XIX БУЛИМ.
ЙИГИМЛАР [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.00.00 Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар / 07.16.05.00 Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар]
65-боб. Автотранспорт йигимлари 455-модда. Автотранспорт йигимларининг турлари Автотранспорт йигимлари жумласига куйидагилар киради:
автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Узбекистон Республикаси худудига вактинчалик олиб кирганлик учун йигим;
чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Узбекистон Республикаси худудига кирганлиги ва унинг худуди оркали транзити учун йигим.
456-модда. Солик туловчилари Автотранспорт воситаларини сотиб олувчи ва (ёки) Узбекистон Республикаси худудига вактинчалик олиб киришни амалга оширувчи Узбекистон Республикаси резидентлари хамда норезидентлари автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Узбекистон Республикаси худудига вактинчалик олиб кирганлик учун йигимни солик туловчилари деб эътироф этилади.
Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг эгалари ёки улардан фойдаланувчилар ушбу воситаларнинг Узбекистон Республикаси худудига кирганлиги ва унинг худуди оркали транзити йигими солик туловчилари деб эътироф этилади.
Автотранспорт воситаларини ишлаб чикарувчилар мамлакатнинг узида ишлаб чикарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йигимни солик туловчилари деб эътироф этилади.
457-модда. Солик солиш объекти Куйидагилар йигимлар солиш объектидир:
автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Узбекистон Республикаси худудига вактинчалик олиб кириш;
чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Узбекистон Республикаси худудига кириши ва унинг худуди оркали транзити.
458-модда. Солик базаси Солик базаси куйидагилардир:
сотиб олинган ва (ёки) Узбекистон Республикаси худудига вактинчалик олиб кириладиган автотранспорт воситалари двигателининг от кучидаги куввати ёки автотранспорт воситаларининг киймати;
Узбекистон Республикаси худудига кирганида ёки унинг худуди оркали транзитида — чет давлатларнинг автотранспорт воситалари.
[ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.00.00 Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар / 07.16.07.00 Мажбурий тўловлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар]