Умумий ва тарихий геология


- §. ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ



Download 1,89 Mb.
bet39/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

33- §. ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

Табиат ва инсон. Табиат мухити, шарт - шароитлари органик дунёни жумладан, инсон ҳаётини ривожлантиради. Агар шу табиий муҳит шароити бузилс-чи, унда органик дунё ҳаётига таъсир қила бошлайдн. Барча тирик органик дунё вакиллари ичида инсон ўз ҳаёт фаолияти билан табиатни таркибини, устки тузилишини ўзгартиришга қодирдир.


Атроф - муҳитни ўраб турган табиий шароитга организмлар муносабатини ўрганувчи фанга экология дейилади. Табиатга одамнинг таъсирини текшириш (экологиянинг бир қисми) одам экологияси дейилади. Одам таъсирида табиат тузилишининг бузилиши экология кризиси деб аталади. Баъзан одамнинг кўр кўрона (стихияли) тартибсиз, эътиборсиз харакати туфайли табиатни ҳалокатли бузилишига ҳам олиб келади. Ер атмосферасини заҳарли газбилан, сув ва қуруқликни чиқиндилар билан ифлос қилиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини қириш шулар жумласидандир.
Ҳозирги вақтда инсон табиатни йилдан - йилга техника воситалари билан жуда тез ўзгартирмоқда. Булардан баъзи бир фактларга тўхталиб ўтамиз.
Ер шарида одамнинг кўпайиши кейинги 100 йилда 4 марта икки баробардан кўпайган, 2000 йилда Ер шари одамлари 7 миллиардга етади (БМТ маълумотидан).
Одамларнинг ер шарида бундай тез кўпайиши уларни озиқ - овқат, кийим кечак, турар-жой билан таъминлашни тақозо килади, Маълумки, қуруқликнинг 70% и дан кишлоқ хўжалигида фойдаланилмайди. Қуруқликнинг қолган қисмини ярмисигина экин майдони бўлиб (15%) қолгани шаҳар, завод, сув омбори, темир йўл, аэродром ва аҳоли яшайдиган қурилишлар билан банд. Лекин шу озгина жойдан унумли, тартибли фойдаланилмайди, баъзан табиий шароит бузилади. Масалан, чучук сув масаласи, хар бир кишига фақат ичишга ўрта ҳисобда камида бир суткада 2 л сарф бўлади. Ҳозир катта шаҳарларда, саноат корхоналарида, ишлаб чиқаришда, қишлоқ хўжалигида ва шунингдек халқ хўжалигининг ҳамма соҳасида чучук сув ишлатилади. Ҳаммасини хисоблаганда Иттифоқимизда ҳар бир кишига бир йилда 1364 м3 (О.Н.Толстихин, 1981) чучук сув кетар экан. Чучук сувдан оқилона фойдаланиш ҳамма мамлакатда тўғри йўлга қўйилмаганлиги учун уни хар хил чиқиндилар билан ифлослантириш натижасида тоза сувни етишмаслиги хозирги кунда Ғарб мамлакатларида сезиларлидар. Бундан ташқари завод, фабрика, конлардан чиққан ортиқча чиқинди, захарли кислота, минераллар, қайта ишлашдан қолган қолдиқлар чучук сув таркибини бузмоқда. Дарё, денгиз, океан, кўл сувларига ҳар хил чиқиндилар ташланишидан органик дунёни қирилиб кетиш хавфи юзага келмокда.
Сув сунъий бирикмаларни (ДДТ, синтетика ва эритувчи, ювувчи эритмалар, кислоталар) эритиб йўқ қилолмайди. Америка, Англия, Франция ва бошқа капиталистик мамлакатлар денгизга ташланган чиқиндилар, радиоактив моддалар шельф зонасидаги органик дунёни қирилиб кетишига сабаб бўлмоқда. Бундай зарарли чиқиндиларга чек қўйиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошида табиатни муҳофаза килиш Кенгаши ташкил қилган бўлиб, тегишли қонун ва қарорлар ишлаб чиқилди. Бу Советга ҳамма давлат вакиллари қатнашади ва улар тегишла жойларда мунтазам текширишлар ўтказиб турадилар. Совет давлатида табиатни муҳофаза қилиш Комитети мавжуд. СССРда табиатни муҳофаза қилишга катта маблағ сарф қилинмоқда.



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish