«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» да таълим жараёнига янги педагогик технологияларни киритиш таъкидланади. Педагогик техналогия – бу таълим жараёнига системали ёндошув бўлиб, унда таълим жараёнини ташкил этишда техника ва инсон имкониятлари ҳисобга олинади ва уларнинг ўзаро муносабати таълимнинг оптимал формалари яратилишига замин бўлади.
Педагогик техналогияларни қуйидаги таркибий қисимларга бўлиш мумкин:
Таълим – тарбия иштирокчилари шахсига қўйиладиган ижтимоий талаблар;
Ҳамкорлик фаолияти аъзоларининг касбий тайёргарлиги;
Таълим жараёнининг мақсади, мазмуни, моҳияти, амалга ошириш воситалари;
Таълим жараёнини дифференциялаштириш;
Ижлдийлик;
Кўникма ва малакаларни шакиллантириш
Кўникма ва малакаларни шакиллантириш билимларни ўзлаштирибгина қолмай ҳилма – ҳил кўникма ва малакаларни хосил қилади.
Кўникма - машқ қилиш натижасида юзага келадиган ҳатти – ҳаракатларни автоматлашган усули. Физиологиу жихатдан кўникма бош миянинг катта ярим шарлари пўстлоғида хосил бўлади, вақтинчалик нерв боғлинишларининг тизимининг функциясини таъминлайди. Динамик – стереотипларни яратишшароитлари бир вақитнинг ўзида автомотлашган акт билан мураккаб аналиктик – синтетик фаолиятни юзага келтиради. Буни натижасида нафақат кўникмалар, балки малакалар ҳам юзага келади.
Малака – олдинга қўйиладиган мақсад ва хатти – харакатлар шароитидан келиб чиқадиган муваффақиятли ҳаракатлар усулидир. Малакалар хатти – харакатининг мақсад ва конкрет шарт – шароитларига тегишли бўлган ҳолда доимо суянади. Одам ишни қанчалик яхши билса, уни шунчалик малакали амалга оширади ва ундан фойдаланади.
Кўникма ва малакалар хатти – харакат услуби бўла туриб, маълум фаолият турига қараб ишлаб чиқариш, ўқув, ижтимоий, ташкилий, техник фаолият, илмий фаолият, санъат соҳасидаги кўникмалар ва бошқалар бўлиши мумкин. Лекин барча фаолият турларида қўлланиладиган кўникма ва малакалар мавжуд: булар - ҳаракат. сенсор, ақлий кўникма ва малакалардир. Ҳаракат кўникмаларига жисмоний меҳнат, спорт ва ўқув кўникмалари( хат ёзиш тез ўқиш в.х.з) киради.
Сенсор кўникма ва малакаларга ўлчов, овоз ва символик маълумотларни тез ва тўғри қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ва бошқариш марказларида такрорланиб боришлари киради.
Ақлий кўникма ва малакаларга – кузатиш усуллари, малакаларни ривожлантириш, оғзаки ва ёзма хисоб – китобни ишлаб чиқиш, ҳаракатларга йўналтириш, китоб билан ишлаш, архив материалларни еғиш, илмий тажриба ўтказиш, кўникмаларни машқ натижасида юзага келади, яъни бунда мақсад сари йўналтирилган (доимий) қайтариш мустаҳкамлашга олиб келади ва самарали усуллар асосида қайта - қайта қайтарилиши амалга оширилади.
Инсон томонидан эгалланган кўникма ва малакалар янги кўникмаларни шакиллантиришга таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |