83.Yer osti suvlarining harakati, rejimi. . Ер ости сувларининг ҳаракати
Намликнинг тупроқ таркибига ўтиши шимилиш-инфильтрация жараёни натижасида рўй беради. Атмосфера ёғинларидан ҳосил бўлган сув қуруқ тупроққа тушиб, дастлаб капилляр кучлар таъсирида тупроқнинг юза қисмида шимилади. Секин-аста жуда кичик бўшлиқлар тўлиб боради. Улар тўлганидан сўнг оғирлик кучи натижасида қуйи томон ҳаракат қилади. Бу ламинар режимли ҳаракат бўлади. Юқорида айтилганидек, тупроқ ва грунтларда нисбатан йирик бўшлиқ ва ёриқлар бўлади. Сув улар орқали турбулент режимли ҳаракат кўринишида чуқур қатламларга ўтиши мумкин. Бу жараён инфлюация дейилади.
Шимилишни миқдорий характерлаш учун унинг тезлиги ва йиғинди миқдори ишлатилади. Шимилиш тезлиги деганда вақт бирлиги ичида тупроққа шимилган миллиметр ҳисобидаги сув миқдори тушунилади. Йиғинди миқдор эса маълум вақт ичида шимилган сувни характерлайди. Шимилиш тезлиги фақатгина тупроқ грунтнинг табиий хусусиятларигагина боғлиқ бўлиб қолмай, балки уларнинг намлиги билан ҳам белгиланади. Агар тупроқ қуруқ бўлса, унинг шимилиш тезлиги катта бўлади. Ёмғир бошланганда шимилиш тезлиги ёмғирнинг ёғиш тезлигига яқин бўлади, яъни ёққан ёмғир тупроққа бутунлай шимилади. Тупроқгрунтнинг намлиги ортиши билан шимилиш тезлиги камая боради ва маълум вақтдан сўнг ўзгармас бўлиб қолади.
85.Daryo vodiysi va uning elementlari. Daryo vodiysi va o‘zani
Daryo vodiysi va uning elementlari. Daryo vodiysi suv oqimining yer sirtida bajargan ishi natijasida vujudga keladi. U daryoning boshlanishidan quyi qismi tomon ketgan yassi yonbag‘irlari va
nishabligi bilan xarakterlanadi. Har qanday daryo vodiysida quyidagi
elementlar mavjud boiadi.
daryo о ‘zani - vodiyning oqar suv egallagan qismi;
- qayir - daryoda toshqin yoki toiinsuv boiganda vodiyning suv
bosadigan qismi;
- vodiy tubi - daryo o‘zani va qayir birgalikda vodiy tubi deb
ataladi;
- talveg - daryo uzunligi bo‘yicha o‘zandagi eng chuqur nuqtalami tutashtiradigan egri chiziq;
- terrasalar - yonbag‘irlardagi gorizontal yoki bir oz qiyalikka
ega boigan maydonchalar;
-yonbag ‘irlar - vodiy tubini ikki yondan chegaralab turuvchi va
daryoga qarab qiya joylashgan maydonlar;
- vodiy qoshi - vodiy uzunligi bo‘yicha yonbag‘irlaming eng
yuqori nuqtalarini tutashtiruvchi chiziq.
Daryo vodiysining tuzilishi, shakli va oichamlari daryoning suv
rejimiga katta ta’sir ko‘rsatadi.