Қирғичлар
Ўрта палеолит даври мил. авв. 120/100-40/35 минг йилликлар билан
даврлаштирилиб, археология фанида мустье маданияти деб аталади. Мустье
маданияти ёки мустье даври — илк палеолит даврининг энг сўнгги
маданияти (мил. ав. 120—40 минг йиллик) босқичи. 19-асрнинг 60-йилларида
163
француз археологи Г. Мортилье Франциянинг жанубий-ғарбидаги Ле-Мустье
(Le Moustier) ғоридан суяк ва тош қуроллар топганлиги учун шу ном билан
юритилади. Бу даврда яшаган одамлар неандерталлар номи билан фанга
кирган. Мустье маданияти учун гардишсимон нуклеус ва 3 бурчакли тош
парракчалар хос бўлиб, улар ёғоч йўниш, ишлаш, кийим ва қурол тайёрлашда
ишлатилган. Мустье даврида найзасимон тош қурол, ўроқ, ранда, қумтош ёки
оҳактошдан ясалган шарлар, мустье маданиятининг охирида эса кескич
асбоблар — қирғич, пичоқ ҳамда суяк қуроллар пайдо бўлган. Мустье
даврида одамнинг жисмонии қиёфаси такомиллаша борган. Қадимги одам
(питекантроп ва синантроп) ўзгариб, ҳозирги типдаги одамга яқинроқ бўлган
неандерталь шаклига киради. Бу одам миясида нутқ маркази юзага келади
ҳамда унинг жисмонии қиёфаси ўзгара боради, бу унинг иш вақтида эркин
ҳаракат қилишини таъминлайди. Оловни сақлаб қўйишдан уни ишқалаш
йўли билан ҳосил қилишга ўтилиши мустье даврининг муҳим ютуғидир.
Тошни
ишлашда
леваллуа
техникасидан
фойдаланилган.
Мустье
маданиятида ғор ва очиқ манзилгохларда неандерталь одамлар яшаб, мамонт,
айиқ, шимол буғуси каби ҳайвонларни овлаб, истеъмол қилишган ҳамда
теримчилик билан шуғулланган. Мустье даври қароргоҳларида ўчоқ, куйган
суяк ва кабрлар учрайди. Қабрлар ва улардан топилган буюмлар дафн
маросимларида диний эътиқодлар турила бошлаганини кўрсатади. Мустье
маданияти ёдгорликлари Европа, Африка, Яқин Шарқда, Россиянинг Европа
қисмида, Кавказ, Ўрта Осиё ва Қозоғистонда топиб текширилган.
Ўзбекистонда — Сурхондарё (Тешиктош ғори), Самарканд (Омонқўтон ғори,
Қўтирбулоқ макони, Зирабулоқ, Хўжамазгил макони), Тошкент вилояти
(Обираҳмат ғори, Кўлбулоқ макони, Хўжакент макони, Палтов), Фарғона
водийси (Қалъача маконлари, Сўх дарёсидаги маконлар), Навоий вилояти
(Учтут)да мустье маданияти ёдгорликлари топилган ва текширилган.
Ҳозирги вақтда Ўрта Осиёда неандерталь замондошлари яшаган маконлар 90
дан ортиқ жойда учратилган.
164
Мустье даврининг технологик кашфиётларини хулоса сифатида
айтадиган бўлсак, ибтидоий тош қуроллардан
Do'stlaringiz bilan baham: |