|
-боб. Адвокатлар хайъатларига, адвокатлик фирмаларига, адвокатлик бюроларига ва адвокатларга солик солишнинг узига хос хусусиятлари
|
bet | 278/279 | Sana | 21.02.2022 | Hajmi | 441,08 Kb. | | #68733 | Turi | Кодекс |
| Bog'liq Солик кодекси (янги тахрирда)
70-боб. Адвокатлар хайъатларига, адвокатлик фирмаларига, адвокатлик бюроларига ва адвокатларга солик солишнинг узига хос хусусиятлари
477-модда. Адвокатларга солик солиш
Адвокатлар хайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари фаолиятнинг нотижорат ташкилотлар сифатида адвокатлар томонидан хукукий ёрдам курсатиш билан боглик кисми буйича соликлар ва йигимлар тулашдан озод килинади, бундан куйидагилар мустасно:
божхона туловлари;
ижтимоий солик;
автотранспорт йигими;
тулов манбаида ушлаб колинадиган соликлар.
Адвокатлар хайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда (юридик ёрдам курсатиш билан боглик булмаган) соликлар ва йигимлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда туланади.
478-модда. Адвокатлар даромадларига солик солиш
Адвокатлар томонидан юридик ёрдам курсатганлик учун олинадиган гонорарлар суммаларига ушбу моддада назарда тутилган хусусиятлар хисобга олинган холда, мазкур Кодекснинг XIII булимида белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги солинади.
Адвокатнинг даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги солиш объектидир.
Адвокатнинг даромади адвокат томонидан юридик ёрдам курсатилганлиги учун олинган сумма билан адвокатлар хайъатларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлик бюроларини саклаб туриш учун утказиладиган маблаглар суммаси уртасидаги фарк сифатида аникланади.
Солик базаси адвокатнинг даромадидан унинг даромадида хисобга олинадиган ижтимоий тулов чегириб ташланган холда аникланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.04 Нотариусларни солиққа тортиш]
71-боб. Хусусий амалиёт билан шугулланувчи нотариусларга солик солишнинг узига хос хусусиятлари
479-модда. Хусусий амалиёт билан шугулланувчи нотариусларга солик солиш
Хусусий амалиёт билан шугулланувчи нотариуслар ушбу бобда назарда тутилган узига хос хусусиятларни хисобга олган холда, ушбу Кодексда белгиланган тартибда соликларни туловчилар хисобланади.
Хусусий амалиёт билан шугулланувчи нотариуслар мехнатга хак тулаш тарзида олинадиган даромадлар буйича белгиланган ставкалар буйича ижтимоий солик ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги тулайди.
Хусусий амалиёт билан шугулланувчи нотариус зиммасига ходимларнинг мехнатига хак тулаш буйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солигини ва ижтимоий соликни хисоблаб чикариш хамда тулаш мажбурияти юклатилади.
Хусусий амалиёт билан шугулланувчи нотариуслар нотариал хизматлар курсатиш буйича кушилган киймат солигини тулашдан озод этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|