7.3. Фермер хўжалигида агрокимё сервис хизмати ва унинг вазифалари.
Республикамиз бўйича 4,3 млн. гектар ер майдонларидан 3313,6 минг гектар сувли майдонларда, шу жумладан 1362,5 минг гектар пахта, 1083 минг гектар бошоқли дон экинлари ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда деҳқончилик қилинади. Бу майдонларнинг ҳосилдорлиги кўп жихатдан уларни минерал ўғитлар билан таъминланганлик даражасига боқлиқ.
Фан ютуқлари ва ишлаб чиқаришнинг илғор тажрибаларига кўра минерал ўғитларни қишлоқ хўжалик экинларининг биологик ҳусусиятлари, тупроқнинг бонитет кўрсаткичлари ва унинг таркибидаги ўсимлик ўзлаштира оладиган озуқа моддалар миқдорларига кўра илмий асосланган тавсиялар асосида қўллаш муҳим аҳамиятга эгадир.
Ўғитлар самарадорлиги уларнинг ҳусусиятлари, таркибидаги мавжуд озуқа моддалари, ташкил этувчи бирикмалари ва ишлатиш тавсия этилган муддатлар ҳамда меъёрларга боғлиқ.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида маҳсулот етиштириш хажмини ва сифатини ошириш туфайли ҳар бир экин тури бўйича юқори самарага эришиш мумкин. Товар ишлаб чиқарувчи қишлоқ хўжалик субъектлари охирги йилларда маҳсулот сифати ва интенсив маҳсулот етиштиришга яъни бозор талабига жавоб берадиган экинларни экишни режалаштирмоқда. Экинларнинг барча турлари бўйича баббаравар ҳосилдорликни оширадиган моддий ресурс химикатлар бўлиб ҳисобланади. Минерал ўғит, органик ўғит экинларнинг ҳосилдорлиги, маҳсулот сифатини оширишдан ташқари тупроқ унумдорлигини ҳам яхшилайди. Ҳар йили қишлоқ хўжалигида етиштириладиган ҳосилнинг 3/1 қисми турли касалликлар, хашоратлар ва бошқа зараркунандаларни ҳисобига йўқотилмоқда.
Юқори ҳосилдорликни ошириш ва сақлаб қолиш учун агрохимия хизматидан кенг фойдаланилади. Агро хизмати билан шуғилланувчи корхоналарнинг вазифвси ўғитларни сақлаш, ташиш, тушириш, сотиш, етказиб бериш ва хизмат кўрсатишдан иборат. Агрохимия хизмати товар ишлаб чиқарувчи қишлоқ хўжалик субъектлари билан шартнома асосида мадан химикатларини ташиш ёки етказиб бериш ишлари билан шуғилланади. Агрохимия хизматини кўрсатиш корхонаси юридик мақомга эга бўлган хўжалик ҳисобида фаолият кўрсатувчидир. Агрохимия хизмати корхонаси ўзининг моддий техникаси, омборхонаси, асбоб-ускунаси, темирйўл йўлакчаси ва самалётлар учун учув майдончаси, компаст тайёрлаш майдонлари мавжуд бўлиб, улар корхонанинг асосий фондлари ҳисобланади.
Агрохимия хизмати корхонасини бошқариш хўжаликлардан тушган талаблар асосида фаолият кўрсатади. Республика қишлоқ хўжалиги корхоналарида турли қишлоқ хўжалик экинлари экилади. Унга мъадан ўғитлар (азот, фосфор, калий), органик ўғитлар, пестицидлар (гербицид, фунгицид, долопан, десикан), биологик усулда (трихограмма, хабрабракон), компост (ўғит-органик ўғит аралашмаси), чегирткага қарши каратин каби хизматлар қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |