Умумий психология ва спорт психологияси
4-семестр; 5-мавзу
10-саҳифа
5.3. Спортчиларни
мусобақага
психологик
тайёрлашни
режалаштириш асослари
Спортчиларни психологик тайѐрлаш масаласининг ҳал этилиши
режалаштириш асосида амалга оширилади. Бу режани ким тузади? Aлбатта
мазкур режа спорт мураббийси томонидан тузилади. Ушбу режани тузиш
чоғида бир қатор хусусиятларни ҳисобга олиш керак бўлади. Жумладан: спорт
турини, спортчининг ѐши ва маҳоратини, унинг индивидуал хусусиятларини.
Психологик тайѐргарликнинг умумий режасини нисбатан узоқроқ давр учун,
масалан бир йилга тузиш мақсадга мувофиқ. Бундай режа иккита бўлимдан
иборат бўлади: биринчи бўлим – мусобақаларга умумий психологик
тайѐргарлик, иккинчи бўлим эса – муайян мусобақага психологик
тайѐргарликни қамраб олади. Биринчи режа нисбатан узоқ мақсадни кўзлагани
учун у маълум даражада барқарор бўлади, иккинчиси эса муайян мусобақага
мослаб тузилади, шу сабабли ҳам олдинда турган мусобақага тайѐргарликнинг
ўзига хос жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши, тўлдирилиши,
қисқартирилиши мумкин.
Спортчини мусобақага умумий психологик тайѐрлаш учун қуйидагилар
зарур:
1.Режа тузилаѐтган спортчининг ѐшини билиш;
2.Унинг спорт маҳорати даражасини ҳисобга олиш;
3.Психологик тайѐргарликнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш ва
улардан келиб чиққан ҳолда аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
4.Спорт турининг психограммасини аниқлаштириш, яъни ушбу спорт
турини такомиллаштириш учун қандай шахсий, психик, психомотор сифатлар
талаб этилишини, мусобақада муваффақиятли иштирок этиш учун қандай
психик ҳолатларни шакллантириш лозимлигини аниқлаш;
5.Тайѐргарлик
машқлари
жараѐнида
спортчининг
мотивация
воситаларини аниқлаш;
6.Психодиагностика воситаларини аниқлаш (шахс ривожланиши ва спорт
маҳоратининг ошиб бориш динамикасини аниқлаштириш учун), психогигиена
воситаларини (спортчининг психик ҳолатини қўзғатувчи назорат воситалари,
спортчини жисмоний жиҳатдан қайта тиклаш), хотирани, ақлий қобилиятни,
иродавий сифатларни ривожлантириш учун мўлжалланган умумий психик
ривожланиш воситаларини киритиш;
7.Машғулот жараѐнида ва ундан кейинги психик ҳолатларни бошқариш
ва спортчининг ўз-ўзини тартиблаши учун зарур воситаларни танлаш;
8.Спортчиларнинг мусобақалашув характеридаги экстремал вазиятларда
эмоционал барқарорлигини шакллантиришга йўналтирилган воситаларни
белгилаш.
Do'stlaringiz bilan baham: