ХХI БУЛИМ.
СОЛИК ТУЛОВЧИЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА СОЛИК СОЛИШНИНГ УЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.05 Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи юридик шахсларни солиққа тортиш]
67-боб. Тугридан-тугри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларга солик солишнинг узига хос хусусиятлари 471-модда. Тугридан-тугри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларга солик солиш шартлари Тугридан-тугри хусусий чет эл инвестицияларини жалб этган холда ташкил этилган ва конун хужжатларида тасдикланадиган руйхат буйича махсулот ишлаб чикаришга ихтисослашган юридик шахслар учун айрим соликлар буйича имтиёзларни куллашнинг узига хос хусусиятлари назарда тутилади.
Тугридан-тугри хусусий чет эл инвестициялари деганда чет давлатнинг фукаролари булган жисмоний шахслар, Узбекистон Республикаси худудидан ташкарида доимий яшовчи фукаролиги булмаган шахслар, шунингдек чет эллик нодавлат юридик шахслар томонидан Узбекистон Республикасининг кафолатини такдим этмасдан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади.
Ушбу модданинг биринчи кисмида курсатилган юридик шахсларга Узбекистон Республикаси Президенти карори билан белгиланадиган муддатга киритилган тугридан-тугри хусусий чет эл инвестициялари хажмига караб, ер солиги, мол-мулк солиги ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун соликни тулашдан озод этиш тарзидаги солик имтиёзлари берилади.
Тугридан-тугри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона солик тугрисидаги конун хужжатларида назарда тутилган бошка солик имтиёзлардан фойдаланишга хакли.
472-модда. Тугридан-тугри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар томонидан солик имтиёзларини куллаш тартиби Ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солик имтиёзлари куйидаги шартлар бажарилган такдирда кулланилади:
1) юридик шахслар конун хужжатларида белгиланадиган худудларга жойлаштирилганда;
2) чет эллик инвесторлар томонидан тугридан-тугри хусусий чет эл инвестициялари Узбекистон Республикасининг кафолати берилмаган холда амалга оширилганда;
3) юридик шахсларнинг устав фондида (устав капиталида) чет эллик иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоиз, акциядорлик жамиятлари учун эса камида 15 фоиз булганда;
4) чет эл инвестициялари эркин айирбошланадиган валюта ёки янги замонавий технологик асбоб-ускуна тарзида киритилганда;
5) ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солик имтиёзлари берилганлиги натижасида уларнинг кулланилиши муддати мобайнида олинган даромадларнинг камида 50 фоизи ишлаб чикаришни янада ривожлантириш максадида реинвестицияга йуналтирилганда.
Ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солик имтиёзларини олган тугридан-тугри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахс имтиёзлар берилган муддат утганидан кейин бир йил утмасидан олдин фаолиятини тугатган такдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини уз мамлакатига утказиш ва капиталини хорижга олиб чикиб кетиш факат берилган солик имтиёзлари суммаларининг урни бюджетга копланганидан кейин амалга оширилади.
Ушбу бобда назарда тутилган шартларга номувофиклик аникланган такдирда, ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солик имтиёзларини олган тугридан-тугри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахс белгиланган талабларга мувофик булмаган давр учун соликлар ушбу Кодекснинг VIII булимида назарда тутилган пенялар кулланилган холда, умумбелгиланган тартибда туланади.