42-§. ЕР ПЎСТИ МАТЕРИК ВА ОКЕАН ТУБИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УЛАРНИНГ ТЕКТОНИК СТРУКТУРАСИ
Ер шари юзаси хилма-хил, паст-баланд рельефни ҳосил қилган қаттиқ пўстдан иборат. Пўст юзасининг кўтарилгаи қисми (қалинлиги 30—40 км) қуруқликлар, яъни материклар ва улар орасидаги ботиқлар—океанлардан иборатдир.
Океаннинг таг тузилиши ҳозири вақтда океаншунослик фани берган маълумотларга кўра геологик ва геоморфологик структураларга ажратилади. Масалан, океан туби тоғлари, яхлит массивлар, плита ва ботиқлар шулар жумласидандир.
Ер юзасининг бундай иккита катта-мегарельефга (материк ва океан туби) бўлинишига асосий сабаб ер пусти материк қисми таркиби билан океан туби таркибининг бир хил бўлмаслиги ва уларнинг тараққиёт тарихн ҳам бир хил эмаслигидир.
16- жадвал
Океан ва денгизлар остидаги рельеф элементлари
(В. Н. Степаное бдйича, 1974)
Йирик (планетар) структуралар
|
Чуқурлиги (м ҳисо-
Бида)
|
Океанлар бўйича рельеф майдони
|
Денгиздан
ташқари океанларда
|
Денгизлар тубидаги рельеф майдони
|
км2
|
%ҳисобида
|
Км2
|
%
ҳисобида
|
км2
|
%
ҳисобид а
|
Рельеф Материк ёнбағри Океан туби
|
0,200
200—3000 3000 дан
|
27491 54968 277128
|
7,6 15,2
77,2
|
9,851 43227 272616
|
3,0
13,4
63,6
|
7640 8681 5511
|
50,6 33,7 15,7
|
Ер пўсти таркибини геохимик ва ички қисмини геофизик текшириш усуллари ёрдамида ер юзасидан 5—70 км чуқурликкача қаттиқ, пўст, унинг остида Мохоровичич (1914 йилда югославиялик проф. Мохорович шарафига кўйилган) чегараси билан ажралувчи базальт қатлами борлиги аниқланган.
Геофизик методлар билан (1957—1967) қуруқлик ва океан ости рельефини икки хил химиявий таркибдан иборатлиги ва физик-хоссаси турли хил эканлиги аниқланди. (Ернинг физик хоссаси темасига қаранг).
Ер пўстининг қуруқлик қисми асосан Зта қаватдан иборат: 1) устки чўкинди қават (ўртача қалинлиги 2—10 км) бўлиб, ундан сейсмик тўлқинлар 1,8—5 км/сек тезликда ўтади, зичлиги 2,2 г/см3га тенг. 2) метаморфик гранит-гнейс қават, қалинлиги 10—20 км, айрим жойларда (Тяншань) 30 км га яқин. Сейсмик тўлқинларнинг ўтиш тезлиги 5,0 6,2 км/сек га тенг, зичлиги 2,4—26 г/см3. 3) базальт қатлами қалинлиги материк остида 15—20 км, сейсмик тўлқинлар тезлиги 6,0—7,6 км/сек, зичлиги 2,8—3,3 г/см°. Унинг остидан Мохоровичич чизиғи (қалинлиги 4—5 км) ўтади. Сейсмик тўлқинлар (7,8—8,5 км/ сек тезликда) ўтади.
Шундай қилиб ер пўстининг материк қисмидаги умумий қалинлиги текисликларда 25—35 км, тоғларда 50—60 км (Кавказ, Тяншань), Помир, Ҳиқдиқуш тоғлари остида 60—70 км. Ҳимолай тоғи остида 70—80 км га боради.
Океан остидаги Ер пўсти қуруқликдагига нисбатан анча юпқароқ қаватлардан иборат. Биринчи қават чўкинди ётқизиқлардан ташкил топган, қалинлиги 300—700 м (айрим жойларда 1000—1500 м), сейсмик тўлқинлар 2,5—3 км/сек тезликда ўтади. Иккинчи қават базальт қавати, океанлар остида кенг тарқалган, қалинлиги 3—7 км гача. Айрим маълумотларга кўра океан остида метаморфик—гранит, гнейс қавати ҳам бор (баъзан уни оралиқ қатлам деб аталади). Унинг қалинлиги 1—3 км дан ошмайди ва сейсмик тўлқин 3,8—4,2 км/сек тезлик билан ўтади.
Материк ичкарисидаги денгизлар ҳам қисман океан пўстига ўхшаб кетади. Масалан, Ўрта денгиз, Қора денгиз ва Қизил денгизлар туби океан типига киради. Материк саёзлиги, орол, ярим ороллар ости тузилишига кўра материк ер пўстига яқин. Балтика денгизи, Шимолий денгизлар, Каспий, Охота, Беринг, Сариқ денгизлар туби ҳам материк типидаги ер пўстига яқин.
Do'stlaringiz bilan baham: |