлари, ўроқ, ранда, кескич, қирғич, тешгич, 
сўзан, парма ва болта), сопол идиш бўлаклари, балиқ, парранда ва ёввойи 
ҳайвон суяклари топилади. 
Деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликлари ҳамда ўтроқ ҳаёт билан 
боғлиқ турли хилдаги касб-ҳунарларнинг кенгайиб бориши оқибатида 
чақмоқтошга бўлган талаб ошади. Шу боисдан тоғ ва тоғ олди ҳудудларида 
яшовчи қабилалар жамоасида тоғлардан юқори сифатли хом ашё конларини 
излаб топиш ва улардан чақмоқтош қазиб олувчи кончилар гуруҳи пайдо 
бўлади. Хом ашё, даставвал тоғ юзасига чиқиб қолган тош харсангларидан 
синдириб олинган, сўнгра қазиб чиқарилган. Бунинг учун ўра ва лаҳмлар 
кавланиб, конлар барпо этилган. Бундай шахтали неолит даври конларидан 


174 
бири Навоий вилоятининг Учтут қишлоғи яқинида топиб текширилган (мил. 
ав. 5—3-минг йилликларга мансубдир.). Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистон 
ҳудудида бундан 5—7 минг йил муқаддам илк бор кон саноатига асос 
солингани маълум бўлди. Неолит даври шахталари Англия, Франция, Кения, 
Швеция, Германия ва Белоруссия каби ҳудудларида хам ўрганилган. Неолит 
даврининг охирида одамлар металлдан, дастлаб мисдан ҳар хил тақинчоқлар, 
буюм ва қуроллар ишлашни ўрганиб оладилар. 
Неолит даврида тошга ишлов бериш янада такомиллашган ва
мукаммал усуллари вужудга келиб, уларнинг тури ва сони янада кўпаяди. Бу 

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish