Умумий коидалар


-модда. Солик солиш объекти



Download 441,08 Kb.
bet271/279
Sana21.02.2022
Hajmi441,08 Kb.
#68733
TuriКодекс
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   279
Bog'liq
Солик кодекси (янги тахрирда)

463-модда. Солик солиш объекти
Ушбу Кодекснинг 43-бобига мувофик аникланадиган жами даромад солик солиш объектидир, бундан ушбу Кодекснинг 304-моддасига мувофик, ушбу моддада назарда тутилган узига хос хусусиятлар хисобга олинган холда солик солиш чогида инобатга олинмайдиган даромадлар мустасно.
Солик солиш максадида товарларни (хизматларни) реализация килишдан олинган даромад деганда куйидагилар тушунилади:
курилиш, курилиш-монтаж, таъмирлаш-курилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиха-кидирув ва илмий-тадкикот ташкилотлари учун — уз кучлари билан бажарилган, тегишинча курилиш, курилиш-монтаж, таъмирлаш-курилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиха-кидирув ва илмий-тадкикот ишларини реализация килишдан олинган даромадлар. Бунда, агар юкорида кайд этилган хизматларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти шартномага биноан буюртмачининг зиммасида булса, ушбу материалларга булган мулк хукуки буюртмачининг узида сакланиб колган такдирда, уз кучлари билан бажарилган хизматларни реализация килишдан олинадиган даромадлар бажарилган хамда тасдикланган хизматларнинг буюртмачи материалларининг киймати киритилмаган холдаги даромади сифатида белгиланади;
мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) берувчи юридик шахслар учун — молиявий ижара (лизинг) буйича фоизли даромад суммаси;
воситачилик ва топширик шартномалари хамда воситачилик хизматлари курсатишга оид бошка шартномалар буйича воситачилик хизматлари курсатадиган юридик шахслар учун — курсатилган хизматлар учун хак суммаси;
товарларни (хизматларни) текин берувчи юридик шахслар учун — агар ушбу моддада бошкача коида назарда тутилган булмаса, товарларнинг (хизматларнинг) таннархи ёки уларни олиш бахоси (товарни олиш билан боглик харажатларни хисобга олган холда). Мазкур норма экология, согломлаштириш хамда хайрия жамгармаларига, маданият, согликни саклаш, мехнат, ахолини ижтимоий мухофаза килиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига бепул бериладиган товарларга (хизматларга) нисбатан татбик этилмайди;
нотижорат ташкилотларининг ушбу Кодекс 318-моддасининг биринчи кисмида курсатилмаган даромадлари.
Солик солиш объекти булиб куйидагилар хам хисобланади:
1) товарларни (хизматларни) куйидагиларга:
а) иштирокчилар таркибидан иштирокчи чиккан (чикиб кетган) такдирда ёхуд унинг юридик шахсдаги улуши камайтирилганда ёки юридик шахс томонидан иштирокчидан унинг ушбу юридик шахсда иштирок этиш улуши (улушнинг кисми) кайтариб сотиб олинганда ушбу иштирокчига бериш;
б) юридик шахс булган эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чикарган акциялар кайтариб сотиб олинганда акциядорга бериш;
в) юридик шахс тугатилганда акциядорга ёки иштирокчига бериш;
2) товарларни (хизматларни) жисмоний шахс мехнатига хак тулаш хисобидан ёки дивиденд тулаш хисобидан бериш;
3) товарларни ёки бошка мол-мулкни кайта ишлаб бериш учун бериш, агар товарлар ва (ёки) мулк кайта ишлаш махсулоти сифатида шартномада белгиланган муддатда кайтарилмаган булса;
4) куп марта айланадиган, сотувчига кайтарилиши шарт булган идишларни, агар идиш махсулотни шундай идишда етказиб бериш шартномасида белгиланган муддатда кайтарилмаган булса, бериш.
Товарларни (хизматларни) олиш хукукини такдим этувчи ваучерларни реализация килиш ёки бепул бериш мазкур товарларни (хизматларни) реализация килиш деб эътироф этилади.
Узок муддатли шартномалар буйича даромадлар ушбу Кодекснинг 303-моддасида назарда тутилган тартибда жами даромад таркибига киритилади.
Баланснинг валюта хисобваракларини кайта бахолаш чогида курсдаги ижобий ва салбий фарклар уртасидаги сальдо солик солиш объекти деб эътироф этилади. Курсдаги салбий фаркнинг суммаси курсдаги ижобий фарк суммасидан ортик булган такдирда ошиб кетган сумма айланмадан олинадиган соликни хисоблаб чикаришда солик базасини камайтирмайди.
Солик туловчилар томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги ёхуд кушилган киймат солиги ва фойда солиги тулаш даврида айланмадан олинадиган соликни тулашга утгунига кадар олинган даромадлар жами даромадга киритилмайди.

Download 441,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish