Океан ва денгиз остидаги нефть-газли ҳавзалар (млн км2 хисобида)
(Ю. Я- Кузцецов ва бошқалар буйича, 1975)
Нефть газли ҳавзалар
|
Денгиз саёзлиги (шельф)
|
Материк ёнбағри
|
Сув ости ботиқлари (котловина)
|
Жами
|
Тинч океанда
Ҳинд океанида Атлантика океанида Кариб денгизида Ўрта денгизда ....
|
4,71
2,65
4,10
0,85
0,55
|
5,58
3,50
5,65
1,30
0,81
|
6,62
9,18
12,00
1,11
0,52
|
17,20
15,33
21,75
3,26
1,88
|
Қора ва Каспий денгизларида
|
0.37
|
0,21
|
0,17
|
0,75
|
Арктикада Антарктидада
|
4,56
1,55
|
1,60
1,46
|
1,17
4,21
|
7,33
7,22
|
ЙИҒИНДИСИ
|
19,54
|
20,41
|
34,98
|
74,72
|
Академик А. В.Пейве ва Н. А.Штрейс (1971) фикрича океан ер ости пўсти қуйидаги жинслардан тузилган; 1) гил, карбонат (оҳак), гил кремнийли чуқур океан чўкинди жинслари; 2) толеитли базалът; 3) спилит эффузив жинслари; 4) габбросимон, габбро - диабаз ва амфибиолитли жинслар; 5) серпентинлашган ультра асос жинслар. Бешинчи қават юқори мантияга тўғри келади.
Денгизнинг океан саёзликларидаги сочма конларни излаб топиш ва уларни эксплуатация қилиш масаласи тўғрисида Ғарбий Европа ва Совет олимлари самарали ишлар қилдилар. Масалан, Е. А. Величко, Е. А. Корбут (1970) маълумотларига кўра Бирлашган Мнллатлар Ташкилоти хисобга олган далилларда сув остидан ковлаб олинган сочма конлар. ҳажми (доллар билан ҳиссблаганда) 1970 йилда 50 млн долларга етган, Бундан 24 млн доллар касситрит минералига, 4 млн и Намиби соҳилларидан олинган олмосга, 18 млн. доллар ильминит, рутил, циркои, монацит ва боошқа минералларга тўғри келган.
Умуман сочма конлардан олинадиган фойдали қазилмаларнииг 7% и денгиздан олиниши (БМТмаълумотидан)маълум.
Океан остидаги фойдали қазилмалар денгиз саёзлиги (шельф), сув ости ботиқлиги ва океан чеккаларидаги ботиқларда жойлашган (Дж. Л. Меро (1965), Америка). Совет олимларндан Н. М. Страхов (1961-1963), А. Д. Архангельскийлар океан ва денгиз остида ҳосил бўладиган чўкннди ва фойдали қазилмаларни хосил бўлишини аниқлашда Балтика, Қора денгизларини 1950-65 йилларда текшириб қуйидаги хулосага келганлар. Денгиз ости сочма конлари қонуний равишда ўзига хос шароитда ҳосил бўлади.
Океан, денгиз соҳилларини тузилишига унга келнб тушадиган увоқ жинслар, қуруқликнинг тузилишига караб ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, денгиз саёзлигида тўпланган увоқ жинсларнн таркибий қисмларга ажралиши, эриши бу процессни тезлатувчи катализатор эритмаларни бор йўқлигига боғлиқ. Бу процессни қуйидаги 7 хил шароитда кўриш мумкин.
1. Тропик минтақаларда кристалли минералларнинг нураши (Ҳиндистон, Африка) дан хосил бўлган жинсларни дарёлар денгизга келтиради.
2. Қадимгқ кристалли жинсларни нурашядан майдаланган маҳсулотларни куруқликдан денгизга вақтинча оқар сув ва дарёлар келтиради.
3. Муз ва сув келтирган чўкиндилар (Гренландиядан, Скандинавиядан) Атлантика океани шимоли, Аляска қирғоғи ва Балтика денгизига чўккан морена ётқизиқлари.
4. Эффузив - чўкинди (туффит) жинс (Япония, Курил ороллари, Янги Зеландия ва бошқалар) нинг денгизга чўктирилиши.
5. Ҳар хил (совуқ - иссиқ) иқлим шароитида майдаланган хилма-хил жинсларни ювилиши ва келтирллиши.
6. Эол (шамол) кучи билан келгирилган майда чанг, кумлар чўкиндиси.
7. Вулкан кўллари (Курил Камчатка, Индонезия ва бошқалар) аралашмасининг тўпланиши.
Хуллас, океан ва денгиз остига тўпланадиган чўкиндилар шамол таъсирида, дарё ва денгиз сувларининг соҳилни ювиши натижасида келтиради. Бунга вулкан ва денгизда яшаган органик дунё маҳсулоти ҳамда сувда эриган элементлар, тузлар ва газлар киради. Булар вақт ўтиши бидан аралашиб гидрохимик, химик - механик шароитларда фойдали қазилмалар хосил бўлишида актив қатнашади.
Ҳозирги вақтда океан, денгизда бўладиган эндоген ва экзоген процесслар чўкинди жинсларни ва фойдали қазилмаларни, қадимги қуруқликда ҳосил бўлган чўкинди ётқизиклардаги фойдали қазилмаларни хосил бўлиш шароитини ўрганишда ва уларни излаб топишда катта амалий аҳамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |