|
XVIII БУЛИМ.
ЕР КАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИК
|
bet | 265/279 | Sana | 21.02.2022 | Hajmi | 441,08 Kb. | | #68733 | Turi | Кодекс |
| Bog'liq Солик кодекси (янги тахрирда)
XVIII БУЛИМ.
ЕР КАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИК
64-боб. Ер каъридан фойдаланганлик учун соликни хисоблаб чикариш ва тулаш
449-модда. Солик туловчилар
Ер каъридан фойдали казилмаларни казиб олувчи, минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал хосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олувчи ер каъридан фойдаланувчилар ер каъридан фойдаланганлик учун соликни солик туловчилар (бундан буён ушбу бобда солик туловчилар деб юритилади) деб эътироф этилади.
Узбекистон Республикаси худудида конларни кидиришни, фойдали казилмаларни казиб олишни, минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал хосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олишни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар солик солиш максадида ер каъридан фойдаланувчилар деб эътироф этилади.
Конун хужжатларида назарда тутилган коидаларга риоя этган холда кимматбахо металларни олтин изловчилар усулида казиб олишга доир фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар кимматбахо металларни олтин изловчилар усулида казиб олишга доир фаолиятни амалга оширишга тааллукли кисм буйича солик туловчилар булмайди.
450-модда. Солик солиш объекти
Фойдали казилмани казиб олиш (ажратиб олиш) хажми ер каъридан фойдаланганлик учун солик (бундан буён ушбу бобда солик деб юритилади) солиш объектидир.
Казиб олинган (ажратиб олинган) фойдали казилманинг хажми фойдали казилмаларнинг хакикий йукотишларини хисобга олган холда аникланади.
Фойдали казилманинг захираси кайси фойдали казилманинг микдорига камайтириладиган булса, уша фойдали казилманинг хисобланган микдори ва фойдали казилмани казиб олишнинг (ажратиб олишнинг) тулик технологик цикли якунлангач аникланган, хакикатда казиб олинган (ажратиб олинган) фойдали казилма микдори уртасидаги фарк фойдали казилманинг хакикий йукотишларидир.
Солик солиш объекти фойдали казилманинг хар бир тури буйича алохида аникланади.
Куйидагилар солик солиш объектидир:
казиб олинган (ажратиб олинган) фойдали казилмалар (шу жумладан бирга кушилиб чикадиган);
фойдали казилмалардан, минерал хом ашёдан, техноген минерал хосилалардан ажратиб олинган фойдали компонентлар;
саноат йусинида дастлабки кайта ишловдан утказилган казиб олинган углеводородлар шу жумладан бирга кушилиб чикадиган фойдали казилмалар ва фойдали компонентлар;
углеводородларни кайта ишлаш жараёнида ажратиб олинган, лекин олдинги казиб олинганда ва кайта ишланганда кайта ишланадиган фойдали казилмалар таркибида тайёр махсулот сифатида солик солинмаган фойдали компонентлар;
ажратиб олинган кимматбахо металлар ва кимматбахо тошлар, шу жумладан техноген минерал хосилалардан ажратиб олинган кимматбахо металлар ва кимматбахо тошлар.
Куйидагилар солик солиш объекти булмайди:
катламдаги босимни саклаб туриш ва (ёки) углеводородларни ёпик технологик жараён доирасида ажратиб олиш учун махсулдор катламга кайта хайдаб киритиладиган табиий газ хажми;
солик туловчиларга берилган ер участкалари доирасида казиб олинган (ажратиб олинган) хамда узининг хужалик ва рузгор эхтиёжлари учун фойдаланилган кенг таркалган фойдали казилмалар. Кенг таркалган фойдали казилмалар руйхати конун хужжатлари билан белгиланади;
конун хужжатларида белгиланган тартибда дарё узанларини тозалаш ва киргокларни мустахкамлаш ишлари натижасида казиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали казилмалар, бундан кайта ишланган ва реализация килинган фойдали казилмалар хажми мустасно.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|