Океан ва денгизларнинг фойдали қазилмалари
Чўкиндн жинсларда учрайдиган фойдали қазилмалар. Ер юзасида бўладиган ҳар хил геологик процесслар натижасида бир неча хил чўкинди жинслар хосил бўлади. Бундай чўкинди жинсларни олдин денгиз ва кўл бўлган жойларда, ботқоқлик ва қуруқлик юзасида ҳам учратиш мумкин.
Кўпчилик чўкинди жинслар қум, шағал, гил, оҳактош, доломит, мергель, трепел ва бошқалар қимматли қурилиш материали ролини ўтайди.
Чўкинди жинслар орасида кўп тузлар ҳосил бўлади. Буларга ангидрид (СаSО4), гипс (СаSО4-2Н2О), ош тузи (NaСl), калий тузи (КС1), калий – магний тузи (МgС12-КС1-6Н3О), глаубер тузи (Ка3S04•2Н3О), сода (Na2СОз+10Н2О) киради. Бу тузлар кўл, бўғоз, қўлтиқ, лиман ва бошқа сув тошиб чиқиб тўпланган жойларда ҳосил бўлади.
Булардан ташқари чўкинди жинсларда яна бир қанча муҳим фойдали қазилмалар: темир, марганец, алюминий, фосфорит, нефть, газ, қўнғир ва тошкўмир, торф ва бошқалар ҳосил бўлади.
Темир ва марганец рудалари. Темир рудалари ичида денгизда ҳосил бўлган қўнғир темир ва сидерит муҳим аҳамиятга эгадир. Бундай темир руда денгиз саёзлиги зонасида бўғоз ва қўлтиқларда қум, гилли қум ва алевролит ётқизиқлари билан бирга ҳосил бўлади. Бунга Урал тоғининг ғарби ва шарқидаги, Керчь, Тула ва Липецкдаги конлар мисол бўла олади.
Орол денгизинннг шимолидаги қадимий аллювиал кўл ётқизиғи орасида ҳам гидрогенетик (қўнғир темир) кони бор.
Марганец рудаси саёз денгиз остида кремнийли ёки қум гилли жинслар билан бирга ҳосил бўлади. Бунга мисол қилиб Чиатура ва Никополь типидаги конларни кўрсатиш кифоя.
Фосфорит конлари А. В. Казаков (1939) фикрича денгизда 500 м чуқурликда пайдо бўлади. Бундай чуқурликда денгиз ҳайвонлари ҳалок бўлиб, суяклари тўпланади ва химиявий парчаланади, натижада денгиз остн оқими билан шельф зонасига чиқиб йиғилади ва фосфорит вужудга келади. Масалан, Жанубий Қозоғистондаги Қоратов фосфорит кони ва Москва областидаги Егоров кони шулар жумласидандир.
Боксит алюминий олиш учун асосий хом ашё ҳисобланади. Бу минерал нордон магматик жинсларнинг иссиқ иқлимли нам кўп жойларда химиявий нураш процессидан ҳосил бўлади. Бокситлар денгиз қўлтиғи, кўл ва ботқоқликларда ҳам ҳосил бўлади. Бунга Шнмолий Уралнинг шарқидаги ва Қозоғистондаги, Украинадаги конларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Нефть ва газ конлари Иттифоқимизда кенг тарқалган бўлиб, уларнинг кўпи мезозой ва кайнозой ётқизиқларида ҳосил бўлган. Масалан, Боку, Кавказ, Украина, Ғарбий Сибирь, Ўрта Осйёдаги конлар шулар жумласидандир.
К ў м и р конлари чўкинди жинслар ичида ўсимликнинг қолиб кетиши ва чала ёнишидан хосил бўлади. Ўсимликлар дарё дельтасида, ботқоқликда, кўлларда чўкиб қолади ва чўкинди ётқизиқлар тагида кўмирга айланади. Масалан, Донецк, Кузнецк, Иркутск, Москва ёки, Челябинск, Қарағанда, Ўзбекистонда Шарғун, Ангрен, Қирғизистонда Қизилқия, Қўкёнғоқ ва бошқалар шуларга мисол бўла олади.
Дунё океанининг фондали қазилмалари. Маълумки океанлар ер юзасининг 361 млн км2ни, яъни 71% га яқинини ташкил этади. Шунга қарамай XX асрнинг 50 - йилларигача океан ости фойдали қазилмалари тўғрисида маълумот кам бўлган.
Геоморфология, геофизик текшнриш методлари асосида ва океанда ковланган бурғу қудуқлари ёрдамида океан ости тектоник тузилиши ва геологияси мукаммал ўрганилди. Натижада океан туби турди маъданларга бой эканлиги маълум бўлди.
Океан, денгиз тагида фойдали майдон 60 — 80 млн км2ни ташкил этганлиги дунё олимлари томонндан исботланди. Совет ва чет эл олимлари нефть, газ ҳосил бўладиган органик бирикма (углеводород)нинг микдорини 65— 70% (қуруқликдагига нисбатан) денгизда борлигини тасдиқладилар. Совет Иттифоқидан ташқари дунё бўйича 700 дан ортиқ нефть, газ кони денгиз, океан остида борлиги аниқланди. Энг муҳимлари Арабистон кўлтиғи, Ҳинд океани, Мексика кўлтиғи, Кариб денгизи, Беринг, Япон, Қизил, Норвегия денгизлари саёзлигида ва ботиқларида топилди ва шу жойлардан ковлаб олинмоқда
14- ж а д в а л
Do'stlaringiz bilan baham: |