Дуне океани тубининг қаттиқ фойдали қазилмалари. Океан, денгиз остида ҳосил бўлган ва ҳозирги вақтда ҳосил бўлаётган қаттиқ фойдали қазилмаларни текширишга қизиқиш йил сайин ортиб бормокда. Илъминит, рутил, моноцит, фосфорит, қалайи, марганецли темир ва мис аралашмалари маълум бўлган фойдали қазилма хом ашёларидир. Бундан ташқари денгиз саёзлигидан олтин, олмос ҳам казиб олинмоқда (15- жадвал).
15-жа двал
Океан остидаги конкрецияларни ўртача химиявий таркиби
(Е. С. Базалевской бўйича, 1973)
Элементлар
|
Миқдори
(г ҳисобида)
|
Тинч океаннда
|
Атлантика океанида
|
Ҳинд океаннда
|
Мп
Ғе
Са
N1
Сu
Рb
Si
А1
|
7,9-49,9
2,4—26,8 0,01—2,3 0,16-2,0 0,03—1,6 0,02—0,36 1,3—20,1
0 8 - 6,9
|
24,2
14,0
0,35
0,99
0,53
0,1
9,4
2,9
|
16,3
17,5
0,31
0,42
0,20
0,1
11,0
3,1
|
15,4
14,5
0,25
0,45
0,15
0,07
9,4
3,0
|
Океан остида, айниқса Тинчокеанида (4500м чуқурликда)темир-марганецли, мис никелли ғуддалар (конкреция) уюми ва гиллар (қизил) кўп учрайди. Уларнинг тарқалган майдони 12,12 млн км2 ни ташкил қилган, Мис - никель гилли чўкинди тўпланган майдон 2,98 млн км2ни ташкил этади ва у радиолярийли дейилади, Унинг таркибида 2,5-3% мис ва никель борлиги аниқланган. Буни АҚШ ва ГФР олимлари 1972 йилда топдилар. Унинг узунлиги 3000 км га боради. Бунга ўхшаш фойдали хом ашё элементига бой бўлган конкреция, гиллар ва шунга ўхшаш минералларни Атлантика, Ҳинд ва шимолдаги океанларнинг саёзликлари ва ботиқларида учратиш мумкин.
30-§. КЎЛЛАР
Қуруқликдаги чуқурликларни сув билан тўлдирган, денгиз билан бевосита алоқадор бўлмаган сув хавзалари кўл деб аталади. Кўлларни ўрганиш билан лимнология фани шуғулланади.
Дунёдаги кўлларнинг умумий майдони Ер шаридаги қуруқликнинг 1,8% ини ёки 2,7 млн км2 ни ташкил этади. Барча кўлларнинг ялпи сув хажми 29000 км3 га тенг. Иттифоқимизда кўллар 1,3% майдонни ташкил этади.
Кўл ботиқларининг генетик типлари. Кўлларнинг сув тўпланадиган ботиқлари экзоген ва эндоген процесслар натижасида вужудга келади. Кўлларнинг асосий типлари қуйидагилар:
1. Тектоник кўллар — тектоник ҳаракатлар натижасида ер пўстининг чўккан, букилган хамда ёрилган жойларида вужудга келади. Тектоник кўллар одатда чуқурлиги ва ёнбағрининг тик бўлиши билан ажралиб туради. Ер шаридаги энг катта Каспий денгиз кули ҳамда энг чуқур Байкал кўли, шунингдек Шимолий Америка Буюк кўллари, Буюк Африка кўллари, Онега, Ладога, Орол, Балхаш кўллари, Иссиккўл, ўлик денгиз ҳамда Болқон ярим оролларидаги йирик кўллар тектоник кўллардир.
2. Вулкан кўллари сўнган вулканларнинг кратерларида ёки қотган лава оқимларининг пасткам қисмларида сув тўпланишидан пайдо бўлади. Вулкан кўллари Францияда, Ява, Янги Зеландия ва Канар оролларида кўп учрайди. СССРда вулкан кўллари Камчатка ярим оролида (Кроники кўли ва бошқалар) хамда Курил оролларида кўп учрайди.
3. Музлик кўллари асосан материк музликлари босган территорияларда музлик эрозияси еки аккумуляцияси натижасида пайдо бўлади. Музлик кўллари Канаданинг шимолий қисмида, Финляндияда, Карелияда, Таймир ярим оролида айниқса кўп учрайди. Музлик кўллари хозирги замон тоғ музликлари иши натижасида ҳам вужудга келади. Бунга Альп, Кавказ, Олой тоғларидаги, қисман Ўрта Осиё тоғларидаги баъзи кичик кўллар яққол мисол бўла олади.
4. Карст кўллари — карст ҳодисасидан вужудга келган чуқурликларга сув тўпланишидан хосил бўлади. Бу куллар оҳактош, бўр, гипс, доломит каби тез эрувчан жинслар кенг тарқалган территориялар учун характерлидир. Карст кўллари кўпинча чуқур, бироқ кичик бўлади.
5. Доимий музлаб ётган ерлар учун термокарст кўллар характерлидир. Улар ер пўстидаги кўмилган музларнинг эриб кетиши натижасида тупроқ чўкиб, ҳосил бўлган чуқурчада сув тўпланишидан вужудга келади. СССРнинг шимоли шарқий қисмидаги Яна, Индигирка ва Колима дарёлари ҳавзасида минглаб термокарст кўллар учрайди.
6. С у ф ф о з и о н к ў л л а р ер пўстидаги эрувчан ва осон ювилувчан жинсларнинг ер ости сувларининг ювиб кетиши натижасида устки қатламнинг чўкишидан хосил бўлади. Бундай кўллар Ғарбий Сибирнинг жанубида ва Қозоғистоннинг шимолида кўпроқ учрайди.
7. Дарё водийларида ва денгиз бўйларида сув эрозияси ва сув аккумуляцияси натижасида вужудга келган кўллар тарқалган. Маълумки, дарёлар узок давр ўтиши билан ўз ўзанини ўзгартириб туради. Дарёларнинг қадимги (қолдиқ) ўзанида бир - биридан ажралиб қолган айрим кўлларни учратиш мумкин. Дарёларнинг ҳозирги қайирларида (террасасида) — ка й и р к ў л л а р учрайди. Дарё билан денгизнинг ўзаро таъсири натижасида лиман кўллар ҳосил бўлади. Бунда дарёлар этагини денгиз суви босиб, сўнг бу жойлар денгиздан қум тили орқали ажралиб қолади. Лиман кўлларини Азов ва Қора денгиз бўйларида кўплаб учратиш мумкин.
8. Т ў ғ о н к ў л л а р тоғ қулаб дарё водийсини тўсиб қўйиши натижасида вужудга келади. Помир тоғидаги Сарез кўли ва Яшилкўл тўғон кўлдир. Сарез кўли 1911 йил тоғ қулаб Мурғоб дарёсини тўсиб қўйиши натижасида ҳосил- бўлган. Бу кўлнинг узунлиги 60 кМ дан, чуқурлиги эса 505 м дан ортиқдир.
9. Эол кўллари шамол юмшоқ жинсларни (масалан, қумни) тўзитиб, учириб кетишидан хамда чуқурликларда сув тўпланишидан хосил бўлади. Бу кўллар Ер шарининг чўл зонасида кенг тарқалган бўлиб, уларнинг суви ёз вақтида кўп буғланиши ва ерга сингиши натижасида тугаб қолади.
Кўлларнинг вужудга келишида зонал ва азонал омиллар иштирок этади. Эндоген омиллар азонал бўлса, экзоген омиллар зоналдир.
Кўлларнинг ҳосил бўлишида иқлимнинг роли ғоят каттадир.
Кўллар сернам ўлкаларда айниқса кўп, қурғоқчил ўлкаларда эса кам. Демак кўлларнинг географик тарқалишида иқлим жуда муҳим роль ўйнар экан. Кўллар асосан ёғинлардан, доимий ва вақтинча оқар дарёлардан, ариқ сойлардан, қисман ер ости сувларининг конденсациясидан тўйинади. Фақат реликг кўлларгина бундан мустаснодир. Реликг кўллар — илгари Дунё океанининг бир қисми бўлгаи ва кейинги вақтларда океан ва денгизлардан ажралиб қолган. Бунга Каспий денгиз кўли яққол мисол бўла олади. У илгари Кума - Манич чўкмаси ўрнидаги сув йўли орқали Атлантика океани денгизлари билан (палеоген даврида)туташиб турган.
10. О қ а р в а о қ м а с к ў л л а р. Сув оқиб чиқадиган кўллар оқмас кўлларга нисбатан чучукроқ бўлади. Оқмас кўлларнингсуви буғланиш ва ерга сингиш. (фильтрация) йўли билан сарф бўлади. Шунинг учун уларнинг суви шўр. Бу айниқса иссиқ иклимли ўлкалар учун хос.
Оқмас кўлларга Каспий ва Орол денгиз - кўллари киради. Буларга дарёлар келиб қуйилсада, улардан биронта ҳам дарё оқиб чиқмайди. Зайсан кўлидан Иртиш дарёси, Байкал кўлидан Ангара дарёси, Ладога кўлидан Неман дарёси оқиб чиқади. Бу оқар кўллар деб аталади. Кўлларда йиғиладиган тузлар кўлларга келиб қуйиладиган дарё суви таркибига боғлик, уларда кўпроқ натрий, хлор ва сульфат тузлари бўлади. Бўр тузлари жуда кам учрайди. Тузлар таркибига караб кўлларни шўр, тахир, содали ва бўр тузли кўлларга бўладилар.
Оқар кўллар ҳам, ўз навбатида сув доим оқиб турадиган ва сув вақтинча оқиб чиқадиган кўлларга бўлинади.
Кўл суви иссиқликни Қуёшдан, қисман кўл тагидаги ер қатламларидан олади. Бундан ташқари сув буғлари қуюқлашиб, сув томчиларига айланганда ҳам иссиқклика жралиб чиқади.
Кўллар сув температурасининг йил давомида ҳамда вертикал бўйича ўзгаришига қараб иссиқ, мўътадил ва совуқ кўлларга бўлинади. Кўлларда иссиқликнинг тақсимланиши хаво температурасиндан ташқари, кўл сувининг шўрлигига ва зичлигига ҳам боғлиқ.
Юқори ва ўртача кенгликда жойлашган кўлларнинг суви қишда (юза қисмларида) совуқ бўлиб, пастга томон температура орта боради. Сув температурасининғ вертикал бўйича бундай ўзгариши тескари термик стратификация дейилади. Бахорда эса кўл сувининг вертикал ўрин алмашинуви кучайиши туфайли температура сув юзасидан чуқур қисмларга томон ўзгармай деярли бир хил бўлади. Бу ҳодисага геотермия дейилади.
Кўл сувининг юза қисмлари ёзда яхши исийди ва чуқурга тушган сари температура пасая боради. Сув температурасининг бундай ўзгариши термик стратификация дейилади.
Кўл сувининг химиявий таркиби. Кўл сувида хилма-хил эрувчан моддалар бўлади, бу моддалар таркиби ва миқдори сувнинг сифатини белгилайди.
Ер юзасидаги барча кўллар сувининг шўрланиш даражасига қараб тўрт хилга бўлинади: чучук кўллар (шўрлиги 0—1°/00); 2)салгина шўр кўллар (шўрлиги 1°/0о дан то24,7°/00 гача); 3) шўр кўллар (шўрлиги 24,7°/00 дан то 47°/00 гача); 4) минералли намакоб кўллар (шўрлиги 47°/00 дан ортиқ) .
Кўл сувидаги тузларнинг таркиби хам хилма - хилдир. Чучук кўлларда асосан карбонат тузлари бўлади. Шўр кўлларда хлоридлар (NsС1, МgС1) ҳамда сульфьт (На2SО4, МgSО4)тузлари кўп бўлади. Шўр кўлларга Эльюн, Боскунчок кўллари, Ўлик денгиз ва Катта шўр кўл мисол бўла олади. Содали кўлларда асосан натрий карбонат (NaСО3) тузлари бўлади. Ван кўли ва Ғарбий Сибирь ҳамда Забайкальедаги баъзи кўллар содали кўллардир. Бўр тузли кўллар Тибет тоғида, АҚШда Калифорния ва Невада штатларида бор.
Қуйида айрим кўллар сувининг шўрлиги (°/00 хисобида) берилган. 1. Иссиқкўл—3,6—6,7; 2. Орол денгиз-кўли—10,4—12,9; 3. Каспий денгиз-кўли—13—14; 4. Илецк кўли—155,2; 5. Ўлик кўл—204—278,1; 6. Эльтон кўли—255,6—291,3; ..7. Гюскундак (Араратда)—368.
15- ж а д в а л
Do'stlaringiz bilan baham: |