391-модда. Ортикча ушланган солик суммасини кайтариш тартиби Агар ушбу бобда бошкача коида назарда тутилмаган булса, солик агенти томонидан солик туловчининг даромадидан ортикча ушланган солик суммаси солик туловчининг ёзма аризасига асосан кайтарилиши лозим.
Солик агенти томонидан бир солик даври ичида ортикча ушланган солик суммаси кайтарилади.
Солик туловчига ортикча ушланган солик суммасини кайтариш даромадларидан бундай солик агенти томонидан ушлаб колинадиган солик туловчи буйича хам, бошка солик туловчилар буйича хам келгуси туловлар хисобидан бюджет тизимига утказилиши лозим булган ушбу солик суммаси хисобидан, солик агенти солик туловчининг тегишли аризасини олган кундан эътиборан уч ой ичида солик агенти томонидан амалга оширилади.
Солик туловчига ортикча ушланган солик суммасини кайтариш солик агенти томонидан солик туловчининг аризасида курсатилган банкдаги хисобварагига пул маблагларини утказиш йули билан накд пулсиз шаклда амалга оширилади.
Солик агенти булмаганда ёхуд ушбу банднинг иккинчи кисмида белгиланган солик даври тугаганда, солик туловчи солик даврининг якунига кура солик декларациясини бир вактнинг узида такдим этган холда, илгари солик агенти томонидан ортикча ушланган ва бюджет тизимига утказилган солик суммасини кайтариш тугрисида солик органига ариза беришга хакли.
Солик даврида Узбекистон Республикасининг резиденти макомини олган солик туловчи ушбу солик даврида норезидент макомида тулаган солик суммасини кайта хисоб-китоб килишга ва кайтариб олишга хакли. Солик суммасини солик туловчига кайтариш солик туловчи ушбу Кодекснинг 397-моддасида белгиланган тартибда курсатилган солик даври якунига кура солик декларациясини такдим этган такдирда яшаш жойи (турган жойи) буйича хисобга куйилган солик органи томонидан амалга оширилади. Ушбу декларацияга мазкур солик даврида Узбекистон Республикасининг резиденти макомини тасдиклайдиган хужжатлар илова килиниши керак.
392-модда. Катъий белгиланган микдорда солик тулашнинг хусусиятлари Ушбу Кодекс 385-моддасининг учинчи кисмида курсатилган, катъий белгиланган микдорда солик тулаш хохишини билдирган солик туловчи соликни хар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг ун бешинчи санасидан кечиктирмай, конун хужжатларида белгиланган микдорларда тулайди.
Солик туловчи катъий белгиланган микдорда солик тулашни у тадбиркорлик субъекти сифатида давлат руйхатидан утказилган ойдан ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан мехнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади.
Бир нечта фаолият тури билан шугулланаётган солик туловчилар хар бир фаолият тури буйича катъий белгиланган микдорда соликни алохида, шу фаолият тури учун белгиланган микдорда тулайди.
Катъий белгиланган микдорда солик тулаш кулланиладиган фаолиятдан олинадиган даромадлар билан бирга бошка даромадлар олувчи солик туловчилар бу даромад турлари буйича алохида хисоб юритиши шарт ва бу даромадлар буйича жами йиллик даромадлар тугрисидаги декларация асосида, ушбу Кодекснинг 397-моддасида назарда тутилган тартибда, ушбу Кодекснинг 381-моддасида белгиланган ставкалар буйича солик тулайди.
Агар якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) уз фаолиятини муайян муддатга тухтатса, у уз фаолиятини тухтатгунига кадар тадбиркорлик субъектини руйхатдан утказувчи органга фаолиятни вактинчалик тухтатиш тугрисида ариза бериш билан бир вактнинг узида давлат руйхатидан утганлик хакидаги гувохномани топширади. Бунда ходимларни ёллаган холда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) хар бир ёлланган ходимга белгиланган тартибда берилган хисобга олиш карточкаларини хам белгиланган муддатларда солик хисобида турган жойидаги солик органига топширади.
Якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) фаолияти вактинча тухтатилганлиги ёки кайта тикланганлиги тугрисидаги аризани олган тадбиркорлик субъектини давлат руйхатидан утказишни амалга оширувчи орган навбатдаги иш куни тугагунига кадар солик хисобида турган жойидаги солик органларига якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) фаолияти вактинча тухтатилганлиги ёки кайта тикланганлиги тугрисида Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси ва Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдикланадиган шаклда ахборот такдим этади.
Катъий белгиланган микдорда солик тулашни тухтатиб туриш учун куйидагилар асос булади:
1) солик органлари томонидан олинган тадбиркорлик субъектини давлат руйхатидан утказишни амалга оширувчи органнинг якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) фаолияти вактинчалик тухтатилганлиги тугрисидаги ахборот;
2) солик органлари томонидан олинган якка тартибдаги тадбиркорнинг хар бир ёлланган ходимга берилган хисобга олиш карточкалари.
Катъий белгиланган микдорда солик тулаш хохишини билдирган солик туловчилар даромадларни ва харажатларни хисобга олиш регистрларида даромадларни олиш билан боглик булган даромадлар ва харажатлар хисобини юритиши шарт.
Даромадларни ва харажатларни хисобга олиш регистрлари куйидагилардир:
1) Якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) даромадларини ва харажатларини хисобга олиш китоби;
2) Товар чеклари китоби.
Даромадларни ва харажатларни хисобга олиш регистрларининг шакли Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси томонидан тасдикланади.
Даромадларни ва харажатларни хисобга олиш регистрлари якка тартибдаги тадбиркорни (оилавий тадбиркорлик субъектини) солик хисобида турган жойидаги солик органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) аризаси асосида руйхатдан утказилади.
Якка тартибдаги тадбиркорнинг (оилавий тадбиркорлик субъектининг) фаолияти тугрисидаги хисоботлар солик хисобида турган жойидаги солик органларига йилнинг хар бир чораги якунлари буйича, хисобот чорагидан кейинги ойнинг унинчи кунидан кечиктирмай такдим этилади.
[ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.02.00 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.08 Жисмоний шахсларнинг даромадларини декларациялаш]