Умумий психология ва спорт психологияси
4-семестр; 5-мавзу
15-саҳифа
5.4.2. Иродавий
зўр бериш ва унинг иродавий сифатларни
шакллантиришдаги аҳамияти
Ҳар қандай спорт туридаги машғулот таркибида ниҳоятда кўп қийин
машқлар мавжуд бўлади.Ушбу машқларни бажариш спортчидан муайян
иродавий зўр беришни талаб этади.
Иродавий зўр бериш – деганда ички зўриқишнинг шундай ҳолати
тушуниладики, бу жараѐнда киши ўз олдида турган қийинчиликни англайди ва
ўзини мазкур қийинчиликни енгиб ўтишга ундайди.
Демак, қийинчиликнинг мавжудлиги-бу кишидаги иродавий зўр
беришнинг намоѐн этилиши учун энг муҳим шартдир.
Спорт фаолиятида иродавий зўр беришлар ниҳоятда хилма-хилдир.
Уларга қуйидагилар киради:
1. Мушакларнинг зўриқиши пайтидаги иродавий зўр бериш.Спорт
фаолияти ҳамиша одатий шароитидан кўра кўпроқ ва оғирроқ мушаклар
ҳаракати ва зўриқиши билан боғлиқ;
2. Диққатни зўриқиши билан боғлиқ бўлган иродавий зўр бериш. Ҳар
қандай спорт ҳаракатини амалга ошириш узоқ вақт диққатни йўналтиришга
қарата билишни тақозо этади;
3. Чарчоқ ва ҳорғинлик туйғусини бартараф этиш билан боғлик иродавий
зўр бериш;
4. Кундалик иш тартиби яъни режимга риоя этиш билан боғлиқ иродавий
зўр бериш;
5. Қўрқув ҳиссини бартараф этиш билан боғлиқ бўлган иродавий зўр
бериш.
Спортчидаги иродавий зўр беришдан оқилона фойдалана олиш қобилияти
у ѐки бу қийинчиликларни енгиб ўтиш жараѐнида шаклланади ва
такомиллашиб боради.
5.4.3. Спорт фаолиятидаги қийинчиликларнинг тавсифи
Психологияда қийинчилик дейилганда одатда кўпроқ ички қийинчлик
назарда тутилади. Мазкур қийинчилик эса спортчи бирор бир тўсиқни енгиб
ўтаѐтганида, уни бартараф этиш учун етарли даражада имкониятга эга бўлмаган
пайтда юзага келади. Спортчининг имкониятлари дейилганда эса, унинг
жисмоний, техник, тактик, психологик, маънавий ва ғоявий тайѐргарлиги
даражаси, шунингдек, сиҳат-саломатлиги, унда мавжуд бўлган муайян кўникма
ва малакалар, одатлар ҳамда эътиқодлар тизими тушунилади.
Спорт фаолиятида учрайдиган қийинчиликларни умумлаштирган
тарзда,уларни объектив ва субъектив қийинчиликларга ажратиш мумкин.
Спорт фаолиятида объектив қийинчиликлар деб, муайян спорт турининг
спесифик жиҳатлари билан боғлиқ қийинчиликларга айтилади. Объектив
қийинчиликлар жисмоний, техник, тактик ва екзоген қийинчиликларга
бўлинади.
Жисмоний қийинчиликлар муайян бир хатти-ҳаракатни, керакли
тезликда, изчилликда ҳамда давомийликда бажариш учун ҳалақит берувчи,
Do'stlaringiz bilan baham: |