Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Инфратузилма ва унинг фермер хўжалигидаги тутган ўрни



Download 2,49 Mb.
bet43/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

7.1. Инфратузилма ва унинг фермер хўжалигидаги тутган ўрни


Инфратузилма (Лотинча infra - қуйи, struktura-жойлашув, тузилиш) – турли – туман хизмат кўрсатувчи тармоқлар транспорт, алоқа, савдо, моддий-техника таъминоти, сув билан таъминлаш, фан, маориф, соғлиқни сақлаш, атроф-мухитни мухофаза қилиш ва бошқаларни ўзи ичига олади.
Ишлаб чиқариш хажми ўсиши билан қишлоқ хўжалигида моддий-техника ресурлари, электроэнергия, транспорт, алоқа воситаларига, махсулотни сақлаш жойларига бўлган талаб ошади. Қишлоқ хўжалигининг таъмирлаш – техник хизматига, моддий –техника таъминоти, зооветеринария, агрокимё сервис хизмати каби хизматлар даражаси ўсади. Бу жараёндан самарали фойдаланиш тармоқлари ва хизматлари иқтисодиётда инфратузилма деб юритилади.
Инфратузилма бу – иқтисодий ва ижтимоий ишлаб чиқариш учун меъёрий шарт – шароитлари таъминловчи мажмуадир. Бунга ишлаб чиқариш учун технологик, иқтисодий ва ташкилий алоқаларни самарали ишлашини таъминлайди. Инфратузилма фермер хўжаликлари маблағлари, меҳнат ресурслари, хизмат қилувчи тузилмаларнинг ривожланишига ҳисса қўшади. Улар жумласига агрокимё, зооветеринария, ахборот консалтинг хизматларига катта эътибор берилади. Инфратузилма фермер хўжалик ишлаб чиқаришини интенсивлаштириш ва самарадорлиги ўсишининг энг муҳим омили ҳисобланади.
Фермер хўжаликларини саноатлаштириш, кимёлаштириш, милиорация ва ишлаб чиқаришнинг бошқа асосий омилларини тез сураътда ўсишигига маблағ ресурсларидан самарали фойдаланишда тизими ташкил этилиши хисобига эришилади. Бозор муносабатлари ривожланган шарт-шароитда инфратузилманинг аҳамияти каттадир. Фермер хўжалиги учун материал, ресурслар, техника билан таъминловчи давлат тузилмаси йўқ. Шунинг учун моддий ишлаб чиқариш инфратузлманинг фермер хўжалиги ишлаб чиқаришига хизмат қилиш фаолияти камайиб бормоқда. Инфратузилма ишлаб чиқариш хажмини ошириш учун шарт-шароитлар яратади. Лекин, маҳсулот ишлаб чиқармайдиган тармоқларда самарадорлигини камайтиради. Инфратузилма фермер хўжаликлари учун кадрлар тайёрлашга ҳам ёрдам беради.
Инфратузилмага кирадиган тармоқлар ишлаб чиқариш жараёнига бир хилда таъсир кўрсатмайдиган лекин ишлаб чиқаришида ўзига хос ўринни эгаллайди.
Фермер хўжалиги ишлаб чиқарилишини индустрлаштириш ва ихтисослаштиришнинг ривожланиб бориши натижасида қишлоқ хўжалик корхоналарида моддий ресурслар билан таъмирланиш, техникани таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш, ўғит солиш, мелиорация ишларини бажариш, қишлоқ хўжалик махсулотларини ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича тармоқлар вужудга келди. Фермер хўжалигини барча тармоқларини тўлиқ индустрлаштириш, комплекс механизациялаш, электрлаштириш ва кимёлаштириш, фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, мелиорациялаш ишлари амалга оширилмоқда.
Фермер хўжалиги тармоқларига кўп қиррали хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар ривожлантириб бозор иқтисодиётига мос қуйидаги муаммоларини хал этилмоқда.
1. Тупроқ унумдорлигини ошириш; 2. Селекция ишларини ташкил этишни тубдан яхшилаш; 3. Ҳар бир экин ўз табиатига мос равишда тегишли агротехнологияга амал қилишини талаб этади; 4. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш муаммоларини кўриб чиқиш.
Агросоҳани замонавий юқори самарали қишлоқ хўжалик техникаси билан таъминлаш мақсадида (1998-2000 йилларда) аниқ дастур ишлаб чиқилиб, уни амалга оширилди. «КЕЙС» ғалла ўриш комбайинлари, «МАГНУМ» хайдов тракторлари олинди. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида «КАМИНС» фирмаси двигательллари билан ишлайдиган тракторлар «КЕЙС» фирмасининг хайдов ва пахта териш машиналари, «МАРАЛ» озиқа йиғиш комбайинлари, шунингдек, плуг, ғалла экиш сеялкалари ва кўплаб қишлоқ хўжалик техникаларини биргаликда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу эса қишлоқ инфратузилмани яхўилаш имкони яратилди.
Фермер хўжаликларига агротехника хизмат кўрсатишни яхшилаш, техникалардан самарали фойдаланиш мақсадида, МТП, муқобил машинна трактор парклари тузилди. Бу паркларда барча хайдов траторларининг 43%, дон ва шоли ўриш комбайинларининг 48%, бугунги кунда ер хайдаш бўйича 60% ғалла йиғиб олиш бўйича 55% ишларни бажармоқда. Ҳозирча парклар қудратли кучга айлангани йўқ. Шунинг учун машина-трактор парклари тизимининг фаолиятини янада такомиллаштириш, рақобат муҳитини вужудга келтиришда сервис хизмат кўрсатишшаҳобчаларини тузиш мақсадга мувофиқдир.
Фермер хўжаликларида маҳсулот етиштириш самарадорлигини оширишда, инфратузилмаларни қайта бўлиб, фермер хўжалигида хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар фаолиятини янада такомиллаштириш зарур. Хизматлар бозоридаги инфратузилмалар қуйидагилардан иборат бўлиб: агорхимия хизмати; селекция хизматлари; уруғчилик; МТП хизматлари; ёқилғи мойлаш ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш; транспорт хизматлари; ускуналар лизинги; улгуржи биржалар; биржалар бозори; молия-кредит тизими ва бошқалар.
Фермер хўжаликларини ривожлантириш давлат дастурида инфратузилма тармоқларини янада такомиллаштириш, улар ўртасидаги иқтисодий муносабаларни чуқурлаштириш ва келгусида сервис хизматларини яхшилаш орқали маҳсулот ҳажмини оширишга қаратилгандир.



Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish