Умумий ва тарихий геология



Download 1,89 Mb.
bet13/71
Sana26.07.2022
Hajmi1,89 Mb.
#845893
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   71
Bog'liq
Геологиядан тўғрилангани

Томир жинслари. Магматик тоғ жинслари орасида, дарзларида ва ёриқларида учрайдиган жинслар томир жинслари дейилади. Бу турдаги жинсларга пегматиг, аплит томир жинслари киради.
Пегматит - ранги оч (сарғиш, пушти, кул ранг), структураси жуда йирик донали. Унинг таркибида кварц, ортоклаз, слюда (биотит ва мусковит) ва бошқа минераллар бўлади. Ортоклаз билан кварцнинг айрим кристаллари кўпинча бири иккинчисининг ичига ўсиб киради. Бундай пегматитларнинг синган юзаси миххатга ёки қадимги яҳудий хатига ўхшаб туради. Пегматит жинси орасида қимматли нодир минераллар учрайди ва улар саноатда жуда катта аҳамиятга эгаднр. Пегматит ва аплит томир жинслар Ўзбекистонда, жумладан, Туркистон, Зарафшон, Нурота ва Қоратепа тоғларидаги магматик ва метаморфик жинслари орасида жуда кўп тарқалган. Аплит ранги оқ, сарғиш, кул ранг бўлиб, таркибида кварц, ортоклаз, плагиоклаз минераллари бўлади. Структураси майда донали бўлиб, рангли минераллар бўлмайди.


12- §. ЧЎКИНДИ ТОҒ ЖИНСЛАРИ

Чўкинди тоғ жинси деб, ҳар қандай жинсларни физик, химик процессдан майдаланиши ва органик қолдиғи билан тўпланган маҳсулига айтилади. Чўкинди жинслар ер юзасининг ҳамма жойларида учрайди, буларга текисликдаги қум, тупроқ, дарё, денгиз остидаги гил ёки шағал ва оҳакли жинслар киради.


Чўкиндн жинслар ҳосил бўлиш шароитига кўра уч группага бўлинади: 1. Синиқ жинслар. 2. Химик чўкиндилар. 3. Органик жинслар.
1. Синиқ жинслар ўз навбатида тўртта кенжа группага ажратилган: а) йирик бўлакли (псефит) жинслар; б) ўртача бўлакли (псаммит) жинслар; в) майда бўлакли (алеврит) жинслар ва г) ўта майда гил жинслар.
Бу жинслар бўлакларнинг йирик-майдалиги бўшоқ ёки цементланганлиги ва бўлакларининг қиррали, силлиқ (юмалоқ)ланганлиги билан бир -биридан фарқ қилади. Синиқ жинсларни физик хоссаси, структура ва текстурасини аниқлаш билан уларга тўғри ном бериш мумкин. Бундай жинслар бўлакларини диаметрини ва ҳосил бўлган шароитини аниқлаш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Псефит жинсларининг синиқ бўлаклари диаметри 2 мм дан 200 мм гача, псаммит жинслариники эса 2 мм дан 0,1 мм гача бўлади.
Алевролиг (созтупроқлар) майдалиги 0,1 дан 0,01 мм гача; ўта майда гил (ил) группа жинслари бўлаклари катта-кичиклиги 0,01 мм дан 0,001 мм,гача бўлади.
2. Химиявий чўкиндилар. Қуруқлик, денгиз, кўл ҳавзаларида ва бошқа жойларда эриган элементларни қайта бирикиб чўкишидан ҳосил бўлган жинслардир. Химик чўкиндиларга табиатда кўп учрайдиган тузлар киради, масалан, ош тузн, гипс, ангидрид, сальвин, оҳакли туф, темир сувли оксидлар ва бошқа кремнийли, фосфорли бирикмалар шулар жумласидандир. Чўкинди жинслар орасида булар қатлам-қатлам, тўп-тўп ҳолда конлар ҳосил қилади.
3. Органик жинслар. Бу кенжа группа жинслари келиб чиқишига кўра икки хил бўлади. Биринчи хили асосан ўсимлик ва ҳайвон қолдиқларидан ҳосил бўладиган ёқилғи фойдали қазилмалар бўлиб, бунга торф, қўнғир кўмир, тошкўмир, антрацит ва ёнувчи сланецлар, газ, нефгь ва бошқа ёқилғилар киради.
Органик қолдиқларнинг иккинчи хили океан, денгиз ва кўлларда яшовчи ҳайвон ҳамда ўсимлик қолдиғи йиғиндисидан ҳосил бўлган органик жинслардир. Булар денгиз типратикони, маржонлари, икки қопқоқлик ва сузиб юрувчи юмшоқ танлиларнинг чиғаноқлари йиғиндисидан ҳосил бўлади.
Чиғаноқлар йиғиндисидан чиғаноқли оҳактошлар ҳосил бўлади. Буларга маржонлилар оҳактоши, сприферли охактош, брахиопадали охактош, фузулинали оҳактош ва бўр, мергель каби карбонатли денгиз ётқизиқлари киради.
Чўкинди тоғ жинсларини ўрганиш ва уларни аниқлаш булар орасида учрайдиган-ёқилғи, химик, металл ва бошқа фойдали қазилмаларни излаб топишда муҳим аҳамиятга эга.



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish