Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


-жадвал. 2004 йилда Сурхондарё вилоят қишлоқ хўжалик субъектларида маҳсулот етиштириш самарадорлиги



Download 2,49 Mb.
bet92/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

12.2.2-жадвал. 2004 йилда Сурхондарё вилоят қишлоқ хўжалик субъектларида маҳсулот етиштириш самарадорлиги

Кўрсаткичлар

Вилоят бўйича ўртача

Шу жумладан

Ширкат хўжаликлари

Фермер хўжаликлари

Илғор фермерлар

Бахриддин

Лочин

Қорақасмоқ

Ҳосилдорлик ц/га



















Пахтачилик

27,7

26,5

28,4

45,1

40,2

38,4

Ғаллачилик

38,0

36,3

41,1

91,0

89,7

63,0

Маҳсулот таннархи, 1 ц сўмда



















Пахта хом-ашёси

18560

19750

16450

13320

13480

14080

Дон

7200

8100

6410

5130

5148

5490

Сотиш баҳоси, 1 сўм



















Пахта хом-ашёси

21500

20300

23740

25790

2556

24006

Дон

8370

7870

8730

9830

9728

91310

1 к.ни сотишдан олинган фойда (К)

К2940

К550

К7200

К12470

К11770

К9926

Кўрилган зарар (-)

-170

-397

К2320

К4700

К4580

К3641

Рентабеллик (К) ёки зарарлик (-) даражаси (%)



















Пахтачилик

К15,8

К2,8

К43,5

К95,6

К87,3

70,5

ғаллачилик

-2,3

-4,9

К36,2

91,6

89,0

66,3

2004 йилда Сурхонларё вилояти бўйича пахта ҳосилдорлиги 27,7 ц/га бўлган бўлса, ширкат хўжаликлари 26,5 ц/га, фермер хўжаликлари 28,4 ц/га ишлаб чиқарган бўлса, илғор фермер хўжаликларидан Денов туманидаги Бахриддин фермер хўжалиги 45,1 ц/га, Лочин 40,2 ц/га, тупроқ шароити оғир сув таъминоти паст таъминланган Қизириқ туманидаги Қорақасмоқ фермер хўжалиги 38,4 ц/га ҳосил олишди. Демак, илғор хўжаликлар вилоят ўртачасидан 1,5-2 бараварга гектаридан юқори ҳосил олишга эришди. Бир центнер пахта хом-ашёсидан олинган даромад вилоят бўйича 21500 сўмни ташкил этган бўлса, фермер хўжаликлари бўйича 23740 сўмни, илғор Бахриддин фермер хўжалиги 25790 сўмни ташкил этди. Бу эса вилоят ўртачасига нисбатан 3,6 минг сўм фарқ қилмоқда. Рентабеллик кўрсаткичлари вилоят пахтачилигида 15,8 фоизни ташкил этган бўлса.ю фермер хўжаликларида 43,5 фоизни.ю Бахриддин фермер хўжалиги 95,6 фоизни ташкил этди. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики ҳар бир қилинган сарф харажатлар сўм учун 15,8-95,6 тийинга фойда олинмоқда. Бу ҳолат юқоридаги кўрсаткичлардан эмас вилоятнинг ерларида ҳам ижобий натижаларга эришмоқда.


Шундай қилиб, вилоятда фаолият кўрсатаётган қишлоқ хўжалик субъектларидан энг юқори самарага эришган хўжалик шакли фермер хўжалиги эканлигини амалиётда ўз тасдиғини кўрсатди.


12.3. Фойда ва рентабеллик


Фойда ва фойдалилик – барча корхоналар каби фермер хўжалиги корхоналари фаолиятининг энг асосий ва якуний кўрсаткичидир.
Ҳозир амалда қўлланилаётган Низомга кўра, хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти молиявий натижаларини шакллантиришда фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари қўлланилади:
1. Маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда. Бу маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафаввут сифатида аниқланади.
ЯФ=ССТ-Ит;
Бунда:ЯФ – ялпи фойда;
ССТ – Сотишдан олинган соф тушум;
Ит – Сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи.
2. Асосий фаолиятдан кўрилган фойда. Бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафаввут ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадалар ёки минус бошқа зарарлар сифатида аниқланади.
АФФ=ЯФ-ДХ+БД-БЗ
Бунда: АФФ – асосий фаолиятдан олинган фойда;
ДХ – давр харажатлари;
БД – асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар;
БЗ – асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар.
3. Умум хўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарар. Бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ва минус кўрилган зарарлар сифатида аниқланади.
УФ=АФФ+МД-МХ
Бунда: УФ – умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда;
МД – молиявий фолиятдан олинган даромад;
МЗ – молиявий фаолиятдан кўрилган зарарлар.
4. Солиқ тўлангунгача олинган фойда. Бу умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда плюс фавқулодда (кўзда тутилмаган) вазиятлардан кўрилган фойда ва минус зарарлар сифатида аниқланади.
СТФ=УФ+ФФ-ФЗ
Бунда: СТФ – солиқ тўлангунгача бшлган фойда;
ФФ – фавқулодда вазиятлардан олинган фойда;
ФЗ – фавқулодда вазиятларда кўрилган зарар.
5. Йилнинг соф фойдаси. Бу солиқ тўлагандан кейин хўжалик юритувчи субъект, яъни корхона (фирма) ихтиётирида қоладиган ҳамма хўжалик субъекти мустақил тасарруф этадиган фойда. Уни солиқлар тўлангунга қадар бўлган фойдадан, даромаддан солиқни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда аниқланади.
СФ=СТФ-ДС-БС
Бунда: СФ – соф фойда;
ДС – даромад (фойда)дан тўланадиган солиқлар;
БС – бошқа солилар ва тўловлар.
Хўжалик юритувчи субъектлар, яъни корхона (фирма)лар томонидан улар хўжалик фаолиятини амалга ошириш натижасида олинадиган даромадларнинг манбалари қуйидагилар:
а) сотишдан олинган соф тушум;
б) асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар (операция даромадалари);
с) молиявий фаолиятдан олинган даромадлар;
д) фавқулодда даромадлар.
Корхона даромадининг асосий манбаси – маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан келиб тушадиган пул тушумидир.
6. Соф пул тушум бу – умумий пул тушумидан қўшилган қиймат, акциз солиғи ва экспорт божи олиб ташлангандан қолгани.
7. Асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган бошқа даромадларга ундирилган ёки эътироф этилган қарзлар.ю ҳисобот йилида олинган ўтган цилги фойда, ошхоналар ва ёрдамчи хизмат даромадлари, асосий воситаларни тугатишдан келган даромадлар, давлат субсидиялари, ҳолисона моддий ёрдам ва бошқа даромадлар киради.
8. Молиявий фаолиятдан олинган даромадаларга – олинган даромад трансферти, қимматли қоғозлар бўйича даромадлар, мол-мулкни узоқ муддатли ижарага беришдан олинган даромадлар (лизинг тўловини олиш), валюта счётидаги ижобий курс тафовутлари, қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан олинган ва бошқа даромадлар киради.
9. Фавқулодда фойда бу кўзда тутилмаган, тасодифий тусга эга бўлган, ҳодиса ёки хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти доирасидан четга чиқадиган тусдаги операциялар натижасида пайдо бўладиган ва олиниши кутилмаган фойдалар.
10. Сотилган маҳсулотрентабеллиги (РСМ) ёки ялпи фойда бўйича рентабеллик (РЯФ)

Бунда: РСМ – сотилган маҳсулот рентабеллиги.
Сотилган маҳсулот рентабеллиги сотилган маҳсулотнинг ҳар бир сўми қанча ялпи фойда келтирганини кўрсатади.
11. Соф фойда бўйича рентабеллик (РСФ).

Бунда: РСФ – соф фойда бўйича рентабеллик.
Соф фойда бўйича рентабеллик ҳар бир сўм сотилган маҳсулот корхона учун қанча соф фойда келтиришини ёки сотилган маҳсулот таркибида қанча соф фойда келтиришини ёки сотилган маҳсулот таркибида қанча соф фойда борлигини ифода қилади.
Юқорида келтирилган молиявий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари корхона фаолиятини таҳлил қилиш, тадбиркорликни мақбул ва самарали йўлларини белгилаш.ю инвестицияларни жалб қилиш имконини беради.



Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish