40-§. ЕР ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДА САМО ЖИНСЛАРИНИНГ РОЛИ
XX асриинг космогоник гипотезаларида планеталарни ҳосил қилган метеорит заррачалари ва чанг тўзонлар хақидаги тушунчалар катта аҳамиятга эга. Америкалик Мультон ва Чемберлен томонидан математика йўли билан исботланган «планетаземал» гипотезаси шулар жумласидандир. Аслида акад. О. Ю. Шмидтнинг (1944) совиган ҳолатдаги метеоритлар йиғиндисидан планеталар ҳосил бўлиши ҳақидаги янги гипотезаси янада мукаммал ва ишонарлидир. Шунинг учун метеоритлар масаласи геологияда тобора муҳим аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.
Метеоритлар тўғрисидаги XVIII асрнинг охири XIX асрнинг бошларида вужудга келган илмий тасаввурлар (Э. Ф, Хладний, А. Ф. Стойкович, В. М. Севергин, И. В. Мухин ва бошқаларнинг ишлари) XX асрда мустақил равишда ривожланди ва метеоритика фанини вужудга келтирди (бу термин XIX асрда минералог Ю. И. Симашко томонидан таклиф этилган).
Россияда метеоритларга бўлган қизиқиш 1749 йилдан бошланган.
Метеоритларни системали ўрганиш, СССР Фанлар Академиясининг минералогия музейида В. И. Вернадский ва А. Е. Ферсман томонидан бошланди. Машҳур сайёҳ Паллас Енисей дарёси бўйидан топилган жуда катта темиртош — метеоритни кам учрайдиган минерал сифатида Москвага келтириб анализ қилганда унинг таркиби асосан темирдан тузилганлиги маълум бўлди. Шундан сўнг метеоритни палласит минерали ёки патлас темири деб аталган эди. Қейинроқ худди шундай таркибдагн (80% темир, 10% никель) минераллар ер юзасининг кўп ерларидан топилди ва уни минерал эмас, метеоритлиги аниқланди.
Эндиликда академия коллекциясида метеоритлар сони бир неча мингдан ошди, уларнинг умумий оғирлиги 6000 кг дан ортиқ. А. Ф. Стойкович асарларидан 12 йил кейин химик И. В. Мухиннинг «Ажойиб сеҳрлар ва ерга тушувчи осмон тошлари (аэролитлар)» деган асари чоп этилди. И. В. Мухин метеоритларни кўплаб анализ қилди ва уларнинг пайдо бўлиши ҳақидаги гипотезаларнинг дастлабки обзорини берди. XIX асрнинг ўргаларига келиб чет элларда ҳам метеоритлар ҳақида асарлар пайдо бўла бошлади.
Метеоритлар — само жисмларининг бирдан-бир вакилидир. Метеор ёки болид деганда, ер атмосферасига самодан кириб келувчи жуда баҳайбат, метеор (тезлиги 10—14 км/сек) жисмлари тушунилади. Биз метеорит деб атаган нарсамиз — метеорнинг ер атмосферасида қилган ҳаракатидан кейин ер юзига етиб келган қисмидир. Баъзан метеоритлар жуда кўп миқдорда тушади, уларнинг сони 5 тадан ортса, метеорит ёмғнри деб аталади. Метеоритни атмосферада ҳаракат қилиши вақтида парчаланиб кетишига метеорит чанги деб айтилади. Космик чанг — метеорнинг майда заррачалари бўлиб, бизнинг планетамиздан ташқарида булутга ўхшаб ҳаракат килади.
Метеор жисмлар ер атмосферасига кириб келгандан сўнг ҳаво қаршилигига учраб, уларнинг космик тезлиги секинлашади. АҚШ нинг Аризона штатидаги Дьябло чуқурлиги метеорит тушишидан ҳосил бўлган. Унинг эни 1207 м,чуқурлиги 147 м, ўраб турган марзаси ер юзасидан 40—50 м баланд, метеоритнинг атрофидан жуда кўп темир парчалари (20 т дан ҳам ортиқ) топилган. Метеоритнинг асосий қисми эса кратердан 400 м чукурликда ҳам то-пилмаган. Метеорит тушган жойдан топилмаслигига сабаб у секундига 8 км тезликда ерга келиб урилган, бу вақтда у чўғга айланиб портлайди ва метеорит бутунлай майдаланиб кетади. Метеор жисмлар ер атмосферасига яқинлашганда олдин секундига 50 км тезликда ҳаракат қилади.
Метеорит портлашига сабаб жуда катта тезликда келиши билан реакцияга киришиб ерга урилади. Унинг ер юзасига катта тезлик билан урилишидан секундларда 2000—3000° С иссиқлик таъсирида тоғ жинси ва минераллар эрийди, янги минерал стешовит ва бошқалар ҳосил бўлади. Агар жуда катта метеорит ўрмонга тушса, у ерда ёнғин кўтарилади.
Метеоритларнинг таркибида 63 хил элеменг борлиги аниқланган. Метеорит таркибида ерда учрайдиган бир неча минераллар учраган. Лекин метеорит таркибини кўпроқ никелли темир, оливин, пироксенлар ташкил этади. Метеоритлар минерал таркибига кўра қуйидаги хилларга бўлинади: а) темирли метеоритлар (сидеритлар), булар асосан никелли темирдан тузилган; б) тошли метеоритлар (сндеролитлар) — уларнинг таркибида никелли темирдан ташқари жуда кўп бошқа хил минераллар ҳам бор.Бу группага ўз таркибида пироксен ва дала шпати бўлган мезосидеритлар, темир ва никелдаи таркиб топган палласитлар киради; в) тошли метеоритлар (хондритлар); булар ниҳоят катта группани ташкил этади, улар асосан силикатлардан тузилган Бу группадаги донадор хондритлар (никелли темирдан иборат) ва темирсиз ерсимон (ахондрит) метеоритларни бир-биридан ажратиш керак.
