Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари ва уларни аниқлаш усуллари



Download 2,49 Mb.
bet91/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

12.2. Иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари ва уларни аниқлаш усуллари


Фермер хўжаликларини ривожлантиришда унинг фаолиятига баҳо бермасдан унинг иқтисодий самарадорлигини таъминлаб бўлмайди. Иқтисодий самарадорликнинг асосий мезони тўла ва аниқ жараённи ҳамда ишлаб чиқаришни ҳисоб китоб қилишдан иборат.
Фермер хўжалигининг ялпи даромади етиштирилган маҳсулотни пулдаги ифодаси бўлиб йилдан йилга ўсиб бормоқда. Бу хўжалик фаолияти ижобий йўналишда бораётганлигини кўрсатади. Шунинг учун хўжалик фаолиятига таъсир этувчи ҳар бир омил ҳаракатини ифода этувчи ўзига хос кўрсаткичларни билиш керак. Фермер хўжаликлари иқтисодий самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларини комплекс таҳлил қилиш ва ишончли хулосалар чиқариш, тўғри қарорлар қабул қилиш имконини беради.
Фермер хўжалиги фаолияти ва ишлаб чиқариши иқтисодий самарадорлигини аниқлашда қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятлари бўлиб унга биологик жараён ва турли табиий иқлим шароитлари ишлаб чиқариш натижаларига турлича таъсир этади. Фермер хўжаликлари бир хил меҳнат сарф қилинган ҳолда турли шаклларда ва турли йилларда турли натижаларга эришиши мумкин. фермер хўжаликлари фалиятига юбаҳо беришда ҳамма кўрсаткичларни икки гуруҳга: натура кўрсаткичларига ва қиймат кўрсаткичларига бўлиш мумкин.
Натура кўрсаткичлари иқтисодий самарадорликни бевосита ифода қилмасада, бу кўрсаткичларсиз тадбирга тўла баҳо бериб бўлмайди. Чунки натура кўрсаткичлари жараённинг интенсивлигини ифодалайди. Қишлоқ хўжалигини хусусиятига кўра, ер асосий восита бўлганлиги, уни табиатдан чекланганлиги, бошқа воситлар каби инсон уни хохлаганича кўпайтира олмаслиги қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни интенсив бўлишини зарурият қилиб қўяди. Шунинг учун 1 гектар ердан олинган маҳсулот, яъни ҳосилни, чорва маҳсулдорлигини ошириш, ҳар бир фермер хўжалигининг асосий вазифаси ҳисобланади. Фермер хўжалигида олинган маҳсулот ва даромад турли ишлаб чиқариш омилларининг ўзаро интеграл (фнукционал) алоқаси натижаси бўлганлиги учун қиймат кўрсаткичларидан фойдаланилади.
Меҳнат унумдорлиги бу кўрсаткич фермер хўжалигида меҳнатни самарадорлигини кўрсатади. Фермер хўжалигида ўртача йиллик ходим, сарфланган киши-куни, киши-соатига етиштирилган ялпи маҳсулот ва ялпи даромад миқдори билан ифодаланади.
Маҳсулот таннархи бу кўрсаткич ишлаб чиқаришга ва фермер хўжалиги фаолиятига иқтисодий баҳо беришда жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, бир йилда етиштирилган маҳсулотига қанча жорий харажатлар қилинганлигини ифода этади. Эркин рақобат амал қилган бозор иқтисоди шароитида ҳар бир корхона маҳсулотининг нархи бозор баҳосига катта таҳсир этолмайди. Аммо етиштираётган маҳсулотига қилинаётган харажатлар даражаси, яъни маҳсулот таннархи корхона фаолиятига бевосита боғлиқ. Шунинг учун корхона харажатларини камайтирадиган технологияларни қўллаши, экинлар ҳосилдорлигининг, чорва маҳсулдорлигиинг устун даражада ўсишини таъминлаши, маҳсулт бирлигига харажатларни камайтиришга, таннарх пасайишига ва натижада ялпи даромад ҳамда фойда ошишига олиб келади.
Фермер хўжалигида ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини таҳлил этишда ишлаб чиқаришни асосий ресурслари (омиллари) бўлган асосий ва айланма фондлардан самарали фойдаланишни ифода этувчи кўрсаткичлардан ҳам фойдаланиш мумкин. 1 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерга етиштирилган ялпи маҳсулот ва ялпи даромад, 1 сўмлик асосий ва айланма фондларга етиштирилган ялпи маҳсулот (фонд қайтими) ёки 1 сўмлик ялпи маҳсулотга тўғри келадиган фондлар (фонд сиғими) айланма фондларнинг айланиш коэффициенти ва ҳоказолар.
Мисол учун, Сурхондарё вилоятидаги фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигининг айрим томонларини таҳлил қиламиз.
12.2.1-жадвал. Сурхондарё вилоят фермер хўжалигининг ялпи даромад таҳлили

Кўрсаткичлар

Йиллар

2004 йил 2000 йилга нисбатан, %

2000

2001

2002

2003

2004

Олинган ялпи даромад

10678,3

16766,6

22570,2

32671,4

51338,1

480,1

Шу жумладан



















а) пахтадан

7847,9

11734,7

14918,3

22831,2

36547,7

466,0

б) ғалладан

2830,4

5032,2

7651,9

9840,5

14790,4

522,6

Жами сарф харажат

9605,5

15033,6

18003,8

25972,4

36324,0

378,2

Шу жумладан



















а) пахтадан

7452,8

11163,5

12183,2

18150,6

25464,0

341,7

б) ғалладан

2152,7

3870,1

5460,7

7821,8

10860,0

504,5

Жами олинган фойда

1072,8

1733,0

4566,4

6699,0

15014,1

1399,5

Шу жумладан



















а) пахтадан

395,1

571,2

2735,1

4680,6

11083,7

2805,3

б) ғалладан

677,7

1162,1

2191,2

2018,7

3930,4

580,0

Рентабеллик даражаси

11,2

11,5

25,4

25,8

41,3

30,1 пункт

Шу жумладан



















а) пахтадан

5,3

5,1

22,4

25,8

43,5

38,2

б) ғалладан

31,5

30,0

40,1

25,8

36,2

4,7

Келтирилган маълумотлар натижасидан маълумки, 2000 йилда вилоят бўйича фермер хўжаликларининг ялпи даромади 10678,3 млн.сўм бўлган бўлса, 2004 йилга келиб бу кўрсаткич 51338,1 млн.сўм ёки 480,1 фоизга ошди. Даромад ошиши билан бир пайтда сарф харажатлар камайиб соф фойда 139,9 фоизга, пахтачиликда 280,6, ғаллачиликда 580 фоизга ошди. Бу эса ўз-ўзидан хўжаликнинг рентабеллик даражасини ошириш имкониятини беради.


Вилоят фермер хўжаликларининг маҳсулот етиштириш рентабеллиги 2000 йилда 11,2 фоиз бўлган бўлса, 2004 йилга келиб 41,3 фоизга ёки 30,1 пунктга, ғаллачиликда 31,5-36,2 ёкт 4,7 пунктга ошди. Таҳлиллардан маълумки фермер хўжаликлари ҳар бир имкониятдан тежамли ва оқилона фойдаланганлиги сабабли юқори самарага эришган. Фермерлар мулкчилик муносабатларини тўғри йўлга қўйиб тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ амалиётга жорий этганлигини кўрсатмоқда. Фермер хўжаликлари вилоят хўжаликларининг ўртачасига ширкат хўжаликлари фаолиятига нисбатан хар хил тармоқдаги фермерлар ўзининг иқтисодий кўрсаткичлари билан ажралиб турганлигини қуйидаги жадвалдан кўриб чиқамиз.



Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish