|
-модда. Жами йиллик даромад тугрисидаги декларация буйича солик тулаш тартиби
|
bet | 240/279 | Sana | 21.02.2022 | Hajmi | 441,08 Kb. | | #68733 | Turi | Кодекс |
| Bog'liq Солик кодекси (янги тахрирда)
398-модда. Жами йиллик даромад тугрисидаги декларация буйича солик тулаш тартиби
Узбекистон Республикасининг резиденти булган жисмоний шахслар жами йиллик даромад тугрисидаги декларациянинг маълумотларига кура хисоблаб чикарилган соликни утган солик давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай тулайди.
Узбекистон Республикасининг резиденти булган жисмоний шахслар хисоблаб чикарилган соликни чет давлатда жойлашган банк хисобварагидан чет эл валютасида тулаши мумкин. Бунда миллий валютада ифодаланган солик Узбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган солик туланган санадаги курс буйича чет эл валютасида кайта хисоблаб чикарилади.
Мол-мулкни ижарага беришдан даромад оладиган жисмоний шахслар, шунингдек ушбу Кодекс 385-моддасининг учинчи кисмида курсатилган жами йиллик даромад тугрисидаги декларация асосида солик туловчи жисмоний шахслар соликни такдим этилган дастлабки декларация ёки солик органининг хабарномаси асосида, даромад олинган ойдан кейинги ойнинг ун бешинчи кунигача хар ойда тулайди. Йил тугагач, соликнинг йиллик суммаси хакикатда олинган даромад буйича хисоблаб чикарилади. Бу сумма билан йил мобайнида туланган суммалар уртасидаги фарк келгуси йилнинг 1 июнидан кечиктирмай солик туловчидан ундирилиши ёки унга кайтарилиши лозим.
Куйидагилар солик туланган сана деб хисобланади:
солик солик агентлари ёки жисмоний шахслар томонидан банкдаги хисобварагидан туланган такдирда — банкдаги хисобварагидан маблаглар хисобдан чикарилган кун;
жисмоний шахслар томонидан накд пул маблаглари киритилган такдирда — банк кассасига маблаглар туланган сана.
Солик органлари томонидан хисоблаб чикариладиган соликни тулаш тулов хабарномасида курсатилган муддатларда амалга оширилиши керак.
399-модда. Резидентлар томонидан Узбекистон Республикаси худудидан ташкарида туланган соликни хисобга олиш
Узбекистон Республикасидан ташкарида туланган, Узбекистон Республикасининг резиденти булган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги суммалари Узбекистон Республикасида солик тулашда ушбу Кодекснинг 342-моддасида назарда тутилган тартибда хисобга олинади.
Соликни хисобга олиш солик даври якуни буйича жисмоний шахс томонидан такдим этилган жами йиллик даромад тугрисидаги декларация асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.02.00 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.06 Норезидентлар ва чет эллик жисмоний шахсларни солиққа тортиш]
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|