СССР территориясида ҳозиргача 100 дан ортиқ жойга метеорит тушганлиги аниқланган. Булардан энг ажойиблари—Тунгуска ва Сихотэ-Алинь хисобланади.
1947 йил 12 февраль эрта билан соат 10 дан 5 минут ўтганда Сихотэ-Ачинда метеорит ёмғири ёққан. Бу воқеа шундай тасвирланади: «Қуёш чарақлаб ёритиб турган вақтда осмонда чўзик шаклда ёриқ болид пайдо бўлиб, шимолдан жанубга томон ҳаракатланди ва у ўтган йулида жуда ёруғ учқун алангаларини ҳар томонга тарқатиб қолдирди, Сихотэ-Алинъ тоғларининг ғарбий тармоқлари орқасига бекинди; шундан сўнг ерга жуда катта куч билан урилди. Болид фазода қолдирган из кун бўйи кўриниб турди. Сўнгра эса у эгри-бугри шаклга кириб кечга томон йўқолиб кетди».
Метеоритнинг тушган ўрнини 3 кундан сўнг учувчи Фирданов ва Агеевлар топган, улар ағдарилиб етган дарахтлар ўртасида янгидан пайдо бўлган чуқурчани аниқлаганлар. Уларнинг кўрсатмаси билан бу ерга Хабаровскдан геологлар келиб 30 та чуқурча борлигини аниқлаганлар, айрим чуқурчаларда метеоритнинг темир парчалари топилган. Шу йили бу ерга В. Г. Фесенков билан Е. Л. Кринов бошчилигида махсус экспедиция уюштирилган. Метеорит ёмғири тушган ер шимоли-ғарбга чўзилган эллипс шаклида бўлиб, узунлиги 30 км ва эни 5 км ни ташкил.этган.Метеоритлар иккигруппага бўлиниб тушган. Биринчи группасида диаметри 0,6—2,6 м ли 106 чуқурча, топилган, Чуқурча атрофидан 2 т метеорит парчалари териб олинган. Бу ердан тўплаб олинган метеорит парчалари Дьябло дарасига тушган метеорит парчаларига мос келган.
Иккита кичик (диаметри 0,6 м) чуқурча ковланганда 68,7 ва 84,6 кг ли метеорит топилган. Иккита катта чуқурчада 300 кг ли метеорит (диаметри 2,6 ва 2,8 м) топилган. Метеорит тушган ерда дарахтлар қулаган, шохлари синган, баъзи дарахтлар иккига бўлиниб кетган, баъзиларида тешикчалар хосил бўлган.
Иккинчи группа метеоритлардан 257 та метеорит парчаси топилган, уларнинг оғирлиги 0,18 дан 300 кг гача бўлган. Бу ердаги метеоритларнинг умумий оғирлиги 100 т дан кам бўлмаган, шундан фақат 5 тоннаси териб олинган.
Метеорит ёмғири катта метеоритнинг ер атмосферасида жуда тез учиб кириши натижасида майдаланиб кетишдан хосил бўлган.
Совет олимлари С. В. Орлов, А. Н. Заварицкий фикрича, метеоритлар ерга юлдузлар орасидаги бўшлиқдан эмас, балки Қуёш системасидан тушади. Ҳозирги вақтгача тўпланган метеоритларнинг минерал таркибидан, метеоритлар бир бутун жисм бўлиб, қандайдир ҳалокатлар натижасида майдаланиб кетган деган хулоса келиб чиқади (планетанинг майдаланиб кетиш гипотезаси). Ҳозирги вақтда метеоритларнинг тушиш сабабларини аниқлаш астрофизика фанининг энг актуал масалаларидандир.
Қуёш системасидаги 9 та сайёрлардан Ердан кейин Марс, Венера, Меркурийлар бирмунча яхши текширилгандир. Айниқса булардан Марс ва Ер йўлдоши, Ойнинг шакли, катталиги, физик, химиявин хоссасини ердан юборилган сунъий йўлдошлар, ҳаво кемалари ва автомат станциялари орқали олиб борилган текширишлар яхши натижа бермоқда. Бу борада Ой юзасига қўнган совет автомат кемаси ва Лунаход ўзи юрар станцияси Американинг «Апполон» ҳаво кемасидаги астронавтлар олиб келган намуналарининг анализи ва фотосуратлари шулар жумласидандир. Бу далиллардан маълум бўлишича, Ойнинг юзаси метеоритлар урилишидан катта-кичик кратерларни ҳосил қилган рельефдан ва хақиқий вулкан кратерларидан иборатлиги исботланди. Ойнинг химиявий таркиби ерни базальт қобиғига ўхшашлигини у ердан олиб келинган намуналар анализи тасдиқлади. Марс Қуёш системасидаги Ерга яқин планета бўлиб, унинг шакли, тузилиши, атмосфераси бошқа планеталарга нисбатан яхши ўрганилди. Ҳозирги вақтда Марс юзасининг геологик, геоморфологик картаси тузилган.
Унинг юзасида тоғлар, дарёлар, чуқур жарлар ва текисликлар мавжуд бўлиб, у ерда качонлардир сув, ҳаво бўлганлигини кўрсатади Марс юзасида метеорит урилиш зарбидан ҳосил бўлган кратерлар ва вулкан кратерлари бошқа планеталардагига нисбатан яхши ўрганилган бўлишига қарамай, у ерда ҳаёт намунаси борлиги хали яхши аниқланганича йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |