Фермер хўжалигида бизнес режа ва уни тузиш йўллари
Фермер хўжаликлари мустақил юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлар сифатида кам харажатлар ҳисобига бозоргир, сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириб, даромади миқдорини оширишни асосий вазифа даражасига кўтариши лозим. Харажатларни камайтиришнинг бирдан-бир тўғри йўли бу етиштирилаётган маҳсулот бирлиги, экин майдонлари ёки чорва моллари бош сони ҳисобига сарфланаётган меҳнат ва моддий-техник ресурслар миқдорини камайтиришни йўлга қўйишдир.
Фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқиладиган бизнес режалар ушбу меъёрларга асосланиши лозим.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун талаб этиладиган меҳнат ва моддий харажатлар меъёрлари ишлаб чиқилган бўлиб, улар маълум ҳосилдорлик кўрсаткичларига боғланган ва ҳосилдорлик ўзгариши билан сарф харажатлар миқдори ҳам ўзгариши мумкин.
Ҳосилдорликнинг ўзгаришига ўғитлар, меҳнат сарфи, ёқилғи миқдори таъсир этса, бир гектарга сарфланадиган уруғлик миқдорига таъсир этмаслиги мумкин.
10.3.1-жадвал . Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун бир гектар ерга сарфланадиган меҳнат ва моддий харажатлар меъёрлари
|
|
Дон
|
42
|
134
|
220
|
164
|
420
|
210
|
147
|
63
|
Шу жумладан, ғалла
|
42
|
134
|
220
|
164
|
420
|
210
|
147
|
63
|
Пахта
|
27
|
964
|
45
|
340
|
485
|
220
|
155
|
110
|
Картошка
|
120
|
900
|
4000
|
325
|
240
|
110
|
75
|
55
|
Сабзавот
|
220
|
1680
|
20
|
200
|
285
|
135
|
95
|
55
|
Мева
|
40
|
800
|
х
|
263
|
270
|
120
|
85
|
65
|
Узум
|
40
|
2000
|
х
|
333
|
295
|
135
|
90
|
70
|
Беда
|
120
|
123
|
16
|
294
|
240
|
100
|
90
|
50
|
Макка силос
|
300
|
46
|
40
|
250
|
330
|
150
|
105
|
75
|
Жами
|
х
|
629
|
х
|
291
|
х
|
х
|
х
|
х
|
Фермер хўжаликларига маҳсулот етиштириш ва экинларни парваришлаш бўйича ишлаб чиқилган харажатлар меъёрларини мажбурий эмас, балки тавсия сифатида қараш лозим, чунки фермернинг моддий ва меҳнат харажатлари меъёридан ортиб, маҳсулот таннархи ошиб кетиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 24 июндаги 317-сонли Қарори ва Республика Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлигини 1997 йил 28 июнь 186-сонли
«1998-2000 йилларда пахта, бошоқли дон экинлари, шоли ва картошка экинлари майдони тўғрисида»ги Буйруғига ва вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари томонидан хўжаликларга етказиладиган топшириқлар асосида ҳамда қолган экин турларини экишда хўжаликларнинг ўзлари бозор талабларини ўрганган ҳолда, талаб этиладиган майдонларни белгилашлари, ҳосилдорлиги ўртача 3-йилликдан кам бўлмаган миқдорда белгилаб, тўлдирилади.
Меҳнат ва моддий харажатлар меъёри – меҳнат сарфи (киши/соат), уруғ, ёқилғи мойлаш материаллари ва минерал ўғит Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи
ўринбосари томонидан 1997 йил 7 апрел 11/48-81-сонли хати билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришга талаб этиладиган меҳнат ва моддий ресурслар меъёрлари» нинг 1, 6, 9, 10, 38 – жадвалларида белгиланган ҳосилдорлигига тегишли меъёрлардан олиб қўйилади.
№1 жадвални тўлдириш учун хўжаликларда экин турлари бўйича, тупроқларнинг хусусиятларига кўра эса минерал ва маданий ўғитларнинг аниқ ҳисоб-китоби бўлиши ва иш ҳисоб-китоблар асосида хўжалик бўйича ҳар бир экин экиладиган майдон тупроғининг хусусиятларига кўра эса минерал ва маданий ўғитларнинг аниқ ҳисоб-китоби бўлиши ва иш ҳисоб-китоблар асосида хўжалик бўйича ҳар бир экин экиладиган майдон тупроғининг хусусиятларига кўра, уруғ, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ва маданий ўғитларнинг талаб меъёри тўғрисида ҳисоб-китоб чиқарилади.
Жадвал–2. «Ердан фойдаланиш». Ушбу жадвал -1.XI.1997 йилги кўрсаткичга, асосан, (29.қ/х) тўлдирилади.
Жадвал–3. Деҳқончилик маҳсулоти ишлаб чиқариш.
Ушбу жадвални тўлдиришда белгиланган меъёрлар (жадвал 1.) экин майдонларига кўпайтирилиб киши/соати, уруғлик, ЁММ ва ўғитлар миқдорлари аниқланади ва 5, 7, 9, 11 устунларга қўйилиб, уларнинг қийматлари жорий йилдаги хўжаликка кирим қилинадиган баҳолар билан ҳисобланади. Энг аввало, хўжаликларда ҳар бир экин тури бўйича агротехника чора-тадбирлари тузилган бўлиши ва шунга асосан, 3-Жадвал ҳисоб-китоб қилиниб тўлдирилади.
Солиқ тўловлари Республика ҳукумати томонидан белгиланган меъёрлар даражасида ҳисоб-китоб қилиниб, маҳсулот таннархига қўшилмаган ҳолда хўжаликнинг молиявий натижасида кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |