11-§. МАГМАТИК ТОҒ ЖИНСЛАРИ
Магматик тоғ жинслари магманинг ер сатҳига вулкан бўлиб отилиб чиқиши ёки ер пўстида кристалланиб қотишидан ҳосил бўлади.
Магматик тоғ жинсининг минерал таркиби магманинг химиявий таркибига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Жинс структураси (тузилиши) билан текстураси (компонентларни жойланиши) магманинг қандай физика-химиявий шароитда қотганига боғлиқ.
Магматик жинсларнинг ҳозирги вақтдаги энг муҳим классификацияси билан қискача танишамиз. Магматик тоғ жинслари ҳосил бўлиш шароитига кўра асосан иккита катта группага бўлинади.
1. Магма ер пўстининг 3 км дан 10 км чуқурлигидан кристалланиб совиб қотишидан пайдо бўлган интрузив жинслар. Улар ўз навбатида абиссал ва гипабиссал хилларга бўлинади.
2. Ер юзасига қуйилган магманинг қотишидан ҳосил бўлган вулканик жинслар.
Магма таркибида кремнийли ва алюминийли оксидлар кўп бўлади. Магма таркибида SO2 кўп бўлса, магма жуда ёпишқоқ, агар Si2 кам бўлса, суюқ ва ҳаракатчан бўлади. Магматик жинслар SiO2 ни миқдорига қараб қуйидаги группаларга бўлинади: 1. Нордон жинслар SiO2- 64-78%; 2. Ўрта жинслар 44%; 3. Ультра асос жинслар SiO2 4. Асос жинслар —SiO2—53 30—44%.
Юкорида кўрсатилган магматик тоғ жинсларидан интрузив хиллари, ер пўстининг орасида хосил бўлиб кейинги тоғ ҳосил қилувчи жараёнлар ва чуқур емирилиш (ювилиш) таъсирида ер юзасига чиқиб қолиши мумкин.
1. Нордон тоғ жинсларига табиатда ер пўстининг устки қисмида кўп тарқалган гранит, гранодиоритлар мисол бўлиб, улар кварц, калийли дала шпати, плагиоклаз, биотит, роговая обманка, қисман пироксен ва акцессор минераллардан ташкил топган.
2. Ўрта тоғ жинсларига диоритлар ва сиенитлар деб аталувчи тоғ жинслари киради. Сиенитлар SiO2 билан тўйинган ёки тўйинмаган бўлади.
Диоритлар 65—70% плагиоплаздан ва 30—35% рангли минераллар роговая обманка, биотит ва пироксендан ташкил топган бўлади. Агарда диоритлар таркибида кварц минералининг миқдори 5—15% гача борса, у ҳолда кварцли диоритлар деб аталади. Диоритларнинг эффузив хиллари андезитлар деб аталади. Андезитлар ер пўстидаги магматик тоғ жинсларининг 23%, диоритлар эса 1,8%ини ташкил этади.
Ўрта жинсларга кирувчи сиенитлар магматик тоғ жинслари тарқалган майдоннинг фақат 0,6% шш ташкил этади. Уларнинг эффузив хиллари трахитлар деб юритилади. Сиенитларнинг таркибида 50—70% калийли дала шпати, 10—30% плагиоклаз ва 10—20% яшил рангли роговая обманка, камроқ биотит ва пироксен бўлади. Кварцнинг миқдори 5% дан кам. Агар 5% дан ортиқ кварц минерали бўлса кварцли сиенитлар, 15% дан ошиб кетса, граниосиенитлар деб юритилади.
3. Асос тоғ жинсларининг интрузив хилига пироксен, роговая обманка, озроқ оливин, биотит ва плагиоклазлардан ташкил топган габброни кўрсатиш мумкин.
Габбро жинсини эффузив хили ер юзасида жуда кўп тарқалган бўлиб базальт деб юритилади.
Габбро Б. М. Қуплетский фикрига кўра 53% плагиоклаздан ва 47% пироксендан иборат бўлади.
4. Ультра асос жинсларга табиатда камроқ (0,4%) учрайдиган перидодит, дунит ва пироксенит мисол бўлади. Бу жинслар таркибида оливин, пироксенлар ва рудали минераллар учрайди. Магматик тоғ жинслари Ўрта Осиёдаги тоғларда жуда кўп учрайди. Масалан, Ўзбекистоннинг ғарбидаги Нурота, Қоратепа, Зирабулоқ, Зиёвуддин ва жануби-ғарбидан Чотқол-Қурама тоғларида лакколит, батолит, шток шаклларига эга бўлган интрузив жинслар кўп тарқалган, Бу интрузив магматик жинсларни Ўзбекистон ФА Геология институтининг директори геология-минерология фанлари доктори, ЎзФА академиги И. Ҳ. Ҳамрабоев, ЎзФА мухбир аъзоси, проф. Э. М. Исамуҳамедов ва бошқалар текширган. Бу олимлар бошчилигида юқорида номлари келтирилган тоғлар текширилган, бу ерларда асосан нордон ва ўрта магматик жинслар кўп тарқалганлиги ва улар гранит, диорит, сиенит, кварцли диорит, гранодиоритлардан иборат эканлиги ҳамда бир қанча фойдали қазилма конлари борлиги аниқланган.
Эффузив (вулкан) тоғ жинслари. Бу жинслар вулканлар ҳаракати натижасида ер ёриқларидан ёки бир марказдан лава ва бошқа маҳсулотларнинг отилиб ёки қуйилиб қотишидан ҳосил бўлади.
Ёриқлардан қуйилувчи лаваларнинг жуда кўпчилиги (90—95%) базальтдан иборатдир. Одатда улар катта-катта майдонларни қоплаб ётади, лекин унча қалин бўлмайди. Масалан, Вилюй дарёсининг(Шарқий Забайкальеда) ҳавзасида олвинли базальт қатлами бир неча минг квадрат километр майдонни эгалласада, қалинлиги 12 — 20 м келади. Агар лава кетма-кет бир неча марта қуйилса, унинг қалинлиги 1000 м дан (Гренландия) 3000 м гача (Исландия) етиши мумкин. Асос лаваларга базальт ва диабязлар мисол бўлади.
Бундан ташқари вулканларнинг марказий хилдаги қуйилмалари ҳам учрайди. Бундай хилдаги вулканлар конус шаклига эга бўлади, чунки улардан чиқувчи вулкан маҳсулоти газга бой бўлгани ва нордон ёпишқоқ лавага эга бўдгани учун тез қотади. Бунга мисол қилиб обсидиан вулкан шишаси, пемза (енгил) ва жуда кўп вулкан куллари, бомбалари, шағаллари, брекчиялари ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Вулкандан отилиб чиқувчи қаттиқ жинслар (бомбалар, шағал, кумлар) вулкан кратери атрофида кўплаб учрайди. Бундай вулкан маҳсулотлари Ер тарихида кўп марталаб отилиб чикқанлигини, уларни ўтган давр ётқизиқлари орасида ҳам учратиш мумкин. Масалан, Чотқол, Қоржантов тоғларининг ғарбий қисмидаги юқори карбон ва пермь даврларида ҳосил бўлган вулкан жинсларини кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |