Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Фермер хўжалигида моддий-техника ресурслари тушунчаси ва вазифаси



Download 2,49 Mb.
bet36/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

6.1. Фермер хўжалигида моддий-техника ресурслари тушунчаси ва вазифаси


Фермер хўжалигининг моддий-техника ресурслари деганда фермернинг мавжуд барча асосий фондлари ва хўжалик инвентарлари тушунилади. Фермер хўжалигида техникалар етарли миқдорда бўлмаса қишлоқ хўжалиги ишларини ўз агротехник муддатларида бажарилмайди. бу, ўз навбатида, маҳсулот ишлаб чиқариш даражасининг пасайишига олиб келади. Демак, ишлаб чиқаришда моддий-техника ресурсларининг аҳамияти катта.
Республикада олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида фермер хўжалигининг моддий-техника базаси кейинги йилларда янада мустаҳкамланиб бормоқда. Фермер хўжалиги ишлаб чиқаришига «Кейс», «Магнум» каби юқори унумли техникалар кириб келмоқда. Фермер ва деҳқон хўжаликлри учун мини техникалар ишлаб чиқарилмоқда. Фермерларга техникалар лизинг компаниялари орқали берилмоқда. Жадвал 6.1.1.
6.1.1-Жадвал. Фермерлар томонидан лизинг асосида олинган техникалар

Ҳудадлар номи

2004 йилда

2005 йилда

Тракторлар сони

Ўрим-йиғим комбайнлари сони

Тиркамалар (агрегатлар) сони

Тракторлар сони

Ўрим-йиғим комбайнлари сони

Тиркамалар (агрегатлар) сони

Қорақалпоғистон Р.

89







164




1

Андижон

21




23

64




41

Бухоро

158







244







Жиззах

125




27

195




79

Қашқадарё

145




19

131




52

Навоий

68




15

62




17

Наманган

43




19

212




75

Самарқанд

161




18

152




64

Сурхондаё

63




8

56




9

Сирдарё

118

2

45

107




193

Тошкент

58




26

28




21

Фарғона

47

21

17

102

62

38

Хоразм

26




3

50




5






















ЖАМИ

1122

23

220

1567

62

595

Фермер хўжаликларининг моддий-техника базаси мутаҳкам бўлса уларда иқтисодий жиҳатдан ривожланиш юқори бўлади. Фермер хўжалигининг моддий-техника ресурслари табиий ва иқтисодий ресурслардан ташкил топади. Табиий ресурслар – ер, сув, ўрмон, чорва ҳайвонлари, иссиқлиқлик ҳамда ёғингарчилик миқдоридан ташкил топади. Уларнинг асосий қисми давлат тасарруфида бўлиб, корхоналарга, фуқароларга фойдаланиш учун берилади.
Иқтисодий ресурсларга молиявий ҳамда меҳнат ресурслари киради. Фермер хўжалигини таъминлашда моддий техника ва молиявий ресурслар мавжуд бўлиб:
1. Моддий-техника ресурсларига – ишлаб чиқаришнинг моддий воситалари; бинолар, иншоатлар, машиналар, тракторлар, комбайнлар, барча турдаги кимёвий воситалар, ўғитлар, уруғликлар, ем-хашаклар, ёқилғи, мойлаш, қурилиш ва бошқа материаллар киради.
2. Молиявий ресурсларига – давлат томонидан ажратилаётган маблағлар хўжаликларнинг жорий, валюта счётларидаги, ғазнадаги пуллари, амортизация фонди, акциялардан олаётган фойдалари, банк кредитлари ҳамда ички ва ташқи инвестицияларни амалга ошириш натижасида олаётган маблағлар, таъсисчилар ва бошқа манбалардан келиб тушаётган маблағлар киради.
Фермер хўжалигининг маблағлари:
1. Фермер хўжалигининг маблағларига – маҳсулот сотиш, иш ва хизматлар бажариш натижасида олаётган пул даромадлари, тақсимланмаган фойдадан ажратилаётган маблағ, амортизация фондидан ажратилаётган маблағ, амортизация фонди ҳисобланган маблағ, фойдаланилмаётган айрим ишлаб чиқариш воситаларини сотишдан, ижарага бералаётган воситалардан фойдаланиш натижасида ва бошқа манбалардан олинган маблағлар киради.
2. Четдан жалб этиладиган маблағлар – Ирригация–мелиорацияга, экологияга ҳамда ижтимоий соҳаларга давлат бюджетидани ажратилаётган маблағлар, давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинаётган маҳсулотларга давлат ҳисобидан ажратиладиган транш маблағлари, тижорат институтларининг кредит маблағлари, инвестициялар, ҳомийларнинг, ҳамкорларнинг ва бошқа манбалардан жалб қилинадиган маблағлар киради. Шундай тартибда шакллантирилган моддий-техника ресурсларида фермерлар йил мобайнида тўлиқ ва самарали фойдаланишса, барча турдаги тадбирларни вақтида, сифатли амалга оширилади.
Фермер хўжаликларини моддий техника ресурслари билан ўз вақтида тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи таъминот корхоналари таъминлаб турса, маҳсулот ҳажми ортади ва фермернинг тўлов қобилияти ошади. Агар моддий техника таъминоти ўз вақтида амалга оширилмаса аввал фермер хўжалигининг иш фаолиятига, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига ундан келадиган даромадга салбий таъсир этиб, тўлов қобилиятини йўқотади. Шунинг учун истеъмолчи билан таъминотчи ўртасида тузилган шартномалар ў вақтида самарали бажарилиши таъминланиши керак.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish