Фаол ўқитиш методлари ва уларни ташкил этиш
Баҳснинг самарали бўлиши энг аввало баҳслашувчиларнинг бир-бирларига нисбатан фазовий жойлашувларига боғлиқ. Тингловчи ва музокарада қатнашувчиларнинг фазовий жойлашувлари ва уларнинг психологик мавқеларининг моҳияти муҳим бўлганлиги боис биз ушбу холатларни келтирамиз:
Синф шароити. Бу - анъанавий дарс ўтказиш шакли бўлиб, тингловчилар бир-бирларининг юзларини кўриш имконияти чекланган ва доска олдидаги ўқитувчига ва у баён этаётган мазмунга нисбатан тингловчиларнинг мавқелари, масъулияти турлича. Бу шароитда баҳс ўтказиш мумкин эмас. Чунки синфда охирги қаторда ўтирган бола билан биринчи қаторда ўтирганнинг дарсга муносабати кескин фарқ қилади. Тингловчининг психологик мавқеи - «Мен» - ўйиндан ташқарида».
«Мен» - ўйинда» деб аталувчи ҳолат: тингловчилар доира шаклидаги стол атрофида жойлашадилар ва ўртага ташланган мавзу юзасидан эркин фикр алмашиш, ҳаттоки, айрим ижтимоий ролларга ҳам кириш имкониятига эга бўлади, ҳатто бошловчи ҳам «қаторда» ўтиради. «Ишчанлик ўйинлар» ва бошқа ролли ўйинлар ана шундай шароитда ўтказилиши мумкин.
«Мен»- мунозарада» деб аталувчи бу ҳолат айни баҳс - мунозаралар ўтказиш учун қулай, чунки унда шахс ўз фикрини дадил айтиш учун имкониятни ҳис қилади. Одатда бундай баҳслар тўртбурчак стол атрофида уюштирилади.
«Мен» - ҳамкорликдаман» деган бу ҳолат каттароқ гуруҳлар таркибида ташкил этилади. Мунозара аъзолари тўрт-беш кишидан бўлиб алоҳида столлар атрофида ўтириб, ҳар бир гуруҳ ўз қарорини чиқаради. «Мунозара» клублари» фаолияти шу тарзда ташкил этилади.
Бу келтирилган ҳар бир холат бахс қатнашувчиларида ўзига хос руҳий тайёргарлик ва масъулият хиссини келтириб чиқаради.
Демак, дарс мобайнида ўқитувчи мавзунинг характери ва у шакллантириш лозим бўлган билим, малака ва фазилатларга мос тарзда мунозара шароитини танлаши ва шундай кейингина машғулотни бошлаши керак. Кўриниб турибдики, анъанавий синфда ташкил этиладиган машғулотларнинг самарадорлиги деярли йўқ, чунки улар олдинги қаторларда утирган тингловчиларнинг фаоллигигагина йўналтирилган, қолганлар «ўйиндан ташқари» ҳолатда, бу нарса уларнинг дарс мазмунига муносабатларида бевосита акс этади.
Кичик, тор доиралардаги компакт гуруҳларда уюштирилган мунозараларнинг эркин мавзули, йўналтирилган ва аниқ сценарийли диспут турлари мавжуд бўлиб, бу танланган мавзуга ва мунозара гуруҳларининг мулоқот тажрибасига боғлиқдир («диспут» сўзининг луғавий маъноси - «фикрлаяпман», «тортишаяпман», деган маънони билдиради). Кичик гуруҳлардаги мунозаралардаги асосий нарса - гуруҳ аъзоларининг танланган мавзу хусусиятига қараб, ҳар бириинг ўз фикр мулоҳазаларини охиригача баён этиш имкониятларининг борлигидир. Бундай гуруҳда бошловчи ҳам қаторда ўтириб, мавзунинг ечимини батамом ҳал бўлмагунча фаол мулоқотларнинг иштирокчиси бўлиши мумкин. Лекин асосий рол гуруҳнинг аъзоларига юкланганлигини ва бевосита ажралиб чиққан норасмий лидер асосий баҳс юритувчи бўлиши мумкинлигини унутмаслиги зарур. Бундай гурунглар турли шароитда кўпинча баҳс иштирокчилари учун табиий шароитларда (масалан, синфда, талабалар аудиторияларида, иш хоналарида ва б.к.) ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Агар бахлашувчилар гуруҳи одатдагидан каттароқ ҳажмда (масалан, 30 кишигача) бўлса, унда мунозарани уюштиришнинг ўзига хос томони бор. Бу холда баҳс гуруҳи шартли равишда учга бўлинади. Биринчи гуруҳ - «фикрларни жамловчилар» - генераторлар гуруҳи дейилади; иккинчиси - «танқидчилар» ва учинчи гуруҳ - «фикрларни тезлатувчилар» - катализаторлар» деб аталади. Ҳар бир ажралган гуруҳниниг ўзига хос функциялари бор: «генераторлар» ўртага ташлаган муаммо ёки баҳс мавзуси бўйича ўзларидаги барча фикрларни ўртага холис ташлайдилар. Гуруҳ аъзоларидан бири - лидер - уларни жамлаб, фикрлар иккига бўлинган тақдирда ҳам уларни умумлаштириб баён этади. Сўнгра ўйинга «танқидчилар» киришади. Уларнинг вазифаси - эшитган фикрларига танқидий муносабат билдириш, яъни танқидий нуқтаи назардан улар ичидаги «мағзини» ва «пучак» фикрларни саралаш. Шундан кейин вазиятга қараб, яна сўз «генераторлар» га ёки «катализаторлар» га берилиши мумкин. Билдирилган фикр ва таклифларда мабодо ҳисобга олинмай қолган жиҳатлар ёки ноўрин фикр бўлса, ёки моҳиятан шу мавзуга алоқадор бўлган, лекин иккала томон ҳисобга олмаган бирор жиҳат аниқланса, томонлар диққатини айнан шунга қаратиши керак. Сўнгра «тезлатувчилар» баҳсни давом эттиришга руҳсат бериб, агар уни якун қилиш тақозо қилинса, иккала гуруҳнниг ўйинига холис баҳо берган холда мунозарани тўхтатиши мумкин. Улар кўпинча иккала гуруҳ учун холис орбиторлар - «ҳакамлар» ролини ўйнайдилар.
Мактабда бир синф доирасида ёки талабалар гуруҳида ахлоқий маънавий мавзуда баҳс уюштирганда, юқоридаги усулни қўллаш имконияти бўлса, суҳбатдошларнинг учбурчак шаклдаги берк стол атрофига ўтиришлари мумкин. Демак, баҳслашувчиларнинг жойлашишлари ҳам бу ўринда маълум аҳамият касб этади.
Катта гуруҳларда баҳс ёки мунозара уюштирилганда, бошловчининг роли айниқса каттадир. Чунки у ҳар бир гуруҳдаги тортишувлар ва фикр алмашинувларнинг бошида турмоғи керак бўлса, улар фаолиятини мақсадга мувофиқ тарзда йўналтириб турмоғи лозим. Кичик гуруҳдагидан фарқли улароқ, катта гуруҳларда бошловчи у ёки бу ички гуруҳга ён босмаслиги ёки уларни ўзининг шахсий фикрига мажбуран эргаштирмаслиги керак. Акс холда, у ўзининг фаолияти билан бошқалар ташаббусига салбий таъсир кўрсатиши ва баҳснинг йўналишини бузиб қўйиши мумкин. Шунинг учун катта гуруҳлар уюштириладиган мунозаранниг мавзуси олдиндан танланган ва унга бошловчи маълум маънода тайёр бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